2-лаборатория иши Сульфид рудаларини куйдириш ва сульфат кислотаси олиш Ишдан мақсад


Download 32.66 Kb.
bet1/2
Sana10.04.2023
Hajmi32.66 Kb.
#1348357
  1   2
Bog'liq
2-lab umk


2-лаборатория иши


Сульфид рудаларини куйдириш ва сульфат кислотаси олиш


Ишдан мақсад: Сульфид рудаларини куйдириш жараёнида ҳосил бўлган печь газидаги SO2 нинг концентрациясига руда таркибидаги олтингугурт миқдори, руданинг донадорлик даражаси, ҳарорат, ортиқча ҳаво миқдорининг таъсирини ўрганиш
Назарий маълумотлар.
Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришда зарур бўлган SO2 газини олиш учун сульфид рудалари куйдирилади.
Олтингугурт рудасини куйдиришдаги қонуниятлар таркибида олтингугурт бўлган ҳар қандай рудаларни куйдирганда ҳам маъқул бўлади.
Барча юқори ҳароратли жараёнлардаги каби сульфид рудаларни куйдириш тезлиги реакция ҳудудига кислород киритиш ва ҳосил бўлган SO2 газини чиқариб олишга боғлиқ.
Колчеданни куйдириш асосида ётадиган кимёвий реакциянинг умумий куриниши қуйидагича:
4FeS2 + 11O2 = 2Fe2O3 + 8SO2 - Q
Колчеданни куйдириш жараёнидаги масса узатиш коэффицентининг юқори даражасига ўчоқдаги ҳароратни ва гидродинамик режимнинг интенсивлигини ошириш орқали эришилади.
Сульфат кислотаси олиш учун сульфид ангидридини сульфат ангидридигача оксидланади. Бу жараён саноатда туташув қурилмасига ванадий катализатори иштирокида ҳаво кислороди юбориш орқали амалга оширилади:
2SO2 + O2 = 2SO3

Модель қурилмасида эса бу жараён 50 мл 3% ли водород переоксиди куйилган абсорбция коллонаси (7) да амалга оширилади. Маълумки водород переоксиди - беқарор модда. У ёруғлик нури таъсирида сув ва кислородга парчаланади.


Парчаланиш даврида, секунднинг юздан бир улушига вақт оралиғида, кислород атом ҳолда бўлади. Бу атом ҳолдаги кислород жуда фаол ҳолатда бўлади ва SO2 ни оксидлаб SO3 га айлантиради.
SO2 + О = SO3
Сульфат ангидриди сув билан ўзаро реакцияга киришиб сульфат кислотасига айланади.
SO3 + Н2О = Н2SO4
Ҳосил бўлган сульфат кислотасининг миқдорини маҳсулотни 0,5 N ишқор билан титрлаш орқали аниқланади.

Download 32.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling