И Ж А Р А Ш А Р Т Н О М А С И №___
2021 йил «14» июн Термиз шаҳри
Узбекистан Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонунга ва Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 535-536, 537, 538, 539,540 541-моддаларига асосан, фуқаро «Мирзаев Фаррух Абдуфаттахович» , келгусида «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»деб аталувчи бир томондан ва «Хайитова Дилором Курвоновна» низом асосида иш юритувчи, келгусида «ИЖАРАЧИ» деб аталувчи, иккинчи томондан ижара шартномасини мазмун ва мохиятини тушунган холда ушбу ижара шартномасини куйидагилар хакида ўзаро келишиб туздилар.
1.ШАРТНОМА МАЗМУНИ
1.1. «Ижарага берувчи» МЧЖнинг мулки бўлган Сариосиё тумани Сарижар МФЙ Дашнабод кишлогида жойлашган нотурар биносининг 70,35 (йигирма беш)кв,м бўлган хонасини «Ижарачи»га ижарага бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади .
«Ижарачи» ижарага олган кучмас мулк учун ижара хакки тулаш мажбуриятини уз зиммасига олади
«Ижарачи» ижарага олинган мулкдан офис сифатида фойдаланади.
2. ИЖАРА МУДДАТИ, ИЖАРА ХАКИ, МИКДОРИ, УНИ ТУЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
2.1 .Мазкур ижара шартномаси 2021 йил «14» июндан «31»Декабрь 2025 йилгача булган муддатга тузилди.
2.2.«Ижара» шартномаси 1.1. бандида курсатилган мулк (бино.хона)дан фойдаланганлиги учун Узбекистон Республикасининг «Ижара тугрисида»ги конунининг 12-моддасига асосан, томонларнинг келишувига мувофик ижара ҳаққи тулайди.
Ижара хаки бир ойга 200 000 (икки юз минг ) сўмни ташкил этади ва барча харажатларни (солиқ, каммунал тўловлар электроэнергия, сув-канализация, чиқинди ташиш, иситиш ва қўриқчи қўриқлаш билан боғлиқ харажатлар) ўз ичига олади..
2.3. Ижарага берилган мулкдан фойдаланганлиги учун "Ижарачи" кейинги ойнинг 15 санасигача бир ойлик ижара ҳаққини "Ижарага берувчи"га тўлаб беради.
2.4. Ижарага берилаётган мулк Узбекистон Республикасннинг "Ижара тугрисида"ги конунининг 18-моддаси I-кисмига асосланган холда "Ижарага берувчи" томонидан "Ижарачи"га конунчиликда белгиланган тартибларда кейинчалик сотиб олиш ёки сотиб олишда устивор хукукни бериш шарти билан берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |