13маъруза

Sana01.01.1970
Hajmi
#236606
Bog'liq
13маъруза


Мавзу: Радиоқабул қилувчи қурилмалар
Режа:

  1. Радиоқабул қилувчи қурилмалар.

  2. Радиоқабул қилувчи қурилмаларнинг структура схемаси ва турлари

Дарс ўқув мақсади: Талабаларга радиоқабул қилувчи қурилмаларнинг ишлаш тамойиллари, турлари, уларнинг структура схемалари, асосий параметрлари ҳақида тушунчалар бериш.
Тушунчалар ва таяч иборалар: Юқори частота, кучайтириш қурилмалари, супергетеродин, детекторлар, танловчанлик.
Асосий саволлар:

  1. Тўғридан-тўғри кучайтирувчи қабул қилгичлар.

  2. Супергетеродинли қабул қилгич

  3. Радиоқабул қилгичларнинг асосий электрик параметрлари

Назарий маълумотлар. Радиоалоқа системаларида ахборотли сигналларни юқори частотали тебранишлар параметрлари орқали бошқарилади. Юқори частота тебранишлари ёрдамида бу сигналлар узоқ масофаларга симсиз узатилади. Узатилаётган ахборотни тиклаш функциясини радиоқабул қилувчи қурилмалар амалга оширади. Бунинг учун радиоузатувчи қурилмадан узатилаётган радиотўлқинга таъсир кўрсатилади. Узатилаётган ахборот асосида модуляция қилинган тебранишлардан радиоқабул қилувчи қурилма хабарни тиклайди.
Радиоқабул қилувчи қурилмалр радиосигналларни қабул қилиш ва уларни ўзгартириш орқали фойдаланиш учун керакли ахборот кўринишига келтиришдан иборат. Радиоқабул қилувчи қурилмаларнинг асосий бажарадиган функцияларига қуйидагилар киради:

  • қабул қилувчи антенна ёрдамида сигналнинг электромагнит майдонини радиосигналга айлантириш ва фойдали радиосигнални ажратиб олиш;

  • қабул қилувчи антенна чиқишига таъсир кўрсатувчи бошқа халал берувчи ва фойдали сигнал частотасига мос тушмайдиган сигналлар ичидан фойдали радиосигнални (частота бўйича фильтрлаб) ажратиш;

  • радиосигнални кучайтириш;

  • қабул қилинган сигнални детектор, декодер, халаллардан ҳимояловчи схема сифатли ишлашини таъминлаш учун кучайтириш ва ўзгартириш;

  • қабул қилинган сигнални, фойдали радиосигналда мавжуд бўлган ахборотни ажратиб олиш учун демолуляция қилиш;

  • демолуляция қилинган сигнални кучайтириш;

  • қабул қилинган сигнални декодерлаш;

  • қабул қилинган сигналларга суъний ва табиий юзага келган халаллар таъсирини камайтириш мақсадида ишлов бериш.

Радиоқабул қилувчи қурилмадан радиоэшиттиришларда, телевизион узатишларда, радиолокация қилишда, радиобошқарувда, космик алоқаларда, ҳаракатдаги объектлар билан алоқада ва бошқаларда жуда кенг фойдаланилади. Лекин фойдаланиш доираси жуда кўп бўлишига қарамай, барча радиоқабул қилувчи қурилмалар умумий структура схемага эга ҳисобланади.
Жуда кенг фойдаланиладиган оддий радиоқабул қилувчи қурилмалар антеннага, радиоқабул қилувчига ва охирги тикловчи қурилмадан ташкил топади.
Радиоқабул қилувчи қурилмалар бир қанча белгилар бўйича синфланади, яъни қабул қилинаётган сигнал кўриниши бўйича, структура схемасини яратиш бўйича, ишлатиладиган электрон қурилмалар бўйича, конструктив тузилиши бўйича ва электро таъминоти бўйича. Мўлжалланиши бўйича профессионал ва хабар берувчи (маъиший) қабул қилгичлар мавжуддир. Профессионал қабул қилгичларга радиолокацион, радионавигацион, радио ва телебошқарув системалари билан боғлиқ қабул қилгичлар киради. Маъиший қабул қилгичлар эса радио ва телеэшиттиришларни қабул қилади. Сигналларни модуляция қилиш бўйича худди радиоузатувчилар каби амплитудали, амплитуда-балансли, бир қутбли, фазали, импульсли, импульсли-кодли қурилмаларга бўлинади. Яратилиши бўйича радиоқабул қилувчи қурилмалар тўғридан-тўғри кучайтирувчи қабул қилгичлар, регенератив, юқори регенератив ва супергетеродинли қабул қилгичларга бўлинади. Конструктив тузилиши бўйича стационар, олиб юрилувчи (автомобилларда, локомотивда, кораблларда, самолётларда, спутникларда), кўчирилувчи қабул қилувчи қурилмалар мавжуд.
Сигнални кучайтириш ва тўлқинларни танлаб қабул қилиш хусусияти бевосита қабул қилинаётган сигнал частотасида амалга ошириладиган трактли радиоқабул қилувчи қурилма тўғридан-тўғри кучайтирувчи қабул қилгичлар деб аталади (21.1-расм).

21.1-расм.Тўғридан-тўғри кучайтирувчи қабул қилгичлар


Кириш занжири частота-селектив электрик занжир ҳисобланиб, биринчи радиочастота кучайтиргичи (РЧК) киришидаги сигнални дастлабки частотали селекция қилишни таъминлайди. Радиочастота кучайтиргичлари қабул қилинган сигнални, қабул қигич тўлқинларни танлаб қабул қилишини таъминлаш ва сифатли детекторлаш учун керакли даражагача кучайтириб бериш учун мўлжаллангандир. РЧК қабул қилинган сигналнинг ташиб юрувчи частотасига созланадиган тебранишлар контурига юклатилгандир. Детектор қабул қилинган модуляцияланган сигнални паст частота кучайтиргичи киришига келиб тушаётган паст частота сигналига ўзгартиради. Бу сигнал охирги тикловчи қурилма нормал ишлашини таъминловчи даражагача кучайтирилади.
Тўғридан-тўғри кучайтирувчи қабул қилгичлар мураккаб созланувчи системага, паст сезгирлик ва танловчанлик хусусиятига эга ҳисобланади. Бундай камчиликлар 1919 йилда америка олими Армстронг томонидан яратилган супергетеродин қабул қилгичларда кузатилмайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling