лавозим йурикномалар

Sana01.01.1970
Hajmi
#238324
Bog'liq
лавозим йурикномалар


«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" АЖ
Жиззах филиали директори
__________ Г.Кулдошев
______2015 йил
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман почта алоқаси тармоғи бошлиғининг лавозим йўриқномаси.

Почта алоқа тармоги бошлиги ўз хизмат вазифасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг соҳага тегишли қарорлари, Республика қонунлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ йуриқномалари, буйруқлари ва фармойишлари, почта алоқа хизмати Низоми, почта қоидалари, махаллий бошқарув органлари қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали директорининг буйруқлари ҳамда почта алоқа тармоги иш режаси асосида амалга оширади.


Почта алоқаси тармоги бошлигининг асосий хизмат вазифалари:
Ўз худудида почта алоқаси хизматини меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ташкил этилишни таъминлайди.
Ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, бозор иқтисоди шароитларига мослаштириш, компьютерлаштириш, янги технологияларни киритиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Меҳнатни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришга техника хавфсизлигининг прогрессив меъёрларини жорий этади.
Мулкнинг сақланиш ҳолатини яхшилаш буйича режа тадбирларни ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади, товар-моддий бойликларининг сақланишини таъминлаш юзасидан чоралар кўради, бу борада кадрларни ротация қилиш бўйича раҳбариятга қонуний таклифлар беради.
Пул маблаглари ва почта жўнатмаларининг сақланишини таъминлайди.
Жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилади, пенсия пулларининг ўз вақтида тарқалиши, почта ва жўнатмаларини қатъий назоратга олади.
Ўз худудида ташкилот, корхона, муассасаслар билан обуна буйича шартномаларни имзолайди ва нашрларни ўз вақтида тарқатилишни назорат қилади.
Газета ва журналлар сотувини бозор талаблари асосида йўлга қўйиш, бошқа почта хизмати турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича иш олиб боради.
Жамоада меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ички меҳнат тартибининг бажарилиши, табел ҳисобини юритишга, меҳнат таътиллари жадвалини тузишга, кадрлар билан ишлашга раҳбарлик қилади ва назоратини таъминлайди.
Фаолиятнинг барча турлари бўйича иш режаларнинг бажарилишини назорат қилади.
Почта алоқа тармоги биноси, тегишли хоналарнинг мухофазаланиш холатини назорат қилиб боради.
Почта хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат бошқарув органлари, махаллий ҳокимият ва ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари билан хамкорлик тадбирларини тузади ва амалий иш олиб боради.
Ўз худудидаги почта алоқаси бўлимларида ички кириш-чиқиш тартибларига амал қилишни таъминлайди. Почта ва пул жўнатмаларини қайта ишлаш, жойларга топшириш хамда транспортда ташиш ва сақланиши буйича назоратни ташкил этади.
Ёнгинга қарши муҳофаза холатини меъёрий хужжатларга асосан ташкил қилади, фавқулотда вазиятлар буйича чора-тадбирлар белгилайди.
Электр энергиясининг ишлатилиши, электр соҳаси билан боглик чора-тадбирларни белгилайди, амалий ишларни бажаришга рахбарлик қилади.
Хизмат автомашиналаридан фойдаланишни тўғри ташкил этади.
Алоқа бўлимларининг иши юзасидан тушган таклиф ариза ва шикоятларни кўриб чиқади, чора-тадбирлар белгилайди, ижросини таъминлайди.
Шу билан биргаликда ПАТ бошлиги юқори ташкилот рахбариятига сўзсиз бўйсунади ва уларнинг қонуний берилган барча топшириқларини бажаришга мажбурдирлар.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling