2-мавзу. Киберхавфсизлик эволюцияси интернет Электрон тижорат Муаммолар Махсулдорлик Интернет


Download 57.68 Kb.
bet1/6
Sana02.02.2023
Hajmi57.68 Kb.
#1146365
TuriПротокол
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-ma\'ruza


2-МАВЗУ. КИБЕРХАВФСИЗЛИК ЭВОЛЮЦИЯСИ
1.Интернет
2.Электрон тижорат
3.Муаммолар
4.Махсулдорлик
Интернет (лотинча: интер – аро ва нет – тармоқ) – стандарт интернет протоколи (ИП) орқали маʼлумот алмашувчи компютер тармоқларининг бутунжаҳон ва омма учун очиқ тупламидир. Бу маʼлумотларнинг асосий ташувчи протоколи ТCП/ИП дир. ТCП/ИП узаро богʻлиқ протоколлар йигʻиндиси булиб, интернетда маʼлумот тарқалишида асосий урин эгаллайди. Интернет тармогʻини минглаб академик, давлат, тижорат ва хонадон тармоқлари ташкил этади. Интернет електрон почта, чат ҳамда узаро богʻланган саҳифалар ва бошқа Бутунжаҳон ургимчак тури сервисларидан ташкил топади.
Интернет — катта (глобал) ва кичик (локал) компютер тармоқларини узаро богʻловчи бутунжаҳон компютер тизими. Унда географик урни, замон ва макондан қатʼий назар, айрим компютер ва майда тармоқлар узаро ҳамкорликда глобал информатсия инфратузилмасини ташкил этади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқлар ҳамкорликда истеʼмолчиларга маълумотни сақлаш, эʼлон қилиш, жунатиш, қабул қилиш, излаш ва маʼлум булган барча вариантлар (матн, товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва б. куринишлар) да ахборот алмашинишга имкон яратади.Интернет тизими 20-аср. 60-йилларида пайдо булди. Уша пайтларда Америка мудофаа департаменти ташаббуси билан компютерлар телефон тармоқларига улана бошлади. Дастлаб, бундай фаолият такомиллаштирилган лойиҳалар агентлиги (АКРА) тадқиқотлари доирасида олиб борилди. Бу тадқиқотлар совуқ уруш авж олган даврга тугʻри келди. АҚШ мудофаа департаменти уруш булиб қолган тақдирда оддий коммуникатсия воситалари ишдан чиққудек булса, урнига янги қушимча коммуникатсия воситаларини излаш билан фаол шугʻулланди. 60-йиллар охири ва 70-йилларда Интернет тармогʻи унча кенг ривожланмади. Дастлабки ун йиллик халқаро тармоқ, асосан, ҳарбийлар ва йирик олимларнинг шахсий электрон линиялари фаолияти доираси билан чекланди. Интернетнинг беқиёс ривожланиш сурʼати давлат, таʼлим, академик ва ижтимоий тузилмаларнинг узига хос умумий молиявий ва интеллектуал улушига богʻлиқ булди.20-аср 70-йилларида турли тарқоқ компютерлар тармоқлари орасида информатсияни узатиш ва алмашиниш қоидалари тизими ишлаб чиқилди. Булар узаро ҳамкорликка доир қайдномалар – Интернетwоркинг протоcолс (ИП) булиб, глобал тармоқни такомиллаштириш учун қулай муҳит яратди. ИП урнатган тартибга кура, ҳар қандай алоҳида тармоқ информатсияни куп тармоқлар орқали "биринчи пунктдан то охирги пунктгача" етиб боришини назорат қилиши лозим. Шунинг учун Интернет негизини ташкил қиладиган қайдномалар тизими, хусусан, Трансмиссион Cонтрол Протоcол (ТCП), Филе Трансфер Протоcол (ФТП) ичида ИП муҳим қайдномалардан бири ҳисобланади. Интернет ривожланишининг дастлабки босқичида уни, асосан, АҚШ мудофаа департаменти маблагʻ билан таʼминлаган. 70-йиллар охирига келиб эса, асосан, уч таʼминлаш манбаи ажралиб турди: хукумат, ун-тлар ва тадқиқот лабораториялари (шу жумладан мустақиллари ҳам).80-йилларда Интернет узига хос тарзда универсал куламларгача ривожлана бошлади. Уша даврда Интернет воситасида узатиладиган информатсиянинг усиши "ойига 20 фоиздан купайтириб бориш" шиори остида борди. Маc, АҚШ нинг асосий тармогʻи бир секундда 165 млн. байт информатсияни қайта ишлайди ва узатади. Бу сурʼат бир секундда "Бриттаника" энсиклопедияси"ни узатиш учун етарли. 80-йиллар урталарида Интернетни жамоат ва тижорат тармокларига улаш натижасида Интернет тизими ҳам кулам, ҳам сифат жиҳатидан ривожланди. 90-йилларда Интернет тизимини бошқариш борасида туб узгаришлар юз берди. Интернет стандартлар тизими ҳисобланади. У уз фаолиятида узини узи ростлаб туриш, узини узи бошқариш фалсафасига риоя қилиб фолият юритади. Ҳозиргача уни бошқариб турадиган ягона ташкилот ёʻқ. Унинг фаолиятига доир қоидалар кириш мезонлари сифатида ишлаб чиқилган. Техник масалалар эса "Интернет энгинееринг Форсе (ИЕТЛ) компаниясининг фаол иштирокида ҳал қилинади, барча стандартлар "Интернет Арчитеcтуре Боард" (ИАБ) компанияси томонидан қабул қилинади. 20-асрнинг охирги ун йиллигида Интернет тизими беқиёс даражада усди. Агар 80-йиллар охирида Интернет тизимига тааллуқли 28000 дан ортиқ асосий компютерлар фаолият курсатган булса, 90-йиллар охирига келиб уларнинг сони унларча млнга етди. Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони бутун ер юзи буйича 160 млн. кишини ташкил қилди (1999). Швейсариядаги ядро тадқиқотлари марказларидан бири мулти-медиа тизимининг тарқоқ компютерларини ягона тармоққа "богʻлаш"нинг анча такомиллашган усулини ишлаб чикди. У "Wорлд Wиде Wеб" ("Жаҳон ургимчак уяси") тизимида уз аксини топди. Бу тизим Интернетни узига хос оммавий ахборот воситасига айлантирди ҳамда у информатсия технологиялари, радио эшиттириш ва телекоммуникатсия имкониятларига эга булди. Энди Интернет фақат матнни эмас, балки тасвирни, суратларни, расмларни, товуш ва видеотасвирларни ҳам узатишга, воқеа юз бераётган жойдан тугʻридантугʻри олиб беришга ҳам қодир.Интернет барча анʼанавий информатсия тизимлари – телекоммуникатсия, телерадиоешиттириш, информатсияларни халқаро миқёсда фаол алмаштириш ва ҳ. к.нинг технологик имкониятларни уйгʻунлаштириб қулланганлиги учун у бир неча вазифани – информатсия ва билимлар манбаи; оммавий ахборот воситаси, инсоният фаолиятининг барча соҳалари (шу жумладан, таʼлим-тар-бия, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, сайёҳлик ва ҳ. к.) га таал-луқли информатсия хизматлари тизими; истиқболли бозор ва миллий ком-панияларнинг халқаро информатсия майдони ва жаҳон бозорига энг тежамли ва тезкор усулда қушилиш имко-нини берадиган восита вазифасини утайди.Жамоат ва тижорат тузилмалари учун Интернетдан фойдаланиш имконияти ошган сари провайдерлар (Интернет билан алоқа урнатишга хизмат курсатадиган компаниялар), Интернет информатсияси истеʼмолчилари сони ҳам купаймоқда, информатсия манбаи ва оммавий ахборот воситаси сифатида Интернет оммалашмоқда. Буларнинг барчаси ноширлар, журналистлар, информатсия агентликлари, и. ч. хамда савдо компаниялари ва фирмалари муҳитида рақобатнинг шаклланишига ижобий таʼсир қилади. Телефон симларидан ташқари, оптик толали кабеллар, радио тармогʻи ёки сунʼий ёʻлдош орқали Интернетга чиқиш мумкин булди. Бунинг учун Интернет билан алоқа урнатишга хизмат курсатадиган компаниялар – провайдерлар булиши лозим. Узбекистонда Интернетга улашга доир информатсия хизматлари 1997 йилдан курсатила бошлади. Узбекистонда жадал ривожланаётган компютерлаштириш ва автоматлаштириш соҳалари Интернет тармогʻининг алоқа функсиясидан кенг фойдаланишга имкон беради. Интернетга уланган абонент уйдаги ёки ишхонадаги компютер орқали, айтайлик, АҚШ, Австралия ёки Африкадаги компютерларга киритилган хилма-хил мавзудаги маʼлумотларни матн, сурат ёки видеотасвир куринишида олиши мумкин. Бу маʼлумотлар Интернет тизимига олдиндан киритилади. Дунёнинг турли чеккаларида жойлашган махсус ихтисослашган компаниялар қидирувни тезлаштиришга ёрдам беради. Улар "қидирув двигатели" деб аталади, маʼлумотларнинг мундарижасини маʼлумотнома (справочник) каби сақлайди ва уша маʼлумотлар жойлашган "Интернет адреси"ни абонентга беради. Мазкур адрес буйича маʼлумотлар "Интернет варақчалари" да сақланади. Абонент бирор маʼлумотни, мас, "пахта" сузини қидирув двигатели орқали қидирса, шу сузга тегишли маʼлумотларни, пахта билан иш олиб борадиган компаниялар руйхатини ёки жаҳон биржасида пахтанинг нархини абонент компютерида чиқариб беради. Интернет варакчалари шахсий ва расмий булиши мумкин. Шахсий варақчалар алоҳида шахслар томонидан тузилади ва шу шахслар ҳақидаги маʼлумотларни уз ичига олади. Расмий варақчалар идоралар, ташкилотлар, компанияларга тегишли булади, уларда ҳукумат идораларига доир маʼлумотлар сақланади. Интернет орқали савдо-сотиқ ишлари, ком-паниялар хизматларини ёки маҳсулотларни реклама қилишни кенг ёʻлга қуйиш, Интернет варақчаларида суратлар билан берилган маҳсулотларни ҳарид қилиш мумкин.
Халқаро Интернет тизимида Узбекистон ҳақида ҳам маʼлумотлар бор. Расмий варақчалардан Узбекистон ҳукумати варақчалари, Узбекистоннинг АҚШ даги элчихонаси варақчалари ва б. куплаб расмий варақчалар мавжуд. Уларда Узбекистон Республикасига тегишли деярли барча маʼлумотлар бор. Булардан ташқари, Узбекистонга тааллуқли шахсий варақчалар ҳам мавжуд: "Умид" варақчаси, узбек эстрадаси ҳақидаги варақча ва бошқа 2000 йил феврал ойидан бошлаб Интернет эфирига Узбекистон телевидениеси (Уз ТВ)нинг "Ахборот" дастури чиқа бошлади, Уз ТВ сайти тузилган ва такомиллаштирилмоқда. Информатсия ресуреларига оид куп масалаларни республикадаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги Интернет тармогʻи куламига суянган ҳолда ҳал қилади. Мас, Тиббиёт кутубхонаси, Республика илмий-техника кутубхонаси, Узбекистон фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси ва бошқа.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет"нинг халқаро ахборот тизимларига кириб боришни таʼминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тугʻрисида"ги қарори (2001) Узбекистоннинг бу борада халқаро миқёсда уз мавқеига эга булишига хизмат қилади. Узбекистонда маʼлумотларни узатиш миллий тармогʻи УзПАК Давлат компанияси ва УзНЕТ тармогʻидан иборат.
Интернетдан фойдаланувчилар сони, мас, АҚШ да 55 млн., Хитойда 55 млн., Японияда 8 млн.дан ошиб кетди. Кейинги уринларни Англия, Канада, Германия давлатлари эгаллаган, РФ миллионли чегарани эгалламоқда. Узбекистоннинг деярли барча ҳудудларида халқаро Интернет тармогʻига уланиш Уз ПАК Давлат компаниясининг халқаро каналлари орқали таʼминланади. Республикада 50 га яқин Интернет-провайдер руйхатга олинган. Узбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 300000 дан ортиқ. Интернет тизимида Узбекистоннинг 300 дан ортиқ сайти фаолият курсатмоқда (2002).
1950-чи йиллар давомида барча компютерларни ягона коммуникатсион тармоққа улаш эҳтиёжи тугʻилди.

Download 57.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling