Топилдиев В Рим хукуки

Sana01.01.1970
Hajmi
#227509
Bog'liq
Топилдиев В Рим хукуки


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗОУЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ВОҲИДЖОН ТОПИЛДИЕВ
РИМ ҲУҚУҚИ
ТОШКЕНТ-2006
КИРИШ
РИМ ҲУҚУҚИ: МУАЛЛИФ:
ТАҚРИЗЧИЛАР:
В.Р.ТОПИЛДИЕВ
ПРОФ. О.ОҚЮЛОВ ПРОФ. Р.РЎЗИЕВ
МАСЪУЛ МУҲАРРИР: ПРОФ. Б.Б.САМАРХЎЖАЕВ
ЛИПОТ
Ушбу ўқув қўлланмада Рим ҳуқуқи тушунчаси, тизими ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги таълимотлар, мажбурият ҳуқуқи ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, мерос ҳуқуқи масалалари ёритиб берилган.
Ўқув қўлланма тадқиқотчилар, аспирантлар ва ҳуқуқшунос мутахассисларга мўлжалланган.
Ўқув қўлланма, Мирзо Улугвек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий услубий кенгашида кўриб чиқилди ва нашрга тавсия этилди. 2006 йил 18 апрел № 3 — сонли баённома
Ўз касбини яхши эгаллаган, чуқур билимли мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларнинг замонавий билимлар асосида таълим олиши мустақил давлатимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки, мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти омиллари, ижтимоий — сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларидаги ислоҳотларнинг жадаллашуви умуман бозор муносабатларини янада ривожлантириш кўп жихатдан юксак малакали, маънавий — ахлоқий пок кадрларга боғлиқ.
«Рим ҳуқуқи» XXV аср муқаддам Рим қулдорчилик давлатининг маҳсули бўлган, ҳозирда мавжуд бўлган барча ҳуқуқ соҳаларининг негизини белгилаб берган, жаҳон тарихи ва ҳуқуқий маданиятида алоҳида из қолдирган фуқаролик ва савдо ҳуқуқларининг вужудга келишида асос сифатида хизмат қилган ҳуқуқий хазиналаридан ҳисобланади.
Бу соҳа «Рим ҳуқуқи», «Рим фуқаролик ҳуқуқи», ёки «Рим хусусий ҳуқуқи» деб аталишидан қатъий назар, унинг мазмун ва моҳияти ўзгариб қолмайди. Чунки Қадимги Рим қулдорчилик давлатининг бирдан — бир ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи бўлиб, ҳатто дастлабки пайтларда жиноий жазо билан боғлиқ бўлган ҳатти — ҳаракатлар ҳам бевосита фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар қаторида тартибга солинган.
Ушбу ўқув қўлланмада Рим ҳуқуқи тушунчаси, тизими ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги таълимотлар, мажбурият ҳуқуқи ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, мерос ҳуқуқи масалалари ёритиб берилган.
Рим фуқаролик ҳуқуқи инсоният тарихида ҳуқуқ соҳаларини, ва умуман ҳуқуқ тизимини шаклланиши ва ривожланишининг асосини ўзида акс эттириб ҳуқуқий маданиятнинг муҳим жихатларидан бирини, яъни Рим юриспруденциясини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъқидлаганидек, «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади ... Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди ... Инсон учун тарихдан жудо бўлиш —ҳаётдан жудо бўлиш демакдир».1
Шу маънода Рим фуқаролик ҳуқуқи тўғрисида тасавурга эга бўлиш, уни билиш ва ўрганиш тарихимизни, хусусан ҳуқуқий маданиятимиз тарихи ҳамда ҳозирда мавжуд бўлган ҳуқуқ тизимимиз ва ҳуқуқ соҳаларимиз негизларини чуқур ашимизда муҳим аҳамият касб этади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling