@buxgalter kerak (IFRS4)

Sana01.01.1970
Hajmi
#210950
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS4)



МҲХС 4 
©
МҲХС Фонди 
1
Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4 
Суғурта шартномалари 
Мақсади 

Ушбу МҲХС нинг мақсади бўлиб суғурта шартномалари бўйича бундай шартномаларни 
чиқарадиган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти (мазкур МҲХС да суғурталовчи деб номланган) 
томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини белгилашдан иборатдир. Ушбу стандарт 
БҲХС Кенгаши суғурта шартномалари бўйича ўз лойиҳасининг иккинчи босқичини тугаллагунга 
қадар амал қилади. Хусусан, мазкур МҲХС қуйидагиларни талаб этади:
(a) 
суғурта шартномаларини суғурталовчилар томонидан ҳисобга олишга нисбатан чекланган 
такомиллаштиришларни. 
(б) 
суғурталовчиларнинг молиявий ҳисоботларидаги суғурта шартномаларидан юзага 
келадиган суммаларни белгилайдиган ва тушунтирадиган ҳамда ушбу молиявий 
ҳисоботлардан фойдаланувчиларга суғурта шартномалари бўйича келгуси пул 
оқимларининг суммасини, муддатини ва ноаниқлигини тушунишда ёрдам берадиган 
маълумотлар очиб берилишини. 
Қўллаш доираси 

Тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХС ни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим:
(a) 
у чиқарадиган суғурта шартномалари (жумладан қайта суғурта шартномалари) ва у 
эгалик қиладиган қайта суғурта шартномалари. 
(б) 
ихтиёрий иштирок жиҳатига эга бўлган ва у томонидан чиқарилган молиявий 
инструментлар (35-бандга қаранг). МҲХС 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни 
очиб бериш” молиявий инструментлар тўғрисида, жумладан бундай жиҳатларга эга 
молиявий инструментлар тўғрисида маълумотлар очиб берилишини талаб этади. 

Ушбу МҲХС да суғурталовчилар томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг бошқа жиҳатлари, 
масалан суғурталовчилар томонидан эгалик қилинадиган молиявий активларни ва суғурталовчилар 
томонидан чиқариладиган молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиниши кўриб чиқилмайди (БҲХС 
32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш”, БҲХС 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва 
баҳолаш”, МҲХС 7 ва МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” га қаранг), бундан 45-банддаги ўтиш 
талабларида келтирилганлар мустасно.

Тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС ни қуйидагиларга нисбатан қўлламаслиги лозим:
(a) 
бевосита ишлаб чиқарувчи, дилер ёки чакана савдодаги тадбиркорлик субъекти томонидан 
чиқарилган маҳсулот кафолатлари ((БҲХС 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган 
даромад” ва БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” га 
қаранг). 
(б) 
иш берувчиларнинг ходимларга ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган активлари ва 
мажбуриятлари (БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари” ва МҲҲС 2 “Акцияга-асосланган 
тўлов” га қаранг) ва белгиланган нафақа тизимлари бўйича ҳисоботларда акс эттирилган 
нафақа мажбуриятлари (БҲХС 26 “Пенсион тизимлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисобот”  га қаранг). 
(в) 
номолиявий моддага бўлган ҳуқуқдан ёки номолиявий моддани ўзидан келгусида 
фойдаланишга 
боғлиқ 
бўлган 
шартномавий 
ҳуқуқлар 
ёки 
шартномавий 
мажбуриятлар(масалан, айрим лицензия ҳақлари, роялтилар, шартли ижара тўловлари ва 
шунга ўхшаш моддалар) ҳамда молиявий ижарада ижарачи томонидан тугатиш қийматинг 
кафолатланиши (БҲХС 17 “Ижара”, БҲХС 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган 
даромад” ва БҲХС 38 “Номоддий активлар” га қаранг). 
(г) 
молиявий кафолат шартномалари, бунда эмитент бундай шартномаларни суғурта 
шартномалари сифатида олдин аниқ таъкидламагунча ҳамда суғурта шартномаларига 
нисбатан қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобидан фойдаланмагунча, яъни ушбу ҳолатда 
эмитент бундай молиявий кафолат шартномаларига нисбатан БҲХС 32, МҲХС 7 ва МҲХС 


МҲХС 4 

©
МҲХС Фонди 
9 ёки мазкур МҲХС ни қўллашни танлаши мумкин. Эмитент ушбу танловни ҳар бир 
шартнома бўйича амалга ошириши мумкин, аммо ҳар бир шартнома учун танлов қайта 
кўриб чиқилмайди. 
(д) 
бизнес бирлашувида тўланадиган ёки олинадиган шартли товон (МҲХС 3 “Бизнес 
бирлашувлари” га қаранг). 
(е) 
тадбиркорлик субъекти эгалик қиладиган бевосита суғурта шартномалари (яъни 
тадбиркорлик субъекти полис эгаси бўлган бевосита суғурта шартномалари). Бироқ, 
цедент мазкур МҲХС ни у эгалик қиладиган қайта суғурта шартномаларига нисбатан 
қўллаши лозим. 

Қулайлик учун, мазкур МҲХС суғурта шартномасини чиқарадиган ҳар қандай тадбиркорлик 
субъектини суғурталовчи сифатида ифодалайди, бунда эмитент юридик ёки назорат мақсадларида 
суғурталовчи сифатида ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъий назар. 

Қайта суғурта шартномаси суғурта шартномасининг туридир. Демак, мазкур МҲХС даги суғурта 
шартномаларига нисбатан барча мурожаатлар қайта суғурта шартномаларига нисбатан ҳам 
қўлланилади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling