2-мавзу: Ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари Ерга оид хукукий муносабатлар субъектлари


Download 30.84 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2023
Hajmi30.84 Kb.
#1391496
  1   2   3
Bog'liq
2- мавзу


2-МАВЗУ: Ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари Ерга оид хукукий муносабатлар субъектлари
Ерга оид асукуқуй муносабатлар объехтлари Ер фонди Ерга оид хукукуй муносабатлар мазмуни . Ерга оид қуқуқий нормаларБўлинадиган ер участкаси — фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнгинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бўлиш амалга оширилгандан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси (Ер кодексининг 10-модда, 4-банди). Бўлинмайдиган ер участкаси - фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси (Ер кодексининг 10-модда, 5-банди). Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар мазмуни - ерга оид ҳуқуқий муносбат субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси. Ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқлари - ерга оид ҳуқуқий муносбат қатнашчиларининг ер қонун ҳужжатларида белгиланган амалга ошириши мумкин бўлган (эҳтимол тутилган) хатти-ҳаракатлари. Ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг мажбуриятлари - ўзга шахс субъектив ҳуқуқларини инкор этмайдиган ва уларга мос келувчи, аниқ бир ерги оид ҳукуқий муносабат қатнашчиларининг амалга ошириши керак бўлган (эқтимол тутилган) хатти-ҳаракатлар тури ва миқдори. Ерга оид хуқуқий нормаларнинг тузилиши - ерга оид ҳуқуқий нормаларнинг ички мазмунига қараб ажратилиши. Улар қуйидаги тузилишга эга: гипотеза - ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракат шартларини ифодаловчи нормалар; диспозиция — гипотезали нормаларда кўрсатилган ҳолат ва шартлар мавжуд бўлган тарзда ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳаракатларини кўрсатувчи нормалар; санкция — ер қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қўлланувчи чораларни белгиловчи ҳуқуқий муҳофаза нормалари. Ер-ҳуқуқий нормалар таърифи - ер қонунчилигини тартибга солиш ва ҳуқуқий муҳофаза вазифаларини кучайтириш мақсадидаги ҳуқуқий кўрсатма нормаларини ёзиш йўллари. Улар: мажбурловчи (императив) ~ маълум бир жадал ҳаракатларни бажариш мажбуриятларини эълон қилувчи нормалар; такикловчи - маълум бир ҳаракатларни содир этишни ман қилувчи нормалар; ваколатловчи - ер муносабати қатнашчиларига у ёки бу ҳаракатлар ҳуқуқини берувчи нормалар; хукукни тикловчи - ер муносабати иштирокчиларининг ҳуқуқини тиклашга қаратилган нормалар; мухофазаловчи — ерга оид ҳуқуқий муносбатларда қатнашувчи субъектларга етказилган зарарни қоплашга ва бошқа ўрнатилган ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган нормалардан иборат. Ерга оид хуқуқий нормалар жараёни - ерга оид қонунларнинг ҳаракат жараёнларини белгиловчи нормаларнинг ички элементлари. Ерга оид ҳуқуқий жараёнлар қуйидаги элементлардан иборат: пайдо бўлиши ~ ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига ер участкаларини бериш; ўзгариши ~ ердан фойдаланиш давомида вужудга келган сиёсий, иқтисодий, экологик, демографик шароитларни ёки ҳуқуқ нормаларининг ўзгариши натижасида ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг ҳолати мақомлари ёки бошқа унинг элементларининг ўзгариши; бекор килиниши - ерга оид ҳуқуқий муносбатларда томонларнинг қонуний ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида жисмоний ва юридик шахсларни аниқ бир ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши.

Download 30.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling