2022 йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида реконструкция қилиш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қурилиш ишларининг бориши тўғрисида маълумот.
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастуридаги “Тозабозор” маҳалласида 656 та хонадон бўлиб, жами 3788 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан “Темир дафтар” рўйҳатида турган оилалар сони
1 та, “Ёшлар дафтари”га 3 нафар ёшлар кирган бўлиб, “Аёллар дафтарида” рўйҳатда турувчилар йўқ.
Ҳозирда ушбу 656 та хонадоннинг 580 тасида фасад ишлари якунланиб, 15 тасида ишлар амалга оширилмоқда, 405 тасида уй олди қисми стаяшка қилинган ва 22 тасида ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон” маҳалласида 893 та хонадон бўлиб, жами 4845 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан “Темир дафтарда” рўйҳатда турган оилалар сони 6 та, “Ёшлар дафтари” рўйҳатига 13 нафар ёшлар кирган бўлиб, “Аёллар дафтарида” рўйҳатда турувчилар сони эса 7 нафарни ташкил қилади.
Ҳозирда ушбу 893 та хонадоннинг 672 тасида фасад ишлари якунланиб, 26 тасида ишлар амалга оширилмоқда, 564 тасида уй олди қисми стаяшка қилинган ва 33 тасида ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-172-сонли ва бу юзадан вилоят ҳокимининг 2022 йил 29 мартдаги
136-12-0-Q/22-сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида 2 та маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлари да қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда: “Тозабозор” маҳалласида.
- 8-сон мактабгача таълим ташкилотини биносини бузиб, янгидан
90 ўринли қилиб қуриш режалаштирилган. Тендир ғолиби “Қўшкўпирмахсуссувпудрат” МЧЖ қурилиш ташкилоти бўлиб, лойиҳа қиймати 2 839 млн.сўм, ҳозирда фундамент қилиш ишлари олиб борилмоқда;
- 22-сон мактаб биносини реконструкция қилиш бўйича мавжуд
120 ўринли бинони ички пардозлаш ишлари ва янгидан қуриладиган
270 ўринли блокда биринчи қаватида ғишт териш ишлари олиб борилмоқда, тендир ғолиби “Сургут нефт строй” х/к, лойиҳа қиймати 2 669 млн.сўм.
- 37-сон мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Тендир ғолиби “HOUSE CONSTRUCT” МЧЖ қурилиш
ташкилоти бўлиб, лойиҳа қиймати 2 061 млн.сўм, ҳозирда том қопламаси қилиниб, ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда;
- Огахий оилавий шифокорлик пункитини (ОШП) реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган. Тендир ғолиби “Хонка тараккиёт курилиш” Х/К бўлиб, лойиҳа қиймати 1 630 млн.сўм, ҳозирги кунда бирннчи қаватида ғишт териш, забор девор қилиш, хожатхона вигриби қурилиши амалга оширилди.
“Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги объектлар бўйича:
- 10-сон мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган. Тендир ғолиби “Қўшкўпирмахсуссувпудрат” МЧЖ бўлиб, лойиҳа қиймати 1 777 млн.сўм, ҳозирда демонтаж ишлари якунланиб, перигаротка қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
- 10-сон мактаб биноси 600 ўринли бўлиб, ҳозирда 330 ўринли қўшимча ўқув блоки қурилиши забор қилиш режалаштирилган. Тендир ғолиби “Алишер кимё” МЧЖ бўлиб, лойиҳа қиймати 2 721 млн.сўм, ҳозирда биринчи қаватининг ғишт териш, плита ёпиш ишлари якунланиб, девор қилиш ва хожатхона қурилиш ишлари амалга оширилмоқа.
Do'stlaringiz bilan baham: |