2. Штейнни конвертерлаш. 1953 йилда кмэп жараёни биринчи марта Канаданинг «Коппер Клиф»


Download 63.87 Kb.
bet1/4
Sana14.05.2023
Hajmi63.87 Kb.
#1458860
  1   2   3   4
Bog'liq
10-Маъруза


Маъруза-10. Мис концентратини штейнга эритиш ва штейнни конвертерлаш.
режа:
1.Сульфидли мис бойитмасини кислородли-машъалли печда эритиш ва уларни тайёрлаш.
2.Штейнни конвертерлаш.
1953 йилда КМЭП жараёни биринчи марта Канаданинг «Коппер Клиф» заводида қўлланган. Жараённинг «автоген» номини олишига асосий сабаб – ташқаридан ёқилғи сарфланмайди. Жараён учун керак бўл­­ган иссиқлик ашё таркибидаги олтин­гу­гуртли бирикмаларнинг парчала­ниши, оксидланиши, умуман ол­ган­да, экзотермик реак­ция­лар­дан ҳосил бўладиган иссиқлик ҳисобига кечади.

Олмалиқ мис эритиш заводида КМЭП жараёни 1968 йилдан бери саноатда қўлланилади. Печнинг ҳажми 580 м3, фойдали май­дони 120 м2, ишлаб чиқариш унумдорлиги суткасига 12 т/м. Бир суткада 2000 т шихтани қайта ишлаш имкони мавжуд.


КФП ни шихтасига бойитма, флюс ва айланувчи чанг киради. Жа­раён ёрдамида турли моно ва полиметаллик бойитмаларни қайта ишлаш мумкин.
Бойитмаларни минералогик таркиби турлидир. Мис минераллари халькопирит, борнит, халькозин, темир-пирит ва пирротин билан келтирилган.
Бойитмани гранулометрик таркиби 0,147 (100 %) дан 0,043 (90 %) мм гача оралиғида ўзгаради. Фильтрациядан кейин бойитмани нам­лиги 10 - 17 % ташкил қилади.


Штейн

Штейн

Кислород

Хомашё

Газ сульфат кислотаси ишлаб чиқаришга

Очиқ ҳаво

Шлак қайта ишлашга


4.1-расм. Олмалиқ мис эритиш заводидаги кислородли-машъалли эритиш печи мажмуининг умумий кўриниши:
1– эритиш печи; 2– газ совуткич қозон; 3– йирик чангни ушлаб қолувчи инерцион махсус қурилма; 4–электрсузгичлар; 5–хомашёни қуритишга мўлжалланган қувур-қуриткич; 6–газ ёрдамида иситкич ўчоқ; 7–цик­лонлар; 8– ҳаво пуркагич-вентилятор; 9–қуритилмаган хомашё сақла­надиган хампалар (бункер); 10–қирғичли конвейерлар; 11–қуритилган хомашё сақланадиган печ хампалари.

КМЭП жараёни бойитмани чуқур оксинтириш ва мисга бой штейн олиш билан боғлиқдир. Бу шлакда нисбатдан катта мис миқдори олиш­га олиб келади. Бундай шлаклар, қуйидагидай, печдан ташқари усул­лар билан қайта ишланади, масалан, электроэнергия ёки флотация усуллари. Шунинг учун КМЭПда флюсларни қўллаш чеклангандир. Кварц­ли флюсни шлакни таркибида 30 % га яқин кремний диоксиди олиш учун қўлланилади. Ишқор флюс - охак - жудаям кам қўлланади, чунки уни ажратилиши учун қўшимча иссиқлик сарфланиши керак.


Нисбатдан мис кам бўлган бойитмани КМЭП да қайта ишлаш, жара­ён давомида кўп - кўп хажмда ортиқча иссиқлик ажралиб чиқишига олиб келади. Ҳароратни бошқариш учун катта хажмда кварцли флюсни ишла­тилади. Флюсда нодир металларни борлиги жараённи иқтисодий сама­радорлигини таъминлайди. Олтинли кварц флюсни тахминий таркиби, %: Сu 0,36; SiO2 68,6; СаO 1,2; Fe 5,4; Аl2O3 5,5; MgO 0,9; S 0,33.
КМЭП жараёни давомида катта хажмда чанг ажралиб чиқади (уму­мий шихтани сонидан 6 - 14 %). Бу чанглар котел - утилизатор ва бошқа чанг ютувчи дастгохларда ушланиб, эритиш печларга қайта юк­ланади.

Download 63.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling