19-Билет

Sana01.01.1970
Hajmi
#225418
Bog'liq
19-Билет



19-Билет
1.Мустакил Ўзбекистон Миллий тараккиёт моделининг ишлаб чикилиши.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида (2020 йил, 29 декабр) ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида кўтарилган устувор вазифалар
3. Фуқаролик жамияти ғоялар эволюцияси.
Кафедра мудири: МузаффаровФ.Д.
20-Билет
1.Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси - миллий тараққиётимизнинг янги босқичи.
2. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш. 3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида (2020 йил, 29 декабр) суд-ҳуқуқ тизимида кўтарилган устувор вазифалар
Кафедра мудири: МузаффаровФ.Д.
7 -Билет
1.Жамоатчилик назорати тизими ва жамоатчилик назоратининг субъектлари
2. Ўзбекистон миллий тараккиётининг янги боскичида фукаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожлантириш стратегияси.
3. Фанининг предмети, объекти, мақсади, ўқув, илмий, амалий, тарбиявий вазифалари, функциялари ва бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзига хос хусусиятлари
Кафедра мудири: МузаффаровФ.
8-Билет
1. “Ривожланиш”, “стратегия”, “концепция” ва “инновацион ривожланиш” тушунчаларининг мазмуни ҳамда турли хил ёндошувлар.
2. Хокимиятларнинг булиниш тамойили ва концептуал асослари.
3. Фуқаролик жамияти фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва ўзига хос хусусиятлари.
Кафедра мудири: МузаффаровФ.Д.

19-bilet
19.1.O’zb Respublikasi Prezidentining "O’zbekistonni yanada rivojlantirish bo’yicha Harakatlar strategiyasi to’g’risidagi" 2017-yil 7-fevralda imzolangan qaroriga muvofuq, uni hayotga joriy qilish bo’yicha qonuniy tamoyillar va mehanizmlar tasdiqlandi.2017-2021-yillarda O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirishning 5 ta ustuvor yo’nalishi bo’yicha Harakatlar strategiyasi o’rta muddatli istiqbolda davlat siyosatining ustuvor yònalishlarini belgilab beruvchi eng muhim dasturiy hujjat hisoblanadi.Harakatlar strategiyasining asosiy tamoyili- Inson manfaatlari hamma narsadan ustun.


2.Harakatlar strategiyasining asosiy maqsad olib borilatotgan islohotlar samaradorliginu tubdanoshirishdan, davlat va jamiyatning har tomonlama hadal rivojlanishini taminlasb uchun shart sharoitlar yaratishdan, mamlakatni modernizatsiyalashtirish, va hayotimizning barcha sohalarini erkinlashtirishdan iborat.
Kelgusi taraqqitotimozni belgilab beruvchi hujjatda keksalarni qòllab quvvatlash ijtimoiy nafaqalar berilishini takomillashtirish chora tadbirlari qayd etilgan.Fuqarolarni òzini òzi boshqarish organlari samaradorligini oshirish mahalla institutini aholiga yaqin va xalqchil tuzilmaga aylantirish ularning moddiy texnik bazasini yanada mustahkamlash bòyicha ustuvor vazifalar berilgan.
3.Òzbekistonni yanada rivojlantirish bòyicha Harakatlar strategiyasining asosiy yònalishlari:
1)Davlat va jamiyat qurilishini takomillashtitidhga uònaltirilgan.
2)Qonun ustuvorligini taminlash va sud-huquq tizimini yanada islob qilishga yònaltirilgan.
3)Iqtisofiyotni yanada rivojlantirish va liberallashtirishga yònaltirilgan.
4)Ijtimoiy sohani ribojlantirishga yònaltirilgan.
5)Xavfsizlik,millatlararo totuvlik, diniy baģrikeenglikni taminlash, chuqur òylangan, òzaro manfaatli va amaliy ruhdagi tashqi sitosat yuritishga yònaltirilgan.
19.2
жаҳон иқтисодиёти учун – шунга эътибор беринг – ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган.
Афсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди. Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказди.
Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз.
Хабарингиз бор, пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бутун бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди.
Қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилди. Улар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланди. Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди.
Хориждан 600 мингдан ортиқ ватандошларимиз юртимизга олиб келинди. Чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин фуқароларимизга зарур ёрдамлар кўрсатилди.
100демия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фидойи ва олижаноб ватандошларимизнинг фаол иштирокида 800 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга 1 триллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўз пайтида кўрилган тезкор ва тизимли чораларимиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда.
Карантин талабларини тўғри қабул қилиб, уларга амал қилган, сабр-тоқатли, олижаноб халқимизга, ўта хатарли вазиятда ўзини аямасдан мардона меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида муносиб иштирок этган барча тадбиркор ва фуқароларимизга яна бир бор ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Пандемияга қарши курашда бизга амалий кўмак берган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро молия институтлари, Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Германия каби давлатлар раҳбарларига ташаккур билдираман.
Бугунги мураккаб шароитда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт.
Глобал инқироз шароитида иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш, жойлардаги мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, ёшларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш – Президентдан бошлаб, барча даражадаги раҳбарларнинг бош вазифаси бўлмоғи даркор.
Ана шу ўта муҳим вазифаларни амалга оширишда асосий талаб – давлат ва жамият институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу жараёнда натижадорлик ва сифатни оширишдан иборат.
2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш керак.
Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз.
Бу муҳим сиёсий кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, деб ишонаман.
19.3
Фуқаролик жамияти ва у ҳақидаги дастлабки тушунчалар – Авесто китобида келтирилган. Авестонинг бош ғояси – эзгу фикр, эзгу мақсад, эзгу амал ҳар қандай жамият ва инсонлараро муносабатларнинг маънавий асоси эканлигидан далолатдир.
Авестонинг ―Яштлар, ―Виспират, ―Вандидод қисмларида оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ эканлиги ўз ифодасини топган. Хусусан, ―О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку молларга путур етказади.―О Спитама, аҳдингни бузма... ғоялари давлатлар сиёсий тизимининг ҳуқуқий асоси, адолат манбаи бўлиб, улар Рим ҳуқуқидан ҳам қадимийроқдир. Фуқаролик жамияти концепциясининг Европача анъанаси антик илдизларга эга. Фуқаролик жамиятининг антик концептуал таълимоитда жамият ва давлат феноменларининг узвийлиги қадимги юнон дунёқарашининг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Хусусан,
Афлотуннинг (мил. ав. 427– 347 й.) Давлат диалогида фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётини ажратишгина эмас, ижтимоий соҳани ҳозиргидек замонавий талқинда, сиёсий фаоллик сифатида тушунилган. Бунда жамият ҳаётининг сиёсий жиҳатлари, фуқаролик жамияти тизимининг умумий тавсифи сифатида намоён бўлади. Цицерон давлат тушунчасига биринчилардан бўлиб ҳуқуқий тус беради, бу таълимот кейинчалик жуда кўп мутафаккирлар, шу жумладан «ҳуқуқий давлат» ғоясининг ҳозирги тарафдорлари томонидан ҳам эътироф этилади. Цицерон концепциясига кўра, фуқаролик жамияти ғояси антик давр учун классик аҳамиятга эга бўлади, бу ўз навбатида янги даврда шаклланган назарий қарашларга асос бўлади. Кўпгина экспертлар фикрича, айнан Цицероннинг ижтимоий-сиёсий таълимотида фуқаролик жамияти ўзининг тушунчавий асосларига эга бўлади.

20-bilet
20.1 2017-2021 yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha


HARAKATLAR STRATEGIYASI
I. Davlat va jamiyat qurilishi tizimini takomillashtirishning ustuvor yoʻnalishlari
1.1. Demokratik islohotlarni chuqurlashtirish va mamlakatni modernizatsiya qilishda Oliy Majlis, siyosiy partiyalarning rolini yanada kuchaytirish:
davlat hokimiyati tizimida Oliy Majlisning rolini oshirish, uning mamlakat ichki va tashqi siyosatiga oid muhim vazifalarni hal etish hamda ijro hokimiyati faoliyati ustidan parlament nazoratini amalga oshirish boʻyicha vakolatlarini yana-da kengaytirish;
qabul qilinayotgan qonunlarning amalga oshirilayotgan ijtimoiy-siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy va sud-huquq islohotlari jarayoniga taʼsirini kuchaytirishga yoʻnaltirgan holda qonun ijodkorligi faoliyati sifatini tubdan oshirish;
siyosiy tizimni rivojlantirish, davlat va jamiyat hayotida siyosiy partiyalarning rolini kuchaytirish, ular oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish.
1.2. Davlat boshqaruvi tizimini isloh qilish:
davlat boshqaruvini markazlashtirishdan chiqarish, davlat xizmatchilarining kasbiy tayyorgarlik, moddiy va ijtimoiy taʼminot darajasini oshirish hamda iqtisodiyotni tartibga solishda davlat ishtirokini bosqichma-bosqich qisqartirish orqali davlat boshqaruvi va davlat xizmati tizimini isloh qilish;
mamlakatni ijtimoiy-siyosiy va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha vazifalarni amalga oshirishda oʻzaro manfaatli hamkorlikning samarasini oshirishga qaratilgan davlat-xususiy sheriklikning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligini taʼminlash, jismoniy va yuridik shaxslarning huquq va erkinliklari hamda qonuniy manfaatlariga oid axborotni taqdim qilishning zamonaviy shakllarini joriy etish;
“Elektron hukumat” tizimini takomillashtirish, davlat xizmatlari koʻrsatishning samarasi, sifatini yuksaltirish va bu xizmatdan aholi hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan foydalanish imkoniyatini oshirish.
1.3. Jamoatchilik boshqaruvi tizimini takomillashtirish:
xalq bilan muloqotning samarali mexanizmlarini joriy etish;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirishning zamonaviy shakllarini rivojlantirish, ijtimoiy sheriklikning samarasini oshirish;
fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirish, ularning ijtimoiy va siyosiy faolligini oshirish;
mahalla institutining jamiyat boshqaruvidagi oʻrni va faoliyati samaradorligini oshirish;
ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish, jurnalistlarning kasbiy faoliyatini himoya qilish.
II. Qonun ustuvorligini taʼminlash va sud-huquq tizimini yana-da isloh qilishning ustuvor yoʻnalishlari
2.1. Sud hokimiyatining chinakam mustaqilligini taʼminlash, sudning nufuzini oshirish, sud tizimini demokratlashtirish va takomillashtirish:
sud yalar va sud apparati xodimlarining mavqeyini, moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy taʼminot darajasini oshirish, sudlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;
sudyalarga gʻayriqonuniy tarzda taʼsir oʻtkazishga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha taʼsirchan choralar koʻrish;
sudning mustaqilligi va begʻarazligi, sud protsessida tomonlarining tortishuvi va teng huquqlik tamoyillarini har tomonlama tatbiq etish;
“Xabeas korpus” institutini qoʻllash sohasini kengaytirish, tergov ustidan sud nazoratini kuchaytirish;
sudlarni yanada ixtisoslashtirish, sud apparatini mustahkamlash;
sudlar faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish.Sud-huquq tizimida qonuniylikni yana-da mustahkamlash:
huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat idoralari ishini samarali rejalashtirish va uning natijalarini tahlil qilish, tizimli huquqbuzarliklarni aniqlash hamda ularga imkoniyat yaratayotgan sabab va sharoitlarni bartaraf etish;
sud, huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat idoralari xodimlarini oʻqitish, tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish, rotatsiya qilish tizimini takomillashtirish;
III. Iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yoʻnalishlari
3.1. Makroiqtisodiy barqarorlikni yanada mustahkamlash va yuqori iqtisodiy oʻsish surʼatlarini saqlab qolish:
makroiqtisodiy mutanosiblikni saqlash, qabul qilingan oʻrta muddatli dasturlar asosida tarkibiy va institutsional oʻzgarishlarni chuqurlashtirish hisobiga yalpi ichki mahsulotning barqaror yuqori oʻsish surʼatlarini taʼminlash;
xarajatlarning ijtimoiy yoʻnaltirilganini saqlab qolgan holda Davlat byudjetining barcha darajalarida mutanosiblikni taʼminlash, mahalliy byudjetlarning daromad qismini mustahkamlashga qaratilgan byudjetlararo munosabatlarni takomillashtirish;
soliq yukini kamaytirish va soliqqa tortish tizimini soddalashtirish siyosatini davom ettirish, soliq maʼmuriyatchiligini takomillashtirish va tegishli ragʻbatlantiruvchi choralarni kengaytirish;
ilgʻor xalqaro tajribada qoʻllaniladigan instrumentlardan foydalangan holda pul-kredit siyosatini yana-da takomillashtirish, shuningdek valyutani tartibga solishda zamonaviy bozor mexanizmlarini bosqichma-bosqich joriy etish, milliy valyutaning barqarorligini taʼminlash;
IV. Ijtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari
4.1. Aholi bandligi va real daromadlarini izchil oshirish:
aholining real pul daromadlarini va xarid qobiliyatini oshirish, kam taʼminlangan oilalar sonini va aholining daromadlari boʻyicha farqlanish darajasini yana-da kamaytirish;
byudjet muassasalari xodimlarining ish haqi, pensiya, stipendiya va ijtimoiy nafaqalar hajmini inflyatsiya surʼatlaridan yuqori miqdorda izchil oshirish;
yangi ish oʻrinlarini yaratish hamda aholining, eng avvalo, oʻrta maxsus va oliy oʻquv muassasalari bitiruvchilari bandligini taʼminlash, mehnat bozori mutanosibligini va infratuzilmasi rivojlanishini taʼminlash, ishsizlik darajasini kamaytirish;
V. Xavfsizlik, millatlararo totuvlik va diniy bagʻrikenglikni taʼminlash hamda chuqur oʻylangan, oʻzaro manfaatli va amaliy tashqi siyosat sohasidagi ustuvor yoʻnalishlar
5.1. Xavfsizlik, diniy bagʻrikenglik va millatlararo totuvlikni taʼminlash sohasidagi ustuvor yoʻnalishlar:
Oʻzbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumi, suvereniteti, hududiy yaxlitligini muhofaza qilish;
axborot xavfsizligini taʼminlash va axborotni himoya qilish tizimini takomillashtirish, axborot sohasidagi tahdidlarga oʻz vaqtida va munosib qarshilik koʻrsatish;
fuqarolik, millatlararo va konfessiyalararo tinchlik hamda totuvlikni mustahkamlash;
davlatning mudofaa qobiliyatini mustahkamlash, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining jangovar qudrati va salohiyatini oshirish;
atrof-tabiiy muhit, aholi salomatligi va genofondiga ziyon etkazadigan ekologik muammolarni oldini olish;
favqulodda vaziyatlarni oldini olish va bartaraf etish tizimini takomillashtirish.
5.2. Chuqur oʻylangan, oʻzaro manfaatli va amaliy tashqi siyosat sohasidagi ustuvor yoʻnalishlar:
davlat mustaqilligi va suverenitetini mustahkamlash, mamlakatning xalqaro munosabatlarning teng huquqli subyekti sifatidagi oʻrni va rolini oshirish, rivojlangan demokratik davlatlar qatoriga kirish, Oʻzbekistonning yon-atrofida xavfsizlik, barqarorlik va ahil qoʻshnichilik muhitini shakllantirish;Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro nufuzini mustahkamlash, mamlakatda olib borilayotgan islohotlar toʻgʻrisida jahon hamjamiyatiga xolis axborot etkazish;Oʻzbekiston Respublikasining tashqi siyosiy va tashqi iqtisodiy faoliyatining normativ-huquqiy bazasini hamda xalqaro hamkorlikning shartnomaviy-huquqiy asoslarini takomillashtirish;davlat chegarasini delimitatsiya va demarkatsiya qilish masalalarini hal etish.
20.2Demokratik islohotlarni chuqurlashtirish va mamlakatni modernizatsiya qilishda Oliy Majlis, siyosiy partiyalarning rolini yanada kuchaytirish.
Davlat xokimiyati tizimida Oliy Majlisning rolini oshirish, uning mamlakat ichki va tashki siyosatiga oid muxim vazifalarni \al etish \amda ijro xokimiyati faoliyati ustidan parlament nazoratini amalta oshirish buyicha vakolatlarini yanada kengaytirish. Uzbekistonda xakikiy demokratik prinsiplar va milliy manfaatlar asosida fa-oliyat goritadigan ikki palatali professional parlament fakat mustakillik davriga kelib shakllandi. Keyingi un yillikda, boskichma-boskich ravishda parlamentga yangi-dan-yangi vakolatlarning berib borilishi, xalkimizning huquqiy madaniyatini usishi, siyosiy partiyalarning demokratik kadriyatlar negizida rivojlanishi natijasi ularok konun chikaruvchi xokimiyat rivojlangan mamlakatlardagi parlamentlarga xos sifat va belgilarni uzida mujassamlashtirib bormokda.
Konstitutsiya va konunlarga binoan Uzbekistan Respublikasi Oliy Majlisining mutlak vakolatlari konun chikaruvchi xokimiyat faoliyatining mustakil va demokratik tamoyillar asosida kechishini ta’minlay oladigan darajada belgilandi: Konstitutsiya va konunlar kabul kilish, ularga uzgartish va kushimchalar kiritish, Uzbekiston Res­publikasi ichki va tashki sissatining asosiy yunalishlarini ishlab chikish, davlatning strategik dasturlarini kabul kilish, konun chikaruvchi, ijro etuvchi va sud xokimiyatlari tizimi va vakolatlarini belgilash, boshkaruv tarkibida yangi davlat tuzilmalarini tashkil kilish va ularni tugatish xakidagi karorlarni tasdiklash, boj, valyuta va kre­dit, ma’muriy-xududiy tuzilish masalalarini konun yo‘li bilan tartibga solish va boshkalar shular jumlasidandir.
Uzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-2021 yillarga muljallangan «Uzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish buyicha ^arakatlar strategiyasi tugrisida»gi Farmonining kabul kilinishi mamlakatimizda fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning yangi boskichi boshlanganini anglatadi. Ushbu hujjatda 2017-2021 yillarda Uzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yunalishi buyicha Darakatlar strategiyasi (keyingi urinlarda - Harakatlar strategiyasi) mujassamlashgan bulib, ularning birinchisi davlat va jamiyat kurilishi tizimini takomillashtirishning ustuvor yunalishlarini uzida ifodalaydi. Bu yunalishning dastlabki vazifasi sifatida Uzbekiston Respublikasi Prezidentining «Uzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish buyicha ^arakatlar strategiyasi tugrisida»gi Farmonida «davlat xokimiyati tizimida Oliy Majlisning rolini oshirish, uning mam-lakat ichki va tashk,i siyosatiga oid mux,im vazifalarni xal etish xamda ijro xokimiyati faoliyati ustidan parlament nazoratini amalga oshirish buyicha vakolatlarini yanada kengaytirish»ga doyr strategik vazifa kuyildi.
12. Qonun ijodkorligi faoliyatini sifatini tubdan oshirish.
Demokratik islohotlarni chuqurlashtirish va mamlakatni modernizatsiya qilishda Oliy Majlis, siyosiy partiyalarning rolini yanada kuchaytirish. Qonun ijodkorligi faoliyati sifatini tubdan oshirish. Davlat boshqaruvini markazlashtirishdan chiqarish, davlat xizmati tizimini isloh qilish. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligini ta’minlash, jismoniy va yuridik shaxslarning huquq va erkinliklari hamda qonuniy manfaatlariga oid axborotni takdim qilishning zamonaviy shakllarini joriy etish. “Elektron hukumat”, “xalq bilan muloqot”, “virtual qabulxona”, “xalq qabulxonalari”, “tanqidiy tahlil”, “qatiy tartib intizom hamda shaxsiy mas’uliyat”, “yo‘l xaritasi”, “ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorlari” kabi yangi iboralarning mazmuni va amalda qo‘llanilishi. Davlat xizmatlarini ko‘rsatish samaradorligini oshirish.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2011 yil 14 yanvardagi Mamlakatimizda demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasining fuqarolik jamiyati institutlarini shakllantirish va rivojlantirish sohasiga oid hamda 2015 yil 26 martdagi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga kiritilgan o‘zgartishlarni realizatsiya qilish bo‘yicha qonun ijodkorligi ishlari dasturini bajarishni boshqarishni davom ettiradigan chora-tadbirlarga bag'ishlangan farmoyishida “O'zbekiston Respublikasida jamoat nazorati asosida” gi qonunni ishlab chiqarishni amalga oshirish zarur.
20.3
жаҳон иқтисодиёти учун – шунга эътибор беринг – ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган.
Афсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди. Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказди.
Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз.
Хабарингиз бор, пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бутун бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди.
Қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилди. Улар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланди. Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди.
Хориждан 600 мингдан ортиқ ватандошларимиз юртимизга олиб келинди. Чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин фуқароларимизга зарур ёрдамлар кўрсатилди.
100демия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фидойи ва олижаноб ватандошларимизнинг фаол иштирокида 800 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга 1 триллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўз пайтида кўрилган тезкор ва тизимли чораларимиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда.
Карантин талабларини тўғри қабул қилиб, уларга амал қилган, сабр-тоқатли, олижаноб халқимизга, ўта хатарли вазиятда ўзини аямасдан мардона меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида муносиб иштирок этган барча тадбиркор ва фуқароларимизга яна бир бор ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Пандемияга қарши курашда бизга амалий кўмак берган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро молия институтлари, Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Германия каби давлатлар раҳбарларига ташаккур билдираман.
Бугунги мураккаб шароитда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт.
Глобал инқироз шароитида иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш, жойлардаги мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, ёшларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш – Президентдан бошлаб, барча даражадаги раҳбарларнинг бош вазифаси бўлмоғи даркор.
Ана шу ўта муҳим вазифаларни амалга оширишда асосий талаб – давлат ва жамият институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу жараёнда натижадорлик ва сифатни оширишдан иборат.
2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш керак.
Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз.
Бу муҳим сиёсий кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, деб ишонаман.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling