202 йилдаги сонли Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш шартномасига


Download 48 Kb.
bet1/2
Sana12.10.2023
Hajmi48 Kb.
#1699638
  1   2
Bog'liq
StartUp


«___» _________ 202__ йилдаги _____-сонли
Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш шартномасига
_____-сонли ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ
(«StartUp» тариф пакетини харид қилиш бўйича)

«___» _________2023 йил Тошкент ш.


«Асакабанк» АЖ номидан «17» апрел 2023 йилдаги 20-05/248-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банкнинг Шайхонтохур филиали бошқарувчиси Ж.Н.Талибджанов, кейинги ўринларда “Банк” деб аталувчи, бир томондан ва "ZOGER DENTAL" MChJ номидан Устав асосида фаолият юритувчи рахбари XAMIDULLAYEV SAYFULLA UBAYDULLA O'G'LI кейинги ўринларда “Мижоз” деб аталувчи, иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида «___» _________ 202__ йилдаги ____сонли банк ҳисобварағи шартномасига _____сонли қўшимча келишувни қуйидагилар тўғрисида келишган холда имзоладик:



  1. Банк мижозга «StartUp» тариф пакети бўйича ушбу қўшимча келишувнинг 1-иловасига асосан алохида банк хизматлари хамда ушбу банк хизматлари учун хизмат хақларининг алохида турини таклиф қилади, мижоз эса ушбу тариф пакети учун тариф пакетида кўрсатилган шартлар бўйича комиссион хақ тўлайди.




  1. «StartUp» тариф пакетида кўрсатилмаган хизматлар учун мижоз «___» _________ 202__ йилдаги №_____сонли банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ банкнинг амалдаги умумий тарифи бўйича комиссион тўлов тўлайди.




  1. «StartUp» Тариф пакети активлаштирилиши ва мижоз ушбу тариф пакети бўйича банк хизматларидан фойдаланиши учун мазкур қўшимча келишув имзоланган холда мижоз ойлик 46 000 (Қирқ олти минг) сўм миқдоридаги банк комиссион тўлови тўлаш мажбуриятини олади. Мижоз тариф пакети учун ойлик тўловни ушбу тариф пакетига ўтган пайтда олдиндан тўлайди. «StartUp» тариф пакети ичига кирган хизмат турлари мижоз улардан фойдаланган ёки фойдаланмаганлигидан қатъий назар кейинги ойларга ўтказилмайди.




  1. «StartUp» тариф пакети ушбу қўшимча келишувнинг 3-бандига мувофиқ тариф пакети активлаштирилган кундан бошлаб бир календар ой мобайнида амал қилади. «StartUp» тариф пакети амал қилиш муддатидан аввал мижознинг ташаббусига асосан бекор қилинган тақдирда мижоз умумий тарифга ўтказилади ва умумий тарифга асосан комиссион тўлов тўлайди. «StartUp» тариф пакети амал қилиш муддатидан аввал мижознинг ташаббусига асосан бекор қилинган тақдирда мижоз томонидан «StartUp» тариф пакети учун тўланган ойлик тўлов қайтарилмайди. «StartUp» тариф пакети муддати тугайдиган санагача мижоз томонидан тариф пакетини бекор қилиш ёки ўзгартириш бўйича мурожаат қилинмаган тақдирда пакетнинг амал қилиш муддати яна бир календар ойга узайтирилган ҳисобланади. Бундай холатда мижоз томонидан тариф пакетининг амал қилиш муддатини узайтиришни сўраб ариза тақдим этилиши шарт хисобланмайди.




  1. «StartUp» тариф пакети бўйича фаолият юритаётган мижоз хисобрақами картотека-2 холатига тушганлиги ва бошқа сабабларга кўра хисобланган лекин ундирилмаган банк комиссион хақлари 90 кун мобайнида мижоз томонидан тўланмаган тақдирда мижоз банк томонидан огохлантирилмаган ҳолда умумий тариф пакетига ўтказилади.




  1. Мижоз томонидан бир календар ой мобайнида айнан бир тариф пакетини кетма-кет, қайта харид қилинишига йўл қўйилмайди. Мижоз бир календар ой мобайнида бошқа тариф пакетига ўтган холда яна қайта дастлабки пакетга қайтиши мумкин. Бунда мижоз харид қилган барча тариф пакетлари учун ойлик тўловни тўлаши шарт.




  1. Мижоз томонидан бошқа турдаги тариф пакетига ўтиш ташаббуси билдирилиб, бошқа пакетга ўтган тақдирда ва/ёки ушбу қўшимча келишувнинг 3-бандида кўрсатилган комиссион тўловни тўлаш бўйича мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ушбу қўшимча келишув мижоз бошқа тариф пакетига ўтган пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб хисобланади.




  1. Ушбу қўшимча келишув имзоланиши билан мижоз банкка мижоз реквизитларида кўрсатилган ҳисоб рақамдан ушбу қўшимча келишувнинг 3 бандида кўрсатилган бир марталик комиссион тўловни акцептсиз ечиб олиш бўйича кўрсатма ва ҳуқуқ беради.




  1. Ушбу қўшимча келишув имзоланган вақтдан тариф пакети активлаштирилгунгача бўлган вақтда мижоз банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун банкнинг амалдаги умумий тарифи, томонлар ўртасида имзоланган шартнома ва улар бўйича тузилган қўшимча келишувлар бўйича комиссион тўловлар тўлайди.




  1. Қўшимча келишувда ўзгартирилиши кўзда тутилмаган шартноманинг қолган барча бандлари олдинги таҳрирдагидек қолади, ҳамда томонлар ўз мажбуриятларини тасдиқлайдилар.




  1. Ушбу қўшимча келишув имзоланиши орқали мижоз банкнинг ушбу тариф пакети ва амалдаги тарифи билан танишганлигини тасдиқлайди.




  1. Мазкур қўшимча келишув бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди ва асосий шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Қўшимча келишувнинг бир нусхаси Банкда, иккинчи нусхаси Мижозда сақланади.




  1. Томонлар ўртасида ушбу қўшимча келишув бўйича низолар келиб чиқганда, келишмовчиликлар томонлар ўртасида ўтказиладиган музокараларда ўзаро муроса ва келишув йўли билан хал қилинади. Томонлар ўзаро муроса ва келишувга эришмаган тақдирда келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан Суд тартибида хал қилинади.





  1. Download 48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling