Назарий қисм 1(1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#232789
Bog'liq
Назарий қисм 1(1)



МАШҒУЛОТНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ.
Соғлиқни сақлаш тизими деганда – тиббий ёрдамни ташкил этиш,
касалликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлик даражасини яхшилашга қаратилаган
ва ижтимоий – иқтисодий характерга эга бўлган давлат ва жамият чора – тадбирлари
йиғиндиси тушинилади.
Тиббий ёрдам деганда – олий ва ўрта махсус тиббий билимга эга бўлган
шахслар томонидан туғруқда, касалланиш, шикастланиш ва заҳарланишда амалга
ошириладиган даволаш профилактик чора тадбирлар йиғиндиси тушинилади.
ЖССТ ташкилотининг таърифича Соғлиқни сақлаш тизими - бу уйда,
таълим муассасаларида, иш жойида, жамоада, жисмоний ва руҳий ижтимоий
доираларда, ҳамда соғлиқни сақлаш ва у билан боғлиқ муассасаларда амалга
ошириладиган, саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи бир – бири билан ўзаро
боғлиқ бўлган чора- тадбирлар йиғиндисидир.
ЎзР соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари:
1. Жамоат саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш 
2. Соғлиқни сақлаш тизимини замонавий ташкилий ва ҳуқуқий базасини
шакллантириш
3. Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш 
4. Аёллар ва болалар саломатлигини сақлаш тизимини такомиллаштириш
5. Соғлиқни сақлаш амалиётига исботли тиббиёт ва тиббий стандартларни
жорий этиш
6. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга тиббий ёрдам кўрсатиш
сифатини ошириш 
7. Соғлиқни сақлашни барча соҳоларига менежмент ва маркетинг асосларини
киритиш 
8. Замонавий илмий асосланган касалликлар профилактикаси тадбирларини
ишлаб чиқиш 
9. Аҳолининг турли қатламларига соғлом турмуш тарзи асосларини киритиш 
ЎзР соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари:
• Профилактик тиббиётнинг устиворлигини тасдиқлаш; 
• Соғлом турмуш тарзи концепциясини киритиш; 
• Тиббий хизматлар сифатини ошириш 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling