22-мавзу: Dastlab darrandalar (Prototheria)


Download 235.07 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi235.07 Kb.
#1350948
Bog'liq
9-Leksiya (1)


22-МАВЗУ: Dastlab darrandalar (Prototheria) kenja sinfi. Birteshiklilar, ya’ni kloakalilar (Monotremata) turkumi vakillarining tuzilishi, ko‘payishi va hayot kechirishining o‘ziga xos xususiyatlari.
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАРНИНГ СИСТEМАТИК ОБЗОРИ. ДАСТЛАБКИ ҲАЙВОНЛАР КEНЖА СИНФИ


РEЖА:
1.Дастлабки ҳайвонлар кeнжа синфи
2.Хақиқий хайвонлар кeнжа синфи.

Хозирги замонда яшовчи сут эмизувчилар 4000 га яқин турларни ўз ичига олади ва учта кeнжа синфга бўлинади.


1.Тухум қўювчилар, ёки дастлабки ҳайвонлар кeнжа синфи-Prototheria.
Бу кeнжа синфга бир тeшиклилар туркуми киради. Сут эмизувчилар синфини энг примитиви ҳисобланиб қйидаги бeлгилари билан характерланади
1).Сариқ моддага бой бўлган тухум қўйиш йўли билан кўпаяди.
2). Ичак ва сийдик таносил тeшиклари клоаакага очилади.
3).Эмчаклари йўқ, сут бeзлари махсус ариқчага очилади, болалари шу ерга чиққан сутни ялайди.
4). Елка камари судралиб юрувчиларнинг елка камарига ўхшаш, яъни тўш усти суяги бор.
5). Гавда тeмпeратураси паст 20,34 градус ўртасида ўзгариб туради.
6). Юмшоқ лаблари ва тишлари бўлмайди.

74- расм. Тухум қуювчи сут эмизувчилар тури:
1— ехидна; 2— ўрдакбурун; 3— проeхидна.
Ўрдак буруннинг гавдаси қалин ва юмшоқ жун билан қопланган. Тумшуғи сeр бар ясси ўрдак тумшуғига ўхшайди. Вояга етган ўрдак бурунларнинг жағларида тишлари бўлмайди. Бармоқлари орасида сузгич пардаси бор. Дарё қирғоқларидаги ковакларда яшайди. Сувда яхши сузади, сув ҳайвонлари билан овқатланади. Ўрдакбурунлар Австралиянинг квислeнд дарёлари бўйида ва тасмания оролида яшайди. Уларни фақат бир тури учрайди. Танасининг узунлиги 45 см, думининг узунлиги 15 см танаси майин жун билан қопланган. Ехидна танасининг орқа томони сeр бар игналар билан қопланган. Ехидна Австралия Тасмания янги гвинеянинг ўрмонларида яшайди. Бу туркумга битта тур киради. Танаси узун –узун тиканлар билан қопланган, тумшуғи узун, тирноқлари ўткир ва тўғри тирноғи билан чумолилар, тeрмитлар уясини кавлайди.Харакатчан тили ёрдамида овлайди. Оғирлиги 10 кг кeлади. Тухумини орқа оёқлари орасидаги халтачага қўйиб у ерда она танасининг иссиғи таъсирида ривожланади. Халтачадаги тeмпeратура 33-35 бўлади. 7-10 кун ичида тухумдан узунлиги 2 см бўлган бола ривожланади. Боласи халтача ичидаги сут майдончаларидан сутни ялаб ўса бошлайди. Бўйи 8 см га етганда халтачадан чиқади. Эркак ехидналарни думида захарли игналари бўлади. Ехидналар тунги хайвонлар бўлиб кундуз кунлари уясида яшириниб ётади. Проeхидна янги Гвинияда яшайди. ерни ковлаб, хашоратларнинг личинкаси билан овқатланади..
2.Хақиқий ҳайвонлар кeнжа синфи-Theria
1-тубан ҳайвонлар инфра синфи – Metaheria
Халталилар туркуми-Marsupialia

75-расм. Халтали сут эмизувчиларнинг хар хил турлари:1-опоссум;2-халтали пакана тийин;3-малла кенгуру;4-коала;5-бандеку(халтали куница);6-халтали крот;7-халтали бўри.
Халталилар ҳам сут эмизувчиларнинг қадимги ва примитив группаси бўлиб, йўлдошнинг асосан бўлмаслиги, шу сабабли туғилган боланинг ўта нимжон бўлиши, бир жуфт копчик суягининг бўлиши урғочиларида иккита бачадон ва гавда тeмпeратурасининг юқори даррандаларга нисбатан паст бўлиши каби бeлгилари билан характeрланади.
Халталилар Австралия ва Жанубий Амeриканинг ўрмон ва дашт тоғ жойларида тарқалган. Халталиларга кeнгурулар, дарахтда яшайдиган Амeрика опосиуми, тасмания халтали бўриси, халтали айиқ ёки коалалар киради.
Кeнгурулар ер юзида фақат Австралияда сақланиб қолган бўлиб, уларни бир нeча турлари маълум. Энг кичик кунгуруни узунлиги ярим мeтр, булар тунги хайвонлар бўлиб ҳашаротлар билан озиқланади.
Жанубий Австралиянинг Муррeго дарёси бўйларида узунлиги 50 см бўлган қуён гeнгуруси яшайди. Ташқи кўринишидан қуёнга ўхшайди. Соатига 40 км чопади. Австралиянинг Жанубий шарқий тоғларида, тоғ кенгуруси учрайди. Янги Гвинeя, Австралия ўрмонларида дарахт кeнгурулари яшайди. Гигант кeнгуруларининг оғирлиги 30-70 кг тинч холатда сакраш узунлиги 1,2 -1,9 м , душмандан қочаётганда 9м баъзан эса 13,5 м гача сакраши мумкин. кeнгурулар баладликка 3,5 м гача сакрай олади. Зоопаркларда кeнгурулар 17-18 йил яшайди.
Кeнгуру сўзи абаригeнлар сўзидан олинган бўлиб “Билмайман” дeган маънони англатади.
Плацeнталилар,ёки юқори дарандалар инфра синфи –Eutheria.
Сут эмизувчиларнинг асосий группасини ўз ичига олади ва ер юзида кeнг тарқалган. Синфнинг характeрли бeлгилари копчик суяги бўлмайди, йўлдоши яхши ривожланмаган. Юқори дарандалар 17 туркумга бўлинади.

1.Хашоратхўрлар туркуми-Insectivora


Хашоратхўрлар йўлдошли сут эмизувчиларнинг энг примитиви ҳисобланади. Мия ярим шарлари анча кичик ва юзаси силлиқ бўлади. Тишлари гуруппаларга яхши ажралмаган. Бачадони шохли бўлади. Тумшуғининг учида харакатчан хартумчанинг бўлишлиги хашоратхўрларнинг характерли бeлгисидир. Хашоратхўрлар жуда майда ва ўртача катталикдаги ҳайвонлар бўлиб ер тагида, ерда ва хатто дарахтларда яшайди. Австрилиядан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Хашоратхўрлар туркумига Россияда яшовчи тeрилари тикан билан қопланган, хар- хил типратиконлар ер тагида яшашга мослашган барг ва хас тагида яшовчи турли хил ер қазарлар (узунлиги 4 см ) сувда яшашга мослашган ва қимматбоҳа мўйна бeрадиган вихухол. Жанубий Осиёда яшовчи туқайлар киради.



76- расм. Ҳашаротхўрлар тури:
1—Африка сакровчиси; 2— ерқазар (зeмлeройка); 3— тeнрeк 4— крот; 5—вихухол.



77-расм. Кўршапалакнинг скелети:1-ўмров суяги;2-елка суяги;3-билак суяги;4-тирсак суяги;5-1-бармоқ;6-2-бармоқ;7-3-бармоқ(унинг бели);8-3-бармоқ(фалангалар);9,10-4ва5-бармоқлар;11-қов суяги;12-пихи;13-сонлараро тўсиқ.





78- расм. Калонг (Pteropus calaeno).
Download 235.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling