Бугунги кунда вилоятимизда 101 701 нафар (55 780 нафар ёшлар, 62 237 нафар аёллар)ишсизлар мавжуд бўлиб ишсизлик даражаси 9.2 фоизни ташкил этади.
Ишсизлик даражаси юқори туманлар Олтинсой тумани (9.5%) Музработ тумани (9.5 %), Сариосиё, Шўрчи ва Бойсун туманлари (9.4 %). Ишсизлик даражасининг юқори бўлиб қолишига сабаблар:
Вилоятда йирик саноат корхоналаринин етишмаслиги
Хусусий секторларда иш ҳаққининг пастлиги
Фуқароларнинг хусусий секторларга ишончсизлиги
Чекка маҳаллаларда комуникациянинг етарли эмаслиги оқибатида кичик саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарнинг йўқлиги
МУАММОЛАР
1. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ҳунарларга ўқитиш учун малакали мутахассислар етишмайди мисол учун лифтёр, автокран бошқарувчиси, аниқ пайвандловчи (тачитний сварка), заргарлик ва кулолчилик усталари етишмайди
2. Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни меҳнат бозорида тезроқ ўрин эгаллашлари учун уларни хорижда орттирган малака ва кўникмалари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас;
3. Тадбиркорлик субъектларда ҳуқуқий саводхонлик етишмаслиги оқибатида меҳнат қонунчиликлари бузилиш ҳолатлари тез-тез учраб турмоқда.
4. Ҳудудларда (Ангор, Бандихон, Музработ, Сариосиё, Шеработ туманларида ишсизлик даражаси 11 фоиздан юқори) иш ўринларнинг етишмаслиги оқибатида ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда
5. Саноати ривожланмаган иқтисодий қолоқ туманлар ҳамда саноати нисбатан ривожланган, иқтисодий барқарор туманларда бир хил имтиёзли кредит ва солиқ ставкалар бўлганлиги сабабли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш саноати ривожланмаган туманларда ривожланиш сустлигича қолмоқда
6. Хусусий сектор корхоналар (мчж, кичик корхона, хусусий корхона, оилавий корхона, йирик қурилиш корхоналари) томонидан ҳудудий меҳнат органларига бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларин тақдим этилишида меъйёрий хужжат асосида қонунда белгиланган тартибда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни тақдим этилишини жорий этиш. Бу орқали аҳолининг олий маълумотли, ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган кўплаб иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ёки ишга жойлаштиришнинг имкони бўлади.
7. Ҳудуда 1900 га яқин шифокорлар учун бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, ушбу иш ўринлари учун ишчи кучи етишмаслиги.
8. Халқ таълими ва мактабгача таълим тизимидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлар томонидан бўш иш жойлари бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этмаслик холатлари кўп учраши.
9. Пахта йиғим терими даврида теримчилар билан муддатли мехнат шартномаси тузилмаётганлиги оқибатида уларнинг меҳнат стажи ва ижтимоий ҳимоя ҳолати назоратга олинмаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |