ЕТЛ 2-оралик назорат иши

Sana01.01.1970
Hajmi
#239982
Bog'liq
ЕТЛ 2-оралик назорат иши


ЕРБ факултети ЕҚ ва ЕФ ёналиши
304-гурух толиби Рахимов Асадбек

"Ер тузишни лойихалаш" фанидан 2-оралиқ назорат саволлари(1 сем)


2-вариант


1. ХАЕТ лойихаларида табиий мухитни мухофаза килишнинг вазифалари ва ушбу масала буйича хал килинадиган муаммолар
2. Қишлоқ хўжалиги ер эгалиги ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва тартибга солиш лойихалари, уларнинг мохияти ва мазмуни
3. Нокишлок хужалик максадлари учун ер ажратиш лойихасининг таркибий кисмлари

Жавоблар
1. ХАЕТ лойихаларида табиий муҳитни муҳофаза қилиш талаблари қуйидаги сабаблар бўйича бузилиши мумкин:


лойиҳачиларнинг нотўғри ечимлари;
барча зарур тадбирлар ҳисобга олинмаганда, лойиҳа таркибидаги хатоликлар;
лойиҳалашнинг илмий асосланган услубиятига, меъёрларига ва қоидаларига риоя қилинмаганда.
Ерни муҳофаза қилиш ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил босқичларда - лойиҳа олди, лойиҳалаш ва бевосита фойдаланиш жараёнида амалга оширилиши мумкин. Бу мустақил вазифа ва шу билан бир вақтда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ташкил этиладиган асосдир. Ҳар қандай экологик тадбирлар ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни оқилона, илмий асосланган ташкил этишга асосланади. Шунинг учун хўжаликлараро ер тузиш нафақат ерни, балки бутун атроф муҳитни ҳам муҳофаза қилишнинг биринчи ва асосий элементи деб ҳисобланиши мумкин.
Ерларни муҳофаза қилиш - бу ерларни сақлашга, тиклашга ва ҳолатини яхшилашга; ер ресурсларидан нооқилона, асосланмаган фойдаланиш ва сарфлашларнинг, қишлоқ хўжалик ерларининг унумдорлиги пасайишининг ва майдони камайишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-худудий, ташкилий-хўжалик, ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва бошқа тадбирлар тизимидир.
Ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш тўғридан-тўғри ердан фойдаланишни ташкил этишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ерни муҳофаза этиш бўйича тадбирлар ер тузиш жараёнида ишланиши керак.
Бу масала ер тузиш лойиҳасининг ёки чизмасининг барча таркибий қисмларига асосий вазифалардан бири сифатида киритилиши керак.
Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини энг тўғри ва тўла ечиш учун улар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар тизимидан иборат ҳудудда кўриб чиқилиши керак, бундай ҳудуд ҳозирги шароитда энг аввало, бутун маъмурий тумандир. Туман ҳудудига ер тузиш чизмалари, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари ва чизмалари, хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари ишланади. Бу ҳудудда биринчи навбатда олдинига чизмаларда, кейин эса лойиҳаларда хўжаликлараро ер тузиш масалалари ечилиши керак.
ХАЕТ лойихаларида табиий муҳитни муҳофаза қилиш режалаш ва лойиҳалаш жараёнида одамнинг нотўғри ҳаракатлари, айниқса, биосферанинг маҳсулдорлиги пасайиши келтириб чиқарадиган, ҳар қандай зарарларга йўл қўймайдиган ва уларни максимал чеклайдиган воситаларни мақсадли топишдан; ердан фойдаланиш жараёнида унинг сифати ёмонлашишига ҳамда атрофдаги ҳудудларга зарарли таъсирига йўл қўймайдиган усуллардан фойдаланишдан иборат бўлади. Якуний мақсад - ердан ва табиий ресурслардан ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият жараёнида тўғри фойдаланиш ҳисобланади.
Ҳўжаликлараро ер тузиш чизмаларини ва лойиҳаларини ишлашда ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш бу вазифанинг мазмунига мос махсус ишлар билан амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради:
ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этишда, яъни, уларни жойлаштиришда, ўлчамларини, чегараларини, инфратизимларни ва ш.ў. ер ресурсларини ва атрофдаги табиий муҳитни ишончли муҳофаза қилишни таъминловчи белгилашда, барча талабларга ва шартларга риоя қилиш;
қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида ерларни ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар (ташкилий-худудий, ташкилий-хўжалик ва бошқ.) тизимини лойиҳалаш;
ҳимояланадиган ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар участкаларини, минтақаларини, полосаларини худудларини ажратиш ва улар ичида ва атрофдаги ерларда ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирларни ишлаш. Бу ҳаракатларга мустақил характердаги ер тузиш турларидан бири сифатида қараш мумкин.
Ер тузиш саноат корхоналарини ва бошқа ноқишлоқ хўжалик объектларини жойлаштириш билан шуғулланмайди; шунга қарамасдан ҳар қандай мақсадлар учун берилади-ган ер участкаларининг майдони, шакли, жойлашиши, ҳамда бу участкалардаги ердан фойдаланувчиларнинг ва уларнинг бошқа ердан фойдаланувчиларга нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари - ер тузишнинг элементидир. Шундай қилиб, объектнинг якуний жойлашиши ер тузиш натижасида аниқланади. Лойиҳа маъмурий органлар томонидан тасдиқланади ва у фақат малакали ҳамда асосланган тарзда ишлангандагина барча зарур ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини назарда тутиш имкониятига эга бўлади. Бу масала юқорида баён этилган усуллар билан амалга оширилади, бунда:
ер участкаси, объектнинг тавсифини ва унинг атрофдаги ҳудудга ва табиий муҳитга таъсирини ҳисобга олиб, жойлаштирилади;
ерларни умуман тежаш ва айниқса ер турлари маҳсулдорлигини сақлаш асосий вазифалардан бири сифатида таъминланади;
лойиҳанинг таркибий қисмларининг бири сифатида атроф муҳитни ва табиий ресурсларни (атмосфера, ер, сув, ўсимликлар, ер ости ва бошқ.) муҳофаза қилиш, уларнинг нооқилона фойдаланилишининг, ифлосланишининг, сифати ёмонлашишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ўз ичига оладиган ерларни бериш шартлари ишланади.
2. Қишлоқ хўжалиги ер эгалигини (ердан фойдаланишини) ташкил этиш лойиҳасининг таркибий қисмлари қуйидагилар ҳисобланади:
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) майдонини белгилаш;
ер эгалигини (ердан фойдаланишни) жойлаштириш ва шакллантириш;
қишлоқни жойлаштириш (янги хўжаликнинг);
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) таркибидаги ерлар турларини ва майдонларини белгилаш;
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) чегараларини жойлаштириш;
хўжалик ҳудудини ички ташкил этиш чизмасини тузиш.
Лойиҳанинг таркибий қисмлари бир вақтда, биргаликда ва ўзаро боғлиқ ҳолда ягона лойиҳа вазифаси сифатида, умумийликдан хусусийликка қараб ечиладиган қилиб ишланади.
Лойиҳа тузишга асос қилиб тайёргарлик ишлари давомида йиғилган ҳужжатлар ва маълумотлар, лойиҳа тузиш учун топшириқ, вилоят ва туман ер тузиш чизмаси ва бошқа лойиҳа олди қидирув ва изланиш ишлари натижалари олинади.
Лойиҳа ҳисоб-китоблари асосан бир-бирлари билан иқтисодий жиҳатдан ва майдонлари ёки суғориш тармоқлари бўйича боғланган бир гуруҳ хўжаликларни ёки тўла маъмурий туман таркибига кирган хўжаликларни қамраб олиши мумкин. Бунда ҳудуднинг мавжуд хўжаликлараро ташкил этилишининг ҳар қандай ўзгартирилиши ўз ичига нафақат ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг мақсадга мувофиқ ўлчамларини белгилашни, балки, ташкил этилаётган хўжаликларнинг иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланган ишлаб чиқаришлари ҳажмларини ҳам олади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари ер эгаликларини (ердан фойдаланишларини) ташкил этиш лойиҳасини ишлаш услубиятини келтирамиз.
1. Ер эгалиги (ердан фойдаланиш) майдонини белгилаш. Хўжаликларнинг ер майдонлари уларнинг ихтисос-ликларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмига қараб белгиланади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ажратиладиган ер майдони оқилона бўлиши шарт.
Қишлоқ хўжалик ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) майдони, агар унга ишлаб чиқариш фаолияти амалга ошириладиган ҳудуд, кенглик сифатида қаралса, жойлашиши билан ажралмас боғланган. Ҳар хил минтақаларда ва шароитларда корхонанинг қишлоқ хўжалик ерларининг бир хил майдони умумий майдонлари бўйича ҳар хил ҳудудларда жойлашади.
Ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) оқилона майдони хўжаликка мазкур ихтисосликда бошқа шароитлар бир хил бўлганда ишлаб чиқаришни ва ҳудудни самарали ташкил этиш, хўжаликни энг кам харажатлар билан юритиш, яхши натижаларга эришиш имконини беради. Ер эгалиги (ердан фойдаланиш) майдони меҳнат ресурслари билан таъминланган бўлиши ва хўжалик манфаатларига жавоб бериши керак.
Оқилона майдон деб (ҳудудий, кенглик тарзида) шундай майдон ҳисобланадики, унда бошқариш сақланади ва ишлаб чиқариш харажатлари ва масофаларни босиб ўтиш билан боғлиқ сарфлар йўл қўярлик даражада бўлади (юқори чегара); хўжаликнинг барча тармоқлари ва соҳалари муваффақиятли фаолиятлари ва ривожланишлари учун зарур ер турлари билан таъминланади (пастки чегара).
Бу хўжаликни самарали юритишни таъминловчи максимум ва минимумдир.
Қишлоқ хўжалиги ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари, иккинчи томондан маҳсус қўриқланадиган ҳудудлар орасидаги тўғри ўзаро алоқа ўрнатилиши керак бўлади. Бундай ҳудудларга қўриқхоналар, табиатнинг муҳофаза қилинадиган манбаалари, қаттиқ мухофаза қилинадиган ва сув муҳофаза минтақалари, муҳофаза қилинадиган ўрмонлар ва ландшафтлар, шаҳар ва қишлоқларнинг ҳимоя минтақалари, ҳамда автомобиль йўллари атрофидаги муҳофаза полосалари ва бошқ. киради.
Ҳар бир муҳофаза қилинадиган ҳудуд, минтақа, манбаа бўйича муҳофаза минтақасининг ўрни, эни ва майдони, ҳудуддан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тартиби белгиланади. Қишлоқ хўжалик ерлари кам шароитларда муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш тартибини белгилаш катта аҳамият касб этади. Ушбу ишларни бажариш натижасида лойиҳа чизмасига муҳофаза қилинадиган ва белгиланган махсус тартиб асосида фойдаланиладиган ерлар чегаралари туширилади.
Бу ҳудудлардан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш тартибини аниқлайдиган илмий тавсиялар, меъёрлар, қоидалар асосида лойиҳада (чизмада) қуйидаги тадбирлар кўзда тутилади:
муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш бўйича;
ҳайдалма ерлар, боғлар ва бошқа дарахтзорлардан минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш чекланган шароитда самарали фойдаланиш бўйича;
муҳофаза қилинадиган ҳудудлар билан чегарадош ерлардан фойдаланиш йўллари;
атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича бошқа тадбирлар.
Сув муҳофазаси учун ажратилган ерлардан фойдаланиш тартиби инсон ишлаб чиқариш фаолиятининг айрим турлари тақиқланганлиги билан тафсифланади. Сув манбалари қирғоқларидаги ҳимоя полосаларида эса хўжалик фаолияти кескин чекланади. Бу ерларда: ўсимликлар касалликларига, зараркунандаларга ва ёввойи ўтларга қарши заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш; маданли ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддаларни сақлаш учун омборхоналарни, чорвачилик фермаларини, чиқинди сувлар оқадиган ариқларни, қабристонларни, ишлаб чиқариш чиқиндилари ташланадиган жойларни жойлаштириш, ҳамда самолётлар учиш полосаларини қуриш; янги саноат корхоналарини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш; автомобиллар тўхташ жойлари, уларга ёнилғи қуйиш, ювиш ва таъмирлаш жойларини қуриш ва шунга ўхшашлар умуман тақиқланади.
3. Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер ажратишда ҳисобга олинадиган учта асосий тамойилни қуйидагича таърифлаш мумкин:
қишлоқ хўжалигининг ердан фойдаланишдаги устиворлиги;
ерни мутлоқ тежаш (ҳудудни минимал сарфлаш);
ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларининг ва уларда жойлаштириладиган объектларнинг ҳудудга ва атроф муҳитга таъсирини тўла ҳисобга олиш.
Асосли ва малакали лойиҳалаш - бутун ер ресурсларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни оқилона ташкил этишни, унумдор ерлардан тўғри фойдаланишни, ҳаракатдаги ҳуқуқий меъёрларга риоя қилишни таъминловчи ишончли йўлдир.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадидаги ерлан фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаси қуйидаги шаклда расмийлаштирилади.
Чизма қисм, ўз ичига лойиҳа планини олади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ҳудуднинг мавжуд ҳолати тасвири ва ташкил этилиши;
объектни ва бошқа лойиҳаланаётган элементларни жойлаштириш ечимлари;
саноат корхонасининг бош плани (лойиҳаси) чизмаси;
мавжуд ер эгалари ва ердан фойдаланишларни қайта ташкил этиш чизмаси (зарур ҳолларда);
янги чегаралардаги (агар улар ўзгартирилган бўлса) хўжаликларнинг ички ер тузиш чизмалари.
Лойиҳанинг баённомаси (тушунтириш хати) қуйидагиларни ўз ичига олади:
ердан фойдаланиши ташкил этилаётган объект тўғрисида маълумотлар;
ерларнинг таркиби ва сифати тўғрисида маълумотлар;
ечимлар бўйича ерларнинг экспликацияси;
объектни жойлаштиришнинг салбий оқибатлари;
лойиҳанинг таркибий қисмлари бўйича лойиҳавий ечимлар;
ечимлар бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва танланган ечимнинг устунлигини асослаш;
лойиҳани ҳуқуқий асослашнинг материаллари.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер участкаси ажратиладиган ва бериладиган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси маълум тартибда ва кетма-кетликда ишланади ва учта босқичдан - жойни олдиндан келишиш, ер участкасини бериш ва ердан фойдаланишни расмийлаштиришдан иборат бўлади.
Биринчи босқич – корхонанинг жойлашадиган ўрнини ва тахминий майдонини олдиндан келишиб олиш. Ер олмоқчи бўлаётган корхона ёки ташкилот лойиҳа ишлангунча белгиланган мақсад учун ер майдони ажратишни сўраб, унинг жойлашадиган ўрни ва тахминий майдони кўрсатилган ариза билан вилоят ҳокимиятига мурожаат қилади. Хўжаликлараро ер тузиш ўтказиш учун асос бўлиб Қорақалпоғистон республикаси вазирлар маҳкамаси ёки вилоят хокимиятларининг корхонанинг ўрнини аниқлаш тўғрисидаги қарорлари хизмат қилади.
Ер тузиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари шу қарор чиққандан кейин бошланади. Лойҳалаш ишлари «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг бўлимлари томонидан амалга оширилади. Зарурат туғилганда лойиҳа–қидирув ишларига бошқа муассасалар ҳам жалб қилиниши мумкин. Бунда ер ресурслари қўмитасининг туман хизмати, архитектура - қурилиш, соғлиқни сақлаш, табийтни муҳофаза қилиш, ёнғин назорати органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамда ерлари қамраб олинадиган ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар вакиллари қатнашиши талаб этилади.
Шу босқичда тайёргарлик ишлари, ер ажратиш лойиҳасини тузиш, уни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари бажарилади. Лойиҳа ҳамма манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг розилиги олинади.
Тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
ер участкасини бериш тўғрисидаги илтимоснома, унинг асосланганлиги, унга иловалар ўрганилади;
лойиҳа қамраб оладиган (масштаби 1:10000) ҳудудга план-харита материалларини йиғиш ва тайёрлаш;
объект жойлашадиган туманда ерларнинг аҳволини ва қийматини тавсифловчи бошқа материалларни ва баҳолаш, ер ҳисоби маълумотларини йиғиш;
мазкур корхонага олдин берилган ерлар тўғрисидаги материалларни йиғиш ва улар томонидан қонунда кўзда тутилган талабларнинг бажарилишини ўрганиш.
Олинган маълумотлар асосида ноқишлоқ хўжалик объектининг ердан фойдаланишини ташкил этиш лойиҳаси ишланади. Унинг барча таркибий қисмларини тўла ва тўғри ишлаш шу босқичда амалга оширилиши керак, сабаби, кейинчалик ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас ёки катта харажатлар билан боғлиқ бўлади.
Ҳокимиятнинг ваколатли органи лойиҳани тасдиқлайди ва объектнинг жойлашадиган ўрни тўғрисида қарор қабул қилади. Бу жойлаштирилаётган объектнинг ўзи бўйича лойиҳа қидирув ишларини бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Иккинчи босқич – ер ажратиш. Лойиҳа тасдиқлангандан ва қурилиш учун маблағ ажратилгандан кейин қурилиш ташкилотлари ер ажратишни сўрайди. Сўровномага керакли ҳужжатлар билан бир қаторда биринчи ва иккинчи босқичлар орасида ишланган ерни рекультивация қилиш, унумдор қатламни ажратиб олиш, сақлаш ва кейинчалик фойдаланиш бўйича ишчи лойиҳалари, аҳолини кўчириш тўғрисидаги маълумотлар, туман хокимиятининг ерни фойдаланишга бериш шартлари ва бошқалар тиркалади.
Туман ҳокимияти ер ресурслари қўмитасининг хизматларини жалб этиб, зарур материалларни тайёрлайди ва ер участкасини олиш ва сўралган мақсад учун бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда ажратиладиган ер участкасининг майдони, ер участкасини бериш шартлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ер тузиш лойиҳасининг бу босқичида ишланган лойиҳага аниқлик киритилиши мумкин. Бундай тузатишлар қўшимча тарзда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилади.
Учинчи босқич – ер майдонлари ажратишни расмийлаштириш. Ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин жойларда унинг чегаралари белгиланади, ердан фойдаланувчига ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси (акти) берилади. Фақат шундан кейингина участкадан фойдаланишга киришишга руҳсат этилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling