1-Мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#242054
Bog'liq
1-Мавзу


13.04.2020.й
1.Мавзу; Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишда ҳамширанинг вазифалари ва меъёрий хужжатлар билан танишиш.
Патронаж сўзи француз тилидан олинган бўлиб ўз қармоғимга оламан деган манони англатади. Ҳозирги давр тиббиётининг асосий йўналишлари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган. Соғлиқни сақлаш сохасида ҳар бир инсоннинг ўз “маслаҳатчиси” бўлиши, бу албатта – билимли соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, илмий жиҳатдан асосланган ҳаёт меъёрларини тарғиб қиладиган тиббиёт мутахассиси бўлиши лозим. Ҳамширалик иши фани асосчиси Флоренс Найтингейл 1859 йилда ўзининг “Ҳамширалик иши ҳақида баённомалар” китобида тушунча беришича, ҳамшира беморга ёрдам беришда тоза ҳаво, ёруғлик, иссиқлик, тозалик, тинчлик, меъёрига мувофиқ овқатланиш тартибидан унумли фойдалана билиши керак. Бугунги кунда замонавий патронаж ҳамшираси нафақат врач кўрсатмаларини бажариши, балки ўзи мустақил равишда беморни текшириши, даволаши ва кассаликдан кейинги даврда соғлиғини тиклаш жараёнларини бажара олиши лозим. Патронаж ва профилактик кўриклар комплекс чора-тадбирлар ҳисобланиб, бир-бири билан узвий боғлиқликда амалга оширилиб, бир-бирини тўлдириб туради ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  1. хонадонинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш;

  2. патронажга эхтиёжи баланд бўлган аҳоли қатлами;

  3. аҳолиниг профилактик кўриклари;

  4. аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриклари;

  5. диспансер кўриклари;

  6. мақсадли тиббий кўриклари.

Асосий мақсад- аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирларни янада такомилаштириш, хонадонларда касалликларни келтириб чикарувчи омилларни эрта аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш, фертил ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар билан биргаликда ўзгалар парваришигамуҳтож бўлган шахслар, ёлғизлар, ногиронлар, сурункали касаллига бор,ижтимоий химояга мухтож бўлган беморларни тизимли патронаж билан қамраб олиш, профилактик ва чукурлаштирилган тиббий кўриклар ёрдамида аҳоли орасида касалликларни эрта аниклаш ва керакли хажмда тиббий санитария ёрдами кўрсатишни таъмилашдан иборат.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling