Сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2020-2021 ўкув йили давомида амалга оширилган ишлари юзасидан


Download 77.5 Kb.
bet1/5
Sana07.02.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1173231
  1   2   3   4   5
Bog'liq
19- МТТ нинг йиллик хисоботи


_________-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2020-2021 ўкув йили давомида амалга оширилган ишлари юзасидан


Х И С О Б О Т И.

19 - сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти, директор ________ мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа бўйича қуввати 280 ўринли ва амалдаги қуввати 300 ўринли, мактабгача таълим ташкилотининг барча ходимлари 54 нафарни ташкил қилиб, шундан педагоглар 24 нафар (директор, услубчи, 14 нафар тарбиячи, 3 нафар мусиқа рахбари, психолог, 2 нафар жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, инглиз тили), техник ходимлар эса 30 нафар (14 нафар тарбиячи ёрдамчилари, 5 нафар ошхона ходимлари, хўжалик ишлари мудири, 2 нафар ҳамшира, 2 нафар кир ювувчи, фаррош, супурувчи ва 3 нафар қоровул).


Мактабгача талим ташкилотига 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш мактабга таълим тизимининг OpenEMIS дастури бўйича амалга оширилиб келинмоқда. МТТга жалб этилаётган ҳамда гурухларига жойлаштирилаётган ҳар бир тарбияланувчи Давлат хизматлари Агентлиги томонидан берилаётган йўлланмалар орқали ёшлар кесими билан қабул қилиниб келинмоқда.
Ўқув йили давомида 62 нафар тарбияланувчини ёшлар кесимида ушбу дастур асосида қабул қилиниб олинди ва мактабга тайёрлов гуруҳларидан 58 нафар тарбияланувчи мактаб таълимига кузатилди. Ўқув йили давомида рўйхат буйича болалар сони дастлаб 247 та ораликда 308 та ва ўкув йили охирида 330 нафарни ташкил килди. Мактабгача таълим ташкилотида 2019-2020 ўкув йилининг каронавирус пандемия давригача 13 та гурухлар фаолият кўрсатиб келган. Булар 3 та тайёрлов гуруҳлари, 3 та гуруҳлари катта, 3 та ўрта, 2 та кичкина ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гурухларидир.
Карантин қоидалари ва Санпин 0384-17-27 меъёр санитария-гигена талаблари асосида тарбияланувчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиниб, болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳининг фаолияти тўхтатилди. Каронавирус пандемиясининг юмшатилганли сабабли мактабгача таълим ташкилотининг гуруҳлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда гуруҳлар сони 12 тани ташкил қилиб, шундан 4 та тайёрлов гуруҳлари, 3 катта гуруҳлари, 2 ўрта гурухлари , ва 3 та кичик гуруҳларидан иборат.

2019-2020 ўқув йилида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган Асосий вазифалардан бири, “ Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “5 та ташаббус 5 имконият” шиори остида илгари сурилган ташаббус доирасида ташкилотда тўгараклар фаолиятини янада такомиллаштирилди, уларнинг сонини кўпайтирилди, тарбияланувчилар ва ходимлар ўртасида соғлом руҳиятни шакллантириш, ватанпарлик иштиёқини уйғотиш, улардаги иқтидорни намоён этиш, қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар амалга оширилди.


Гуруҳларда ташкил этилган кичик кутубхоналарда болаларнинг нутқини шакллантиришга ёрдам берадиган, ақлий ва ахлоқий тарбияга чорловчи китоблар жамланмаларини кўпайтирилди. Хотин-қизларнинг бўш вақтлар мазмунли ташкил этиш борасида, тикувчилик хунарини эгаллаган ходимларнинг ташаббуслари бўйича ишлар амалга оширилди.
Хар бир гуруҳда болажонлар учун ривожлантирувчи фаоллик марказлари ташкил этилган бўлиб, мусиқа , спорт, китоб ўқиш орқали эртак эшитиб, билимларини оширилиб келинмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотида хар куни эрталабки бадан тарбия машғулотлари белгиланган тартибда хар бир гуруҳда алохида ўтказилмоқда.

Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling