2-мавзу. Чакана савдо корхоналари фаолиятининг иқтисодий асослари ва уни бошқариш механизми


Download 271.28 Kb.
bet1/3
Sana31.03.2023
Hajmi271.28 Kb.
#1311521
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Чакана савдо корхоналари фаолиятининг иқтисодий асослари ва уни бошқариш механизми


2-мавзу. Чакана савдо корхоналари фаолиятининг иқтисодий асослари ва уни бошқариш механизми.
1
    • Корхонанинг ташкил этилиши ва унинг фаолиятига жамият иқтисодий тизимининг таъсири.

2
    • Корхонанинг устав фонди ва активларининг шаклланиши.

3
    • Корхонанинг ташкилий тузилиши ва унинг самарадорлиги.

4
    • Чакана савдо корхонасида бошқарувнинг иқтисодий усуллари ва механизмлари.

1. Корхонанинг ташкил этилиши ва унинг фаолиятига жамият иқтисодий тизимининг таъсири.
Корхонани ташкил этиш, шакллантириш қўйилган мақсаддан бошланади.
Аввало бозорни ўрганиш ва мўлжалланаётган мақсулотнинг бозордаги ҳолатини аниқлаш, яъни шу маҳсулот таклифи ва унга бўлган талаб ўртасидаги муносабатни аниқлаш лозим.
Ушбу фаолиятга тегишли чекланишлар, тўсиқларни ўрганиш, имкониятлар ва имтиёзларни ўрганпш талаб этилади.
Давлат рўйҳатидан ўтказиш корхона жойлашган туман хокимияти томонидан амалга оширилади.
Давлат рўйҳатидан ўтказиш учун корхонани барпо этиш тўғрисидаги қарор.
Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилган рўйҳат бўйича бошқа ҳужжатлар талаб этилади.
Корхоналар Низом асосида фаолият юритади. Корхона Низомида қуйидагилар белгилаб қўйилади
корхонанинг номи ва юридик манзили
фаолият тури ва мақсадлари
унинг бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати
корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби
корхонани қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш шартлари
Агар фаолият тури лицензия олишни талаб этса, корхона зарур лицензияларни олиши шарт.
Корхонанинг лицензия олиниши керак бўлган фаолиятига рухсат бериш ва бундай рухсатни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади
2. Корхонанинг устав фонди ва активларининг шаклланиши.
Корхона фаолияти учун зарур мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади. Корхонанинг мол-мулки унинг асосий фондлари ҳамда айланма маблағларидан иборатдир.
Корхонанинг асосий фондлари иморат, иншоотлар, бошқа ишлаб чиқариш, меҳнат воситаларидан иборат бўлиб, улар пул ўлчовида юритилиши ва эскиргани тикланиб, яроқли ҳолда сақлаб турилиши керак.
Корхона мол-мулки қуйидаги маблағлар ҳисобига ташкил этилиши мумкин
таъсис этувчиларнинг пул ва моддий бадаллари
маҳсулот, ишлар, хизматларни сотишдан
фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар
банк ҳамда бошқа молиявий муассаса ва ташкилотлар қарз кредитлариқимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар
капитал маблағ ва бюджетдан дотациялар ҳисобига
Корхонанн тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни тузишга ваколатли бўлган идоралар қарорига асосан ёхуд суд қарорига биноан амалга оширилади.
Корхона давлат рўйҳати реестридан чиқариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади
Корхонани тугатиш чоғида меҳнат жамоасн аъзосининг қўшган ҳиссаси қарз берганларнинг даьволари кўзда тутилган шартлар ва тартибда қондирилгандан сўнг унга пул шаклида ёки қимматди қоғозлар билан берилади.
Қарз берганларнинг ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилгандан кейин қолган мол-мулкдан мулкдорнинг кўрсатмасига биноан фойдаланилади.
Корхона қайтадан ташкил этилганида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ворисларига ўтади
3. Корхонанинг ташкилий тузилиши ва унинг самарадорлиги
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаёттган корхоналарнинг бошқариш тизими унинг фаолияти хусусиятлари ва ҳажмига мос келиши керак.
Бошқаришнинг асосий вазифалари ташкил этиш иқтисодий таҳлил, режалаштириш, ҳисоб-китоб, назоратдан иборат.
Бу вазифаларни адо этиш давомида корхонанинг иқтисодий механизми қамраб олинади.

Download 271.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling