2-мавзу. Жиноят процесси принциплари режа: Жиноят процесси принциплари тушунчаси ва тизими


Download 20.52 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi20.52 Kb.
#1641368
TuriКодекс
Bog'liq
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ


2-МАВЗУ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ


Режа:



  1. Жиноят процесси принциплари тушунчаси ва тизими

  2. Жиноят процесси принциплари таснифи.

Жиноят протсесси принсиплари тушунчаси ва тизими


Жиноят протсесси принсиплари – бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Жиноят-протсессуал кодексида мустаҳкамланган, жиноят ишларини юритишнинг энг муҳим хусусиятлари, характери ва мазмун-моҳиятини белгиловчи ҳамда жиноят ишларини қўзғатиш, тергов қилиш, судда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш билан боғлиқ жиноят-протсессуал фаолиятида жиноят-протсессуал муносабатлари соҳасига жалб этилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашга ва жиноят протсесси мақсадларига эришишга хизмат қилувчи асосий ҳуқуқий қоидалардир.
Маъно жиҳатидан принсиплар – бу раҳбарий ғоялар ва тегишли фаолиятнинг асосий қоидаларидир. “Принсип” сўзи лотинча “принсипиум” сўзидан келиб чиқиб, унинг маъноси “асос”, “асосий омил” каби тушунчаларни англатади. Принсиплар оддий юридик ғоялар бўлмаганлиги ҳамда адолат ва лозимликнинг ҳамма учун мажбурий ва обектив жиҳатдан зарур бўлган мезонларини ҳуқуқда белгилаши уларнинг асосий мазмунини ташкил этади. Барча принсиплар бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, улар одил судлов мақсадларига эришиш учун тенг муҳим бўлган ҳуқуқий асосларнинг яхлит мажмуини яратадилар.
Жиноят протсесси принсиплари мазмуни, тартибга солиш манбалари ва ҳаракат доирасига қараб бир-биридан фарқланади.
Жиноят протсесси принсипларининг айримлари жиноят ишларини юритишнинг барча босқичларида амал қилса, айримлари эса унинг маълум босқичларида амал қилади. Қонунийлик, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофаза қилиш, айбсизлик презумпсияси каби принсиплар жиноят ишларининг юритишнинг барча босқичларида амал қилади. Судда жиноят ишларини ошкора кўрилиши ва судда ишларни юритишда тортишув каби принсиплар жиноят ишлари бўйича судда иш юритиш босқичидагина амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида мустаҳкамлаб қўйилганидек: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”. Жиноят протсессида ҳам қонунийликка риоя этиш тўғрисидаги Конституция кўрсатмалари татбиқ этилади ва у Жиноят-протсессуал кодексида қонунийлик принсипи сифатида ўз ифодасини топган.
Қонунийлик принсипи – бу давлатнинг жиноят ишларини юритишда жиноят протсессида иштирок этувчи барча субектлардан жиноят ишларини тергов қилиш, судда қўриб чиқиш, жиноят протсессининг судга қадар ва судда иш юритиш босқичларида тергов органлари ва судлар фаолияти устидан тегишинча прокурор ва суд назоратини амалга оширишда жиноят протсессуал қонун-ҳужжатлари нормаларига аниқ риоя этиш ва уларнинг талабларини оғишмай бажариш ҳақидаги талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг
12-моддасида акс эттирилган ушбу принсип одил судловнинг туб мазмунини очиб беради: шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топишга ҳамда ушбу шахсга жазо тайинлашга фақат суд ўз ҳукми билан ваколатли. Шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчини, судланувчини лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга, мурдани эксгумация қилиш ва почта-телеграф жўнатмаларини хатлашга рухсат беришга ҳам фақат суд ҳақлидир.
Жиноят ишларини кўришда қонунда қуйидаги суд таркиби назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг
13-моддаси):
Биринчи инстансия бўйича – ҳайъатда ва якка тартибда:

– Ўзбекистон Республикаси Олий судидан ташқари, барча судларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи-тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар (ижтимоий хавфи катта бўлмаган[1], унча оғир бўлмаган жиноятлар[2] ва оғир[3]) тўғрисидаги ишлар судя томонидан якка тартибда кўрилади (Агар судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судя томонидан давом эттирилади); қолган ишлар ҳайъатда (судя ва икки нафар халқ маслаҳатчиси) кўрилади;


– Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишлар уч нафар судядан иборат таркибда кўрилади.
Апелляция тартибида:
– тегишли суд ҳайъатларида жиноят ишлари уч нафар судядан иборат таркибда кўрилади;
– Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатларида беш нафар судядан иборат таркибда кўриб чиқилади.
Кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судида жиноят ишлари:
– жиноят ишлари бўйича суд ҳайъатида – уч нафар судядан иборат таркибда;
– раёсатда – раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади.
Судяларнинг мустақиллиги конституциявий принсип бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексида (14-модда) ўз ривожини топган.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.


Мазкур қоида Ўзбекистон Республикасида тўлақонли суд ҳокимияти ўз фаолиятини амалга оширишининг асосий шартларидан ва кафолатларидан бири бўлиб, кўриб чиқилаётган принсипнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Судяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Судя Ўзбекистон Республикаси Олий Судялар Кенгаши хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Судя Ўзбекистон Республикаси Олий Судялар Олий Кенгашининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Мазкур принсип мазмунига кўра, прокурор, терговчи ва суриштирувчи, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси жиноят аломатлари аниқланган ҳамда жиноят иши қўзғатиш учун сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, бирор-бир муассаса, ташкилот, фуқароларнинг хоҳиш-иродасидан қатъий назар жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни фош этиш учун қонунда назарда тутилган барча зарур чораларни кўришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18, 46-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 16-моддаси одил судловни барча шахсларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш принсипининг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилади. Мазкур принсип Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 7-моддасига ҳам асосланади. Халқаро ҳуқуқнинг ушбу нормасига биноан барча одамлар қонун олдида тенгдир ва ҳеч бир тафовутсиз қонун билан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадир.
Мазкур принсипнинг мазмунини қуйидагича белгилаш мумкин: судга мурожаат қилган ва протсессда иштирок этаётган шахсга айрим имтиёзлар тақдим этиш ёки уни камситиш учун унинг мулкий ва мансаб мавқеи, жинси, ирқи ва миллати, маълумоти, тили, динга нисбатан муносабати, турар жойи, эътиқоди, жамоат бирлашмаларда аъзо бўлиши ёки бирорта бошқа ҳолатлар асос бўлмайди ва протсесснинг юритилишига ва якунига ҳеч қандай таъсир этмайди. Ушбу талаблар одил судловни амалга оширишнинг барча шаклларига татбиқ этилади, чунки суд ишларини юритишнинг бирорта соҳасида қонун қоидалари фуқаронинг ҳуқуқий мақомини юқорида кўрсатилган белгилар билан боғламайди.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш принсипи шахснинг дахлсизлиги давлат томонидан кафолатланишининг ифодасидир. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш жиноят ишини юритишда иштирок этаётган барча органлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
Мазкур принсип Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 26-моддалари нормаларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принсипларига асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, худди шунингдек ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий принсипларни жиноят протсессининг асосий принсипларидан бири сифатида мустаҳкамлайди.
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг протсесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таминлаш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларнинг ўз ҳуқуқларини бирон-бир тўсиқларсиз амалга оширишлари учун шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари мазкур принсипнинг мазмунини ташкил этади.
Мазкур принсипнинг нормалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида баён этилган, давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таминлашлиги тўғрисидаги конституциявий принсипни жиноят протсесси принсипи сифатида ифодалаб, жиноят протсессига жалб этилган ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофаза қилинишини кафолатлайди.
Жиноят протсессининг мазкур принсипи қонун томонидан қуйидаги тарзда тартибга солинади: “Барча судларда, давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриладиган ҳолларни истисно қилганда, жиноят ишлари ошкора кўрилади” (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми).
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 19-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таминлаш тақозо этган ҳолларда бошқа ишларни ҳам суд томонидан ажрим чиқариб, ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади. Ушбу ишлар бўйича ишнинг тўлиқ ёки қисман ёпиқ суд мажлисида кўрилиши заруриятига сабаб бўладиган аниқ ҳолатлар мавжудлигини суд ҳар бир вазиятда алоҳида аниқлайди. Мазкур ҳолатлар мавжудлигида суд бутун протсессни ёки унинг алоҳида бир қисмини “ёпиқ эшикларда” ўтказишга нафақат ҳақли, балки мажбур ҳам.
Мазкур принсип одил судловнинг энг асосий принсипларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасида ҳам мустаҳкамланган. Унга асосан Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Тарафлар суд ишлари олиб борилаётган тилни билмаслиги уларнинг протсессда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди: протсессда ўз фаолиятини амалга оширишда тарафларнинг ҳар бири таржимон хизматидан фойдаланиши мумкин. Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган протсесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 20-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига кўра, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Конституциянинг 14-моддасига мувофиқ, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принсиплари асосида амалга оширилади. Конституциянинг 32-моддасига кўра эса, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Мазкур конституциявий нормалардан келиб чиқиб, жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз фаолиятларини амалга оширишда жамоатчилик ёрдамига таянадилар. Ўз навбатида фуқаролар жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлашда ёрдам кўрсатиш орқали мамлакатда қонунийликни таминлашга кўмаклашадилар.
Мазкур принсипнинг мазмуни шундан иборатки, содир этилган жиноятни тўла очиш, уни содир этганларнинг айбдорлик даражасини тўғри белгилаш ҳамда айбдорга адолатли жазо тайинлаш, жиноятнинг содир этилиши сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, айби бўлмаган ҳеч бир шахснинг жавобгарликка тортилиши ва ҳукм қилинишининг олдини олиш мақсадида жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ ва холисона аниқлашлари шарт.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексида назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва ўзга ноқонуний чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 23-моддасига биноан “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак”.
Жиноят-протсессуал кодексининг 24-моддасига мувофиқ, гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи қуйидаги қоидалардан иборат: гумон қилинувчи ва айбланувчи ўз ҳуқуқларини шахсан ҳамда ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланадиган ҳимоячи ёрдамида амалга оширишлари; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мансабдор шахслари ҳар бир айбланувчи ўзининг ҳимояланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириши учун тегишли шароитлар яратиш бўйича мажбуриятларини бажаришлари.
Тортишув принсипининг амалга оширилиши айблов ва ҳимоя функсиялари бир-биридан ва суд фаолиятидан ажратилганлигини ҳамда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тенг протсессуал ҳуқуқларидан фойдаланаётган тарафлар томонидан бажаралишини назарда тутади.
Жиноят протсессида тарафлар деганда, протсессуал манфаатлари қарама-қарши бўлган ва бу манфаатларни ҳимоя қилиш учун қонун билан тақдим этилган ҳуқуқларга эга бўлган жиноятга оид суд ишларини юритишнинг иштирокчилари тушунилади. Асосий протсессуал вазифаларни бажарувчи шахслар қонунда белгиланган. Айблаш вазифаси битта тараф томонидан (прокурор, жабрланувчи, хусусий айбловчи, фуқаровий даъвогар ушбу тараф доирасида ўз фаолиятини амалга оширади), ҳимоя қилиш вазифаси эса айбланувчи, судланувчи, унинг ҳимоячиси, вакили, фуқаровий жавобгар каби протсесс иштирокчилари вакиллари бўлган бошқа тараф томонидан бажарилишида протсессуал вазифаларнинг ажратилганлиги ўз ифодасини топади.

Назарияда тортишув принсипининг қуйидаги учта элементларини ажратадилар: 1) айблаш (ва фуқаровий даъвони қувватлаш), ҳимоя қилиш (ва фуқаровий даъвога жавоб бериш) ҳамда одил судлов вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиши; 2) тарафлар ўз вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг протсессуал ҳуқуқлар тақдим этилиши; 3) суднинг протсессда раҳбарий роли ва иш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқининг фақат судга тақдим этилиши.


Ушбу принсипга мувофиқ, жиноят ишини юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни бевосита текширишлари, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишлари, экспертларнинг хулосаларини эшитишлари, ашёвий далилларни кўздан кечиришлари, баённома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттириш­лари шарт.
Жиноят протсессида бевоситалилик принсипи оғзакилик билан узвий боғлангандир, уларни бир-биридан фарқлаш лозим. Судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар кўрсатувларининг суд томонидан бевосита идрок қилиниши уларни оғзаки усулда сўроқ қилишни назарда тутади.
Жиноят-протсессуал қонунига асосан суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракати ёки қарори устидан протсесснинг исталган пайтида шикоят беришга жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг иштирокчилари, шунингдек амалга оширилаётган протсессуал ҳаракат ёки қарор уларнинг манфаатларига дахлдор қисмида бошқа шахслар ҳам ҳақлидир. Яъни, жиноят протсессида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган субектларининг рўйхатига нафақат жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг иштирокчилари, балки бошқа шахслар ҳам киради. Шу билан бирга, агарда дастлабки тергов ва ишни судда кўриш жараёнида шахснинг ҳуқуқлари чеклаб қўйилган бўлса, мазкур шахснинг шикоят қилиш ҳуқуқининг таъминланишига қонун ўзининг алоҳида эътиборини қаратади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мансабдор шахслари жиноят протсесси иштирокчиларининг шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтиришга ва уни амалга ошириш имкониятини таминлашга мажбурдирлар.
Download 20.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling