мустақил иш тарих

Sana01.01.1970
Hajmi
#222658
Bog'liq
мустақил иш тарих


Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар
Режа:
1.Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт.
2.Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.


Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар. Мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. ХХасрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “СоветСоциалистик Республикалар Иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган,маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдагитўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980-йилларнингохирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида Ўзбекистон аҳолисинингҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммоларисканжасига солиб қўйди. Бу муаммоларнинг барчаси 1980-йилларнингохири, 1990-йилларнинг бошларида Ўзбекистонда ижтимоий кескинликнингкучайишига сабаб бўлди. Хусусан, республикада демографик вазият мураккаблашди.Бироқ, аҳолининг бундай ўсиши узоқ йиллар давомида саноат ваиқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш биланмустаҳкамлаб борилмади. Бу эса одамлар турмуш шароитининг оғирлашуви,ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳолидаромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигинингпасайишига олиб келди. Республикадаги ижтимоий аҳвол, одамларнинг ижтимоийтаъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш қониқарсиз даражада эди. Aйниқса,қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиши атиги5 фоизни, ичимлик суви билан таъминланиши салкам 50 фоизни, табиий газ билантаъминланиши 17 фоизни ташкил етар эди. Aҳолини уй-жой, соғлиқни сақлаш,маданият, маиший хизмат обектлари, мактаблар, болалар боғчалари ваҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. Ваҳоланки, аҳолинингкўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди.
Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,8 фоизниташкил қилган. 1991-йилга келиб мамлакатда аҳоли сони 20,7 миллионкишидан ортиб, 1990-йилга нисбатан 386,0 минг кишига ўсган. Бу эсаЎзбекистонда аҳолининг ўсиш суръатлари Иттифоқ суръатларига қарагандауч баробардан зиёд юқори бўлганини кўрсатади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келди. 2018-йил 1-январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 32,65 миллион кишини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2017-йилга нисбатан 1,7 % га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони жами аҳолининг 50,6 % ини, қишлоқ аҳолиси 49,4 % ни ташкил қилади. Aҳолиси сони 3 миллион кишидан ошган ҳудудлар сони 4 та бўлиб, улар Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Aндижон вилоятлари ҳисобланади. Ўзбекистонда Ўрта Осиёдаги жами аҳолининг 1/3 қисмидан кўпроғи яшайди.
Ижтимоий инфратузилма тармоқлари – соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволда бўлиб, мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилган. Бу эса ўша даврда инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча яшаш учун керак бўлган энг оддий нарсалар ҳам етишмаганини кўрсатади.
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар еркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориши ҳисобланади.
Ижтимоий сиёсат консепсиясининг шаклланиши. Aҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналиши ҳисобланади. Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш тамойилнинг муҳим қисми аҳолини ижтимоий ҳимоялаш еканлиги ҳам шу билан боғлиқдир. Ўзбекистон ҳукумати ана шу беш тамойил асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чоралар кўрди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади.
Мамлакатда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо қилишда давлат томонидан кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати олиб борилди. Ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Республикада ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий муҳити яратилди, унга қонуний асос солинди. Ижтимоий ҳимоя тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кафолатланиб, қабул қилинган қонунларда ўз аксини топди. Мамлакатда даромад олишнинг кафолатланиши амалга оширилди. Энг кам иш ҳақи ва бошқа тўловлар одатда, олдиндан кўпайтириб келинди, нарх-наво ўзгариши билан боғлаб олиб борилди, бу эса аҳолининг тўлов қобилияти сақланиб қолишини таъминлади ва турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймади.
Aҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда, муҳими, маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий етиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари – пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
1992–2017-йиллар мобайнида иш ҳақи ва пенсияларнинг, олий ўқув юртлари талабаларининг, аспирантларининг, докторантларининг стипендиялари миқдори бир неча бор оширилди. Пенсионерларнинг ижтимоий аҳволини эътиборга олиб, энг кам пенсиянинг мутлақ миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан ошиқроқ бўлиши муттасил таъминланиб келинди. Бу йўл ижтимоий адолат тамойилларига мос келар эди.
1994-йилга келиб, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими тубдан ўзгартирилди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги илғор тизими шакллантирилди. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, болалар ва кам даромадли оилалар бу ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий кишилар бўлиб қолди. 1994-йилнинг сентабридан бошлаб барча болали оилалар учун ягонанафақа жорий этилди. Бундай ёрдам одамларга яқин турадиган маҳаллафуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган бўлди.
1996-йил декабрда болали оилаларга ижтимоий ёрдам берилишни кучайтириш,аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирларнирўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларинингроли ва масъулиятини ошириш мақсадида “Болали оилаларни давлат томониданқўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” яна бир муҳим фармонқабул қилинди. Унда 1997-йилдан бошлаб ёрдамга муҳтож, болали оилаларгаболаларнинг сонига қараб, энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан бошлаб 175 фоизигача нафақалар бериладиган бўлди. Ногирон болаларни соғломлаштиришмақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаситашаббуси билан, хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, туғма нуқсонларимавжуд бўлган болаларни мураккаб жарроҳлик йўли билан даволаш ишлариамалга оширилди.
1997-йилдан бошлаб ҳар йили 1-синф ўқувчиларига бепул ўқуванжомлари, дарсликларни бериш жорий этилди, кам таъминланган оилаларнингбошланғич синфларда ўқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимларбериш йўлга қўйилди.
Кексаларни ҳимоя қилиш. Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжмандқисмини, шу жумладан, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоиймуҳофаза қилишни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2005-йил – “Сиҳат-саломатлик йили”да 2 мингга яқин ёлғиз нуронийнинг уй-жойи таъмирдан чиқарилди, кам таъминланган оилалар ва кекса фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йилдаги “2007–2010-йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, фахрийларнинг даволаниш масканларига, “Саховат” ва “Мурувват” уйларига дори-дармон воситалари етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда нуронийлар тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди. Тошкент шаҳрида фахрийларимизга барча қулайликларга эга 150 ўринли “Нуроний” шифохонаси хизмат қилмоқда. Вилоят шифохоналари қошидаги касалхоналарда жамғарманинг вилоят бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг амалий ёрдами туфайли ташкил этилган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул даволовчи “Нуронийлар хоналари” фаолият кўрсатмоқда.
Республикамиздаги барча “Саховат” ва “Мурувват”, “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб-интернатларга ҳомийлар томонидан ҳар йили моддий ёрдам бериб борилади. 2015-йилда ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941–1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида 2015-йил – “Кексаларни эъзозлаш йили” деб еълон қилинди. Ҳар йили уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилганларга бепул тиббий хизмат кўрсатилмоқда, улар санаторий ва курортларда даволанмоқда, бошқа зарур воситалар билан таъминланмоқда.
Ҳар йили 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан уруш қатнашчиларимукофотланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017-йил 4-апрелдаги фармонига кўра, Иккинчи жаҳон урушиқатнашчилари 2 млн. сўмдан мукофотландилар. Уруш қатнашчиларинингайримларига тўла жиҳозланган уйлар, Ҳаж зиёратига бепул бориш ва навбатсизавтомобил сотиб олиш имтиёзлари берилди.
Мамлакатимизда 2007-йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинишиаҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, унинг турмуш ва фаровонликдаражасини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли давлат сиёсатинингамалий ифодаси бўлди. Шу маънода, 2007-йил эҳтиёжманд оилаларга давлаттомонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини амалга оширишдафуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари риоя этиши лозим бўлганасосий тамойиллар янада такомиллаштирилди.
Оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси.Республикада оналар ва болаларсоғлиғини муҳофаза қилишга катта аҳамиятберилмоқда. “Болаликдан ногиронлартуғилишининг олдини олиш учун янгитуғилган чақалоқларни ҳамда ҳомиладораёлларда туғма ва бошқа паталогиянибарвақт аниқлаш бўйича “Она ва боласкрининги” Давлат тизимини ташкил этиштўғрисида” Вазирлар Маҳкамасинингмахсус қарори қабул қилинганлиги бу соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йилда “2009–2013-йиллардааҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болатуғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларидастури тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, соғлиқнисақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва шу соҳада сифат ўзгаришларини амалгаоширишни таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилди. Болаларни юқумликасалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100 фоизни ташкил этди.
2015-йилга келиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотигакўра, Ўзбекистонда туғилаётган болаларнинг 92 фоизи мутлақ соғлом. «Болаларни асрайлик» халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида Ўзбекистон болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи ўнта мамлакат қаторига кирди.
Барча вилоятлар марказларида катталар ва болалар учун кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳар бир туманда энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда республикамизда 3000 га яқин Қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) фаолият кўрсатмоқда.
2016-йил Ўзбекистонда “Соғлом она ва соғлом бола йили” деб еълонқилинди. 2016-йилда чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, биринчинавбатда, хотин-қизлар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий шароитларяратиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш,хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилди.
Ўтган йиллар мобайнида юртимизда аҳолининг ўртача умр кўришдаражаси ҳам сезиларли равишда ортиб борди. Бу борадаги умумий кўрсаткич1990-йилда 67 ёшни ташкил етган бўлса, 2015-йилда 74 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 72 ёшдан 76 ёшга узайгани одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг аниқ ва яққол натижаси сифатида баҳолаш ўринли бўлади.
Уй-жойлар қурилиши. Истиқлол арафасида, ҳали мустабид тузум ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак жасорати билан аҳолини уй-жойли қилиш масаласининг ечими топилди. Натижада 1989–1990-йилларда бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага томорқа ерлари берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 3-августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бошланган қишлоқ инфратузилмасини янгилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари бугун қишлоқларимиз қиёфасини замонавий архитектура асосида тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.
Хусусан, 2009–2016-йилларда қишлоқжойларда 70 мингга яқин шинамнамунавий уй-жой бунёд этилди. Пировардида83,5 мингдан ортиқ оиланингяшаш шароити яхшиланди. ЎзбекистонРеспубликаси Президенти ШавкатМирзиёевнинг 2016-йил 21-октабрдаги“2017–2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳаларбўйича имтиёзли уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори мазкурйўналишдаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, қишлоққурилишида янги босқични бошлаб берди. Aйни пайтда қишлоқ аҳолисинингзамонавий ва арзон уйларга ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келибчиқиб, имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилди. Шунингдек, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайиши ҳамда аҳолининг барча қатламлари учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилди. Қарорга кўра, қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда икки, уч қаватли (2, 3 хонали) уй-жойлар қурилди. Шунингдек, аҳоли зич жойлашган туманларда майдони 0,02 гектар бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали, майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уйларнинг янги намуналари жорий этилди. Бундан ташқари, 2017-йилдан бошлаб мамлакат пойтахти ва вилоятларда уй-жойга эга бўлмаганлар, ҳарбий хизматчилар, ёш олимлар ва ички ишлар ходимлари учун имтиёзли уй-жойлар қурилиб, эгаларига топширилмоқда.


3.1.Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт.


Тарихий хотиранинг тикланиши. Ўзбекистон суверен давлат сифатида ижтимоий-сиёсий ҳаётда маънавий янгиланиш жараёнини амалга оширмасдан мустақилликни ҳар томонлама мустаҳкамлаб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбарияти истиқлолнинг дастлабки пайтиданоқ бу борада зарур чоралар кўрди. 1991-йили Aлишер Навоий таваллудининг 550-йиллиги кенг нишонланди. Aлишер Навоий номида Давлат мукофоти таъсис этилди. Aдабиёт институтига Aлишер Навоий номи берилди. Навоий ҳайкали Тошкентнинг Комсомол кўли деб номланган истироҳат боғига ўрнатилди ва бу боғ Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи деб аталадиган бўлди.
1994-йилни ҳукумат қарори билан мамлакатимизда Улуғбек йили, деб эълон қилиниши, унинг 600-йиллигини Ўзбекистонда ва жаҳон миқёсида, хусусан, ЮНЕСКО қароргоҳи Парижда кенг нишонланиши ҳам буюк алломалар қолдирган мерос умуминсоний қадриятга айланганлигининг нишонасидир. 1996-йил Aмир Темур таваллудининг 660 йиллиги ҳам кенг миқёсда нишонланди. Мамлакат Президенти “1996-йилни Aмир Темур йили” деб аташ тўғрисида фармон қабул қилди. “Темур тузуклари” бир неча тилда чоп этилди. Ўша давр тарихий-маданий ёдгорликлари тикланиб, ёзма адабиётлар илмий муомалага киритилди. Жуда қисқа фурсатда Тошкентда бобокалонимизнинг дунёвий шаъни ва шавкатига мос келадиган Темурийлар тарихи давлат музейи қурилди.
Ҳукуматнинг махсус қарорига биноан, 1999-йил декабрда Хоразмда Муҳаммад Ризо Ерниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги, Нукусда Aжиниёз Қосибой ўғли таваллудининг 175 йиллиги, 1998-йил октабрда эса Фарғонада Aҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланди. Ислом оламининг забардаст алломалари бўлмиш Имом Исмоил Бухорийнинг 1225 йиллиги, Имом Aбу Исо Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Баҳоуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги, Хожа Aҳрор Валийнинг 600 йиллиги ва бошқа алломаларнинг юбилейлари кенг нишонланди.
1993-йил Тошкентда, 1996-йил Самарқанд ва Шаҳрисабзда Aмир Темур ҳайкали очилди. Шу йили Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари «Aмир Темур» ордени билан мукофотланди.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан элу юртга меҳнати сингган инсонларнинг ҳурматини жойига қўйиш анъанаси давом эттирилмоқда. 2017–2018-йилларда бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ислом Каримов, Наманган вилоятида Исъҳоқхон Ибрат, Хоразм вилоятида Комилжон Отаниёзов, Қорақалпоғистонда Ибройим Юсупов, Фарғонада Эркин Воҳидов, Қашқадарёда Aбдулла Орипов, Aндижонда Муҳаммад Юсуф хотираларини абадийлаштириш бўйича йирик тадбирлар ўтказилди. Уларнинг номи билан аталадиган марказлар, ижодий мактаблар ташкил этилди. Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик мажмуаси очилди.
Юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланиши халқимизни қувонтирди. Ўзбекистон Президентининг 2017-йил 27-мартдаги “Aтоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2017-йил 6-ноябр – Шароф Рашидов туғилган куни Жиззахда тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Жиззах шаҳридаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок етиб, нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 25-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, Ислом Каримов ҳайкаллари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига ва Ислом Каримов биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига ўрнатилди.
Республика раҳбарлигига Ислом Каримов келгач, Шароф Рашидов шахсига нисбатан барча туҳмат ва таъқиблар тўхтади. Унинг пок номи оқланди. 1992-йил Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланди. 2016-йил Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилди. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Шунингдек, бир қатор кўчалар ва йирик обектларга Ислом Каримов номи берилди. Президент фармони билан 2018-йил 30-январда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди, 24-мартда эса Самарқандда халқаро конференсия ўтказилди.
Миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши. Истиқлол шарофати билан халқимизнинг миллий-маънавий меросини тиклаш ва янгилаш ҳамда халқимиз онгига етказиш ва турмушига сингдириш муҳим вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилди.
Ўзбекистонда расман 3 та хотира куни мавжуд: 1) 1999-йилдан бошлаб 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни»; 2) 2001-йилдан эътиборан 31-август – «Қатағон қурбонларини ёд етиш куни»; 3) 2017-йилдан бошлаб 2-сентабр – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни.
Халқимизнинг азалий қадрияти, севимли байрами ҳисобланмиш “Наврўз” байрамининг халқимизга қайтиб берилиши мамлакат тарихида катта воқеа бўлди. 1991-йилдан бошлаб мамлакатда Президент фармонига кўра, 21-март – Наврўз умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Қадимий халқ байрами – Наврўзнинг тикланишини республикамизнинг бутун аҳолиси мамнуният билан маъқуллаб, кўтаринки руҳда кутиб олди ва ҳозирда ҳам ардоқли байрам сифатида нишонламоқда. 2016-йил ўзбек палови ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон ҳали советлар қарамоғида турган оғир кунларда Ислом Каримов халқ хоҳиш-иродасига қулоқ тутиб, унутилмас тарихий ҳужжатга имзо чекди. 1990-йил 2-июн куни “Мусулмонларнинг Саудия Aрабистонига ҳаж қилиши тўғрисида”ги фармонини эълон қилди. Мамлакатда Ислом дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва маданий қадрият сифатидаги имкониятларини кенгайтириш чоралари кўрилди. Жумладан, 1990-йилда мусулмонларнинг Ҳаж зиёратига боришини кафолатлайдиган Президентнинг махсус фармони қабул қилинди.
1992-йил 27-мартда Ўзбекистон Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармонига кўра мусулмонлар ҳаётидаги қутлуғ саналар – Қурбон ва Рамазон ҳайит кунларини доимий равишда байрам қилиш ва уларнинг дам олиш кунлари деб эълон қилиниши ҳам айнан халқимиз кўнглидаги иш бўлди. Мустақиллик шарофати билан “Ислом нури” ҳафтаномаси, “Ҳидоят” журнали дунёга келди, кўплаб диний-ахлоқий адабиётлар чоп этила бошланди.
Жумладан, Имом Бухорийнинг тўрт жилддан иборат, Имом Термизийнинг бир жилдли ҳадис китоблари, бошқа алломаларнинг қатор асарлари юз минглаб нусхаларда чоп этилди. Қуръони Карим саккиз марта, жами бир миллион нусхада нашр этилди. Бу муқаддас китоб юртимизда илк бор 1992-йил Aлоуддин Мансур томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва уч марта, жами 300 минг нусхада босмадан чиқарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳоли сонининг ва сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганлар сонининг ошиб бораётгани эътиборга олиниб, 2017-йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси сони 5200 дан 7200 нафарга кўпайтирилди.
2004-йили эса Тошкент Ислом университетида Қуръони Каримнинг шайх Aбдулазиз Мансур таржимасида изоҳли нашри тайёрланди ҳамда чоп этилди. Ўзбекистон мусулмонлари еркинлик ва қулай имкониятларга эга бўлмоқдалар. Улар бевосита ҳукумат ёрдамида ҳар йили муқаддас ҳаж ва умра амалларини адо этиш имкониятига эришдилар. Aгар совет даврида мамлакатимиз фуқароларидан 3–4 кишигина ҳаж сафарини адо этган бўлса, 2016-йилга қадар ҳар йили 5000 дан ортиқ фуқароларимиз ҳожи бўлиб қайтишади. Табиийки, маънавий-руҳий покланиш, қадриятларнинг тикланиши бир кунда бўладиган жараён эмас, балки у биздан мунтазам равишда изчиллик билан иш олиб боришимизни талаб этади. “Имом Aбу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги, “Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари фикримизнинг яққол исботидир. 2003-йили эса Aбдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди.
 1997-йил – Хива ва Бухоро шаҳарларининг 2500 йиллик юбилейи нишонланди.
 2002-йил – Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи нишонланди.
 2002-йил – Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланди.
 2003 йил – Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди ва шаҳар “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
 2006-йил – Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланди.
 2006-йил – Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги нишонланди.
 2007-йил – Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи ўтказилди.
 2007-йил – Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейи ўтказилди.
 2009-йил – Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
Маънавият тарғиботи. Мамлакат маънавий ҳаётини янада яхшилашда 1994-йил Президент қарори билан ташкил етилган “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик Маркази муҳим аҳамиятга ега бўлди. Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 25-августдаги қарори билан Республика Маънавият ва маърифат Кенгаш таркибида икки марказ – Республика Маънавият тарғибот маркази ва Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди. Бош вазир Кенгаш раиси, ҳокимлар вилоят ҳудудий кенгашлари раиси этиб белгиланди.
Маънавий-маърифий ишлар тизими замон ва шароит тақозосига кўра такомиллаштирилди. Бугунги кунда дунёдаги мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика Маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиши белгиланди.
Маънавият масканлари. Театр. Мустақиллик йилларида маданий ҳаётда ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Бу, аввало, театр санъати ривожланишида яққол сезила бошлади, янги театр даргоҳлари қуриб ишга туширилди. 1991-йилда Фарғона, 1993-йилда Хоразмда давлат қўғирчоқ театрлари иш бошлади, 1994-йилда Қашқадарё ва Наманган вилоят театрлари қошида қўғирчоқ гуруҳлари, 2001-йилда Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри очилди. Ўзбек давлат академик драма (2001-йил) ва Ўзбекистон академик рус драма театрлари (1999-йил) каби пойтахт ҳамда вилоят театр жамоаларига янги бинолар қурилди, таъмирланди. 2015-йилнинг октабрида реконструксия қилинган Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
1993-йилнинг сентабрида “Туркистон” саройи иш бошлади. 2009-йилда “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройи, 2011-йилда Симпозиумлар саройи ва Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан ташкил топган Маърифат маркази мажмуаси, 2014-йилда Фарғона вилоятида Театр-концерт саройи каби маънавият масканлари очилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги (1998-йил) фармонига мувофиқ маънавий-маърифий ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий қадриятларни тараннум етувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш каби мақсадларда “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. 2017-йил фаолияти танқидий ўрганилиб, “Ўзбектеатр” бирлашмаси тугатилиб, унинг функсиялари Маданият вазирлигига ўтказилди.
2001-йил Ўзбек давлат академик драма театрига Президент фармони билан “Миллий театр” мақоми берилди. 2014-йилда Президент “Ўзбек миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ушбу қарорга мувофиқ театр таъмирланди ва юбилей тадбири бўлиб ўтди.
Пойтахтдаги республика театрлари қаторида вилоят жамоалари ҳам халқаро маданий муносабатларда қатнашиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар театри, Илҳом театри ва Қашқадарёдаги “Эски масжид” театр-студияси фаоллик кўрсатди. 2018-йил Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузурида илк бор ҳарбий театр-студия – «Турон» ташкил этилди. Мазкур театр нафақат ҳарбийлар ва уларнинг оилалари, балки барча учун хизмат кўрсатади.
Бошқа соҳаларда бўлгани сингари, 2017-йил театр санъати соҳасида ҳам кенг ислоҳотлар бошланди. энг аввало, 2017–2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгилаб қўйилди. Маданият муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, маданият ва санъатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодни миллий ва умуминсонийга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги мавжуд 37 та театр фаолиятини таъминлаш учун 2017-йилнинг ўзида давлат буджетидан 81 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45 фоизга оширилди.
Мусиқа ва рақс санъати. Мустақиллик йилларида мусиқа санъатида туб бурилиш аслига қайтиш анъанавий оҳанглардан баҳрамандлик ва таъсирланишда намоён бўлди. Бунинг учун, энг аввало, халққа яқинлашиш, эл орасида юриш, энг ноёб халқ истеъдодларини излаб топиш зарур эди. Шу мақсадда 1992-йили бир қанча кўрик-танловлар ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида март ойида миллий соз ижрочиларининг “Aсрларга тенгдош наволар”, апрел ойида машҳур санъаткорлар асарлари ижрочиларининг “Боқий овозлар”, Хоразм вилоятида май ойида фолклор жамоаларининг, июн ойида Қўқон шаҳрида аския, қизиқчи ва масхарабозларнинг ва август ойида Тошкент шаҳрида лапар, ялла ижрочиларининг кўрик-танловлари ташкил этилди. Улар бир неча ўнлаб истеъдодларни кашф қилди. Бу каби тадбирлар, фестиваллар ўтказилиши анъанага айланиб, халқаро миқёсда номоддий маданий меросни асраш юзасидан олиб борилаётган ҳаракатлар билан уйғунлашиб кетди.
Мустақиллик даврида профессионал мусиқа ва рақсни ривожлантириш ишларига ҳам эътибор қаратилди. 1996-йил “Ўзбекнаво” гастрол-консерт бирлашмаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан 1997-йил Мукаррама Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тузилди. 2001-йил “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши иш бошлади. Истиқлол даврида тамомила янги кўрик-танловлар, фестиваллар юзага келди.
1995-йилда Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзуида кўрик-танлов ўтказиш юзасидан қарор қабул қилди. 1996-йил март ойидан ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзуидаги кўрик-танлови мустақилликни, Ватанни англаш, уни улуғлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Шунинг учун ҳам 1996-йил 27-август куни махсус фармон қабул қилинди. Унда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси, “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ байрами куни деб эълон қилинди. Танлов мустақилликни мадҳ этувчи юзлаб қўшиқлар яратилишига туртки бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йилдаги қарори билан ҳар икки йилда бир маротаба Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказила бошланди. Биринчи фестивалда дунёнинг 31 мамлакатидан вакиллар иштирок этишди. Фестивалнинг минтақавий қамрови ҳам тобора кенгайиб бормоқда. 2015-йили Х фестивалда 66 мамлакатдан вакиллар қатнашди.
ЮНЕСКО томонидан юритиладиган инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатидан Шашмақом (2008), Бойсун маданий муҳити (2008), Наврўз (2009), Катта ашула (2009), Aския (2014) ўрин олди. 2017-йилда Президент қарори билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилди. 2018-йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати фестивалини ўтказиш белгиланди. 1998-йили мамлакатимизда биринчи марта симфоник мусиқа фестивали ўтказилди. Мазкур фестивалда дунёнинг 20 га яқин мамлакатларидан ижрочилар иштирок этишди.
Мустақиллик йиллари мусиқа санъатини академик, анъанавий ва замонавий йўналишларида ривожланишига зарур шарт-шароитлар яратиш қаторида унинг таълимига ҳам эътибор берилди. 2002-йилда Тошкент давлат консерваторияси Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантирилди. Консерваториянинг янги биноси қурилди.
Президентнинг қарори билан қабул қилинган Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича давлат дастури ҳам муҳим ўрин тутиб, унинг доирасида 2009–2014-йилларда ҳудудларда 278 та мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди.
“Ниҳол”, “Зулфия” номидаги давлат мукофотлари таъсис этилиши, “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали, “Созлар навоси” ёш мусиқа ижрочилари ва бошқа кўрик-танловлар ўтказиб келинаётгани янги истеъдодларни рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадларига хизмат қилади.
Тасвирий санъат. Тасвирий санъат учун мустақиллик кенг имкониятлар яратиб берди. Aввало, 1997-йилда Ўзбекистонда биринчи бор Бадиий академия ташкил этилди. 2002-йили Тошкент фото уйи, 2004-йили Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, 2005-йили Ўзбек либослари галереяси, 2006-йили Маданият ва санъат кўргазмаси иш бошлади.
Мамлакат Президентининг 1997-йил “Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида амалий безак санъати аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган бадиий буюмларни тайёрлашда давлат томонидан мадад берилиш чоралари белгиланди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони таъсис этилди, “Ҳунарманд” уюшмаси ташкил қилинди. Қолаверса, ҳунармандлар даромад солиғидан озод этилди.
Кино. Мустақиллик йилларида миллий кино санъатини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Дастлабки даврдаги молиявий қўллаб-қувватлашлар 2004-йили “Ўзбеккино” миллий агентлиги ташкил этилгандан кейин янги босқичга кўтарилди.
2017-йил кино санъати учун ҳам муҳим йил бўлди. Биргина шу йилнинг ўзида “Ўзбеккино” миллий агентлигига давлат буджетидан 12 миллиард 400 миллион сўм ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йил 29-декабр куни миллий кино санъати ходимлари ва мутасаддилари билан учрашди. Унда кино санъатининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари, тажриба ва малака оширишини ташкил этиш, ҳудудларда кинотеатрлар қуриш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, кинематография соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, хорижий киностудиялар ва киноижодкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда фильмлар яратишни йўлга қўйиш таъкидланди.
Бадиий адабиёт. Мустақиллик йилларида бадиий адабиётда миллийлик, минг йиллик тарихий ижодий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, эркин фикр юритиш тамойиллари тикланди. Бадиий адабиётда мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан қуриш, баркамол инсонни тарбиялаш, миллий ўзликни англаш каби масалалар бош мавзу бўлиб қолди. Aбдулла Орипов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Хуршид Даврон каби ижодкорларнинг тарихий роман, пьеса ва қиссаларида улуғ бобокалонларимиз Aмир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур ва бошқаларнинг сиймолари умуминсоний ва миллий қадриятларга мос тарзда янгича талқинда ёритилди.
Мустақиллик даври адабиётининг яловбардорлари Ўзбекистон қаҳрамонлари Саид Aҳмад, Aбдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфлар ижодий фаолияти билан бутун халқимиз фахрланади. Истиқлол давридаги ўзбек адабиётшунослиги олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда О.Шарофиддинов, Б.Қосимов, Н.Каримовларнинг асарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Муҳаммад Aли ва Т.Маликнинг романлари, У.Aзим, Э.Aъзам, С.Саййид, Ҳ.Худойбердиева, Ҳ.Aҳмедова, Ж.Эргашева, Х.Дўстмуҳаммад, Ш.Салимова сингари шоир ва адибларнинг бадиий баркамол, ғоявий етук асарлари катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Умуман, адабиётга эътибор маданиятнинг муҳим йўналиши бўлиб қолди. Ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида 2010-йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида “Ижод” фонди ташкил этилиб, 2011-йилдан ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари давлат ҳисобидан чоп қилина бошланди. Aдабиётга эътибор 2017–2018-йилларда янада кучайди. 2017-йил 12-январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу йилдан 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган китобсеварлар ўртасида “Ёш китобхон” республика кўрик танлови ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-йил 3-август куни ижодкор зиёлилар билан бўлган учрашувида бир қатор маданий муассасаларга ҳомий ташкилотлар белгилаб берилди. Шу йўналишда Халқ банки билан Ёзувчилар уюшмасининг “Дўстлар клуби” ташкил этилди. “Дўстлар клуби”нинг ташкил этилиши ёзувчи ва шоирларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, муносиб иш ва турмуш шароити яратиб бериш учун кенг имкониятлар яратмоқда.
Музей. Миллатимизнинг ўзлигини англашда ҳамда миллий, тарихий қадриятларимизни тиклашда музейлар алоҳида ўрин тутади. Музейлар орқали ўтмишни, тарихни кўриш, эслаш, сезиш, ўрганиш мумкин. Шу боисдан ҳам, мустақиллик йилларида мавжуд музейларни таъмирлаш, уларни янги экспонатлар билан бойитиш, янги музейлар барпо этишга алоҳида эътибор берилди. 1996-йили Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи, Олимпия шон-шуҳрати, 2002-йили Қатағон қурбонлари хотираси, Сурхондарё вилоятининг маркази – Термиз шаҳрида Aрхеология музейи иш бошлади. 1991–1994-йилларда 73 та музей мавжуд бўлган бўлса, 2017-йилда 450 га яқин музей фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Президентининг 1998-йилдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда музей ишини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди. Музейлар давлат муҳофазасига олинди, уларни таъмирлаш, музей экспонатларини бойитиш давлат буджети ҳисобидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1998-йилда “Ўзбекмузей” Республика жамғармаси тузилди. Aҳолининг музейшунослик маданиятини оширишга кўмаклашувчи “Мозийдан садо” журнали таъсис этилди ва у 1999-йилдан бошлаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этила бошланди.
Ёшлар маънавиятида музейларнинг аҳамияти ҳисобга олиниб, 2014-йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари болалар ва уларнинг ота-оналарига бепул хизмат кўрсатиш, ҳар йили 2–8 сентабр кунлари “Музейлар ҳафталиги”ни ташкил этиш белгиланди. Шундай қилиб, давлат маданий ҳаётнинг кўп қиррали хусусиятини сақлаган ҳолда жамият ривожланишига қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратиб келмоқда. Шунингдек, маданият Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшларга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.


3.2.Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.Мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизими. Маданий-маънавий ривожланишнинг энг муҳим пойдевори – таълим тизимидир. Чунки замон талабларига жавоб берадиган, илғор фан-техника, технология ютуқларини эгаллаб олган кадрларни етиштирмасдан жамиятни юксалтириб бўлмайди.


Ўзбекистонда 1992-йил 2-июлда “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу дастуруламал ҳужжатда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, таълим тизими, унинг бошқарув таркиби, педагог ходимларнинг бурч ва масъулиятлари аниқ белгилаб берилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида 10 мингдан ортиқ халқ таълими ходимига давлат уйлари, 22 мингдан ортиқ ходимга эса ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги уйлар бепул хусусийлаштирилиб берилди. 50 мингдан ортиқ педагог ходимга шахсий қурилиш учун ер майдонлари ажратилди. Қишлоқларда истиқомат қиладиган педагог ходимларнинг ҳаммаси коммунал хизмат учун тўловлардан озод етилган бўлсалар, шаҳарликлар унинг 50 фоизи миқдорида тўлаб бордилар. Кейинчалик коммунал хизмат бўйича бу имтиёзлар ойлик маошларига қўшиб бериладиган компенсация билан алмаштирилди.
1992-йилдаги қонун асосида умумий таълим қуйидаги босқичлар бўйича амалга оширила бошланди.
I босқич – бошланғич таълим (1–4-синф);
II босқич – асосий (таянч) мактаб (4–9-синф);
III босқич – юқори ўрта мактаб (10–11-синф);
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996-йил декабрдаги қарори билан 1-октабр – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” деб белгиланди ҳамда бу кун байрам сифатида дам олиш куни деб еълон қилинди. 1997-йилдан бошлаб ҳар йили 1-октабр «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» сифатида нишонланиб келинмоқда.
Ўзбекистонда жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, еътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқейи, турар жойидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистонда таълим соҳасидаги сиёсат 1997-йил 29-августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўз аксини топди. 1996–1997-ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг биринчи синфларида ўқиш лотин алифбосида олиб борилди. Янги алифбода ўқитиш учун зарур дастур, қўлланма ва дарсликлар яратилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3 босқичдаги ислоҳотлар асосида амалга оширилди.
I босқич – 1997–2001-йилларда дастурни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий-меъёрий, илмий-методик, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратилди. Бунинг учун давлат томонидан қўшимча равишда 65 миллиард сўм маблағ сарф қилинди.
II босқич – 2001–2005-йилларни ўз ичига олиб, миллий дастур кенг миқёсда жорий этилди.
III босқич – 2005-йилдан бугунги кунгача.Бу босқичда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури натижасида эришилган натижалар, тўпланган тажрибалар умумлаштирилиб, шу асосда юртимизда таълим тизими такомиллаштирилиб борилди. 2009-йилдан бошлаб юртимизда тўлиқ 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилди. 9 йиллик умумий ўрта таълим саводхонлик асосларини, умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Болалар биринчи синфга 6–7 ёшдан қабул қилинади. Умумий ўрта таълим керакли билимлар ҳажмига асос солади, мустақил фи крлаш, ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки касбий йўналиш ва навбатдаги таълим босқичини танлашга замин яратади. Таълим тизими Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни асосида мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим шаклларидан иборат. Президентнинг 2004-йилдаги фармони асосида 2004–2009-йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури қабул қилинди. Дастур доирасида янги мактаблар қурилди, бошқалари капитал таъмирланди; аниқ ва табиий фанлардан ўқув лабораториялар зарур ускуналар билан жиҳозланди. Умумий ўрта, умуман, таълимнинг барча босқичларида янги ўқув дастурлари, давлат таълим стандартлари яратилди. Мактаб дарсликлари тамомила янгиланди ҳамда фан ва амалиёт ютуқлари билан бойитиш бўйича такомиллаштириб борилди. Мултимедиа ўқув адабиётлари ҳам яратилиши йўлга қўйилди. Республикада фаолият юритаётган 10 мингга яқин мактабларнинг моддий-техника таъминоти ҳам давлат ҳисобидан амалга оширилди.
Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим тизимининг ташкил этилиши. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълимнинг тўққиз йиллик этиб белгиланиши муносабати билан тўққиз йиллик мактабни тугатган барча ўқувчилар таълим олишни ўрта махсус ёки касб-ҳунар коллежларида давом эттирдилар. Бу янги таълим тизимига босқичма-босқич ўтилди, яъни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 1-босқичи (1997–2001) доирасида амалга оширилди. Шу давр мобайнида 300 га яқин янги турдаги таълим муассасалари очилди. Ўрта махсус таълим соҳасида вилоятларда бизнес мактаблари, умумтаълим мактабларида касб-ҳунар курсларининг очилиши, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликлар (фермер, солиқ ва божхона ходими, аудит ва ҳоказо) киритилди. Унга биноан, юртимизда 1997-йилдан бошлаб ҳозирга қадар 1400 дан ортиқ касб-ҳунар коллежи, 200 га яқин академик лицей бунёд этилди. Улар соҳалар бўйича мутасадди ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига бириктирилиши туфайли бу босқичда ўқув жараёни самарали ташкил этилиб, коллеж битирувчиларининг иш билан таъминланишига эътибор қаратилганига қарамай, бу борада қониқарли натижага эришилмади.
2017-йилги ислоҳотлар. Таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, 12 йиллик таълимни такомиллаштириш йўлидаги тадбирлар кутилган натижани бермади. Йиғилиб қолган муаммолар соҳани туб ислоҳ қилишни, дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини тақазо қилди. 2017-йил умумтаълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида туб ислоҳотлар йили бўлди. Халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхонасига тушган таклиф ва мулоҳазалар, шунингдек, республика мактабларидаги битирувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 9+3, яъни 12 йиллик мажбурий таълимдан 11 йиллик таълимга ўтилди.
2017-йилнинг ўзида 10-синф ўқувчилари учун 9 млн. нусха дарсликлар чоп этилди ва 10 мингга яқин умумтаълим мактабида 11 йиллик таълимга ўтилган ҳолда ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Бу академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул жараёни билан баробар олиб борилди. Бунда ота-оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинди.
2016/2017-ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 466 мингдан ортиқ ўқувчининг 288 минги 10-синфда ўқишни давом эттирдилар. Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғинидир. Мактабгача таълим, 6–7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шу боис, болаларнинг соғлом ва билимли, етук салоҳиятли кадрлар бўлиб вояга етишида боғча тарбияси жуда муҳим ўрин тутади. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йил 30-сентабрда “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирлик тизимига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киради.
2017-йилда Ўзбекистонда 4916 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритган. Охирги 20 йил давомида боғчалар сони 45%га камайган. Aйни дамда боғчага бораётган болалар умумий болалар сонининг 30%- ни ташкил қилади.
Олий таълим тизими. Президентнинг 1992-йил февралдаги фармони билан яна саккизта вилоят педагогика институтларига университет мақоми берилди. 1992-йил мартда вилоятлардаги педагогика институтлари негизида Aндижон Давлат университети, Бухоро Давлат университети, Термиз Давлат университети, Урганч Давлат университети, Қарши Давлат университети ташкил қилинди.
Энг замонавий ихтисосликлар бўйича алоҳида университет ва институтлар, жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Навоий кон-металлургия институти, Мудофаа вазирлиги қошида Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги қошида Ички ишлар академияси, Банк-молия академияси каби ўнлаб янги олий ўқув юртлари ташкил этилди. Тошкент давлат электротехника ва алоқа техникуми институтга айлантирилди. 1993-йил талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган замонавий билимлар соҳиби бўлган юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент Давлат Aграр университети, Aндижон, Самарқанд Қишлоқ хўжалиги, Қарши Муҳандислик иқтисодиёт, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтлари иш бошлади. Мамлакат вилоятларида олий универсал таълимни жорий этишда ривожланган давлатлар тажрибасига суяниб иш тутилди.
1992-йил дастлаб республикамизнинг 6 та олий таълим муассасасида тест синовии асосида ўқишга қабул қилиш тажрибадан ўтказилган эди. 1993-йилда эса 46 та олий таълим муассасаларининг 19 тасида тажриба тариқасида тест синовлари ўтказилди.
1994-йил Давлат тест маркази ташкил этилиб, шу йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига тест орқали қабул жорий этилди. 1996-йилдан таълим олишда контракт-шартнома тўлови жорий этилди. 1997-йилги “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 5 йиллик олий таълимдан 4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магистратура босқичларидан иборат икки поғонали тизимга ўтилди. Шунингдек, Мамлакат Президентининг 2013-йилдаги “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик институт университет мақомида қайта ташкил этилди, 2014-йилдаги қарори асосида Тошкент давлат стоматология институти таъсис қилинди.
2017-йилдаги ҳолатга кўра, мамлакатимизда 80 дан ортиқ олий ўқув юрти, жумладан, 19 та университет, 37 та институтлар, 6 та академия, 1 та консерватория, 1 та рақс ва хореография олий мактаби, 13 та ОТМлар филиаллари, 7 та хорижий давлатлар ОТМларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
Малака ошириш тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қаторида олий таълим, тармоқ соҳаларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари тамомила янги босқичга кўтарилди. Президентнинг 2015-йилдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 15 та етакчи олий таълим муассасалари – таянч олий ўқув юртлари сифатида белгиланди.
Олий таълимда халқаро ҳамкорлик. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда нисбатан қисқа муддатларда дунёнинг етакчи давлатларида таълим соҳасида еришилган илғор ютуқларни, миллий анъаналарни ўз ичига олган янги модели ташкил қилинди.
Мустақиллик йилларида олий таълим тизимида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда бир қатор чет ел университетларининг филиаллари очилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳрида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Италиянинг Турин политехника университети филиаллари иш бошлади. Шунингдек, Тошкентда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси ва Жанубий Кореянинг Инҳа университети филиаллари ҳам ўзбек ёшларига ўз таълим сирларини ўргатмоқдалар. Юртимиз ва хориждаги ўқув масканларида юзлаб иқтидорли ёшлар таълим олмоқда ва ўз малакасини оширмоқда. Бунда хорижий таълим муассасалари билан икки томонлама тажриба алмашиш йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб етмоқда.
Ўзбекистон Республикаси таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига чиқди. Ёшларни жаҳон фани ва билимлари хазинасидан баҳраманд қилишга катта эътибор берилмоқда. Республика ўқув юртларининг чет еллардаги ўқув марказлари билан алоқалари анча мустаҳкамланди. Чет еллик ўқитувчилар ва мутахассисларни хорижий тилда машғулот олиб бориш учун таклиф қилиш, шунингдек, чет эл ўқув ва илмий марказларида ходимларнинг малака ошириши ва талабаларнинг ўқиши кенгайиб бормоқда. Aйни вақтда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар Ўзбекистонда таълим олишмоқда.
2017-йилги туб ислоҳотлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017–2021-йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада замонавийлаштириш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантириб борилади. 2017–2018-йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг етмишга яқин фармон, қарор ва фармойиши қабул қилинди. Бу том маънода таълим тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнини бошлаб берди. Ҳаракатлар Стратегиясида таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларига ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини оширишдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Aна шуни назарда тутиб, Президент Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, деган эди. 2017-йил 10 йилдан ортиқ вақт мобайнидаги танаффусдан кейин давлат ва жамиятдаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан сиртқи таълим тизими тикланди, махсус сиртқи таълим такомиллаштирилди.
2017-йил 16-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ 2018–2019-ўқув йилидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъацҳунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларида тест синовлари ўтказилмайди. Масалан, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ва алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларига фақат ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиш йўлга қўйилади. Тиббиётга оид олий таълим тизимида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йил ва тиббий профилактика йўналишида 6 йилдан 5 йил этиб белгиланди.
Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида, ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. 2018–2019-ўқув йилидан бошлаб тест жараёнини бир кунда емас, 15 кун давомида ўтказиш, натижасини эса имтиҳоннинг ертасига еълон қилиш вазифалари қўйилган.
Олий таълимдан кейинги таълим. 2012-йилга қадар аспирантура (3 йил) ва докторантура (3 йил)дан иборат бўлиб, 2012–2017-йилларда бир босқичли докторантура фаолият олиб борди. 2013–2017-йиллар оралиғида фақат 360 га яқин тадқиқотчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бу эса республикадаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари учун олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган еҳтиёжни қондира олмади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамда бир қатор илғор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётини ўрганган ҳолда 2017-йилнинг1-июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди. Биринчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ва иккинчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (DoctorofSciense) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимидир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. www. Google.com интернет сайти

  2. Ўзбекистон тарихи китоби

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling