protokol

Sana01.01.1970
Hajmi
#244193
Bog'liq
protokol


Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети Тарих факультети Психология йўналиши «1б-гуруҳ»да ўтказилган «Ахборот соати» БАЁННОМАСИ
Нукус шаҳри 2020-йил «10»-январь
Раҳбарлик қилувчи: Гуруҳ раҳбари Алланазарова Ш.
Қатнашувчилар: гуруҳ талабалари жами 23


КҮН TӘРТИБИДА:
1-босқич
Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга боғлиқ маълумотлар

  1. Президент: 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили булади.

  2. Шавкат Мирзиёев: сонлар эмас натижалар зарур.

  3. Мирзиёевнинг халқига янги йил табриги

  4. Олий ӯқув юртлари ректорлари Еошкентда янгидан очилган иккита ихтисослаштирилган мактаб хизматлари билан танишди.

2-боскич
«Мардлар қӯриқлайди ватанни» хафталиги
3-босқич
Бадиий китобларнинг талабалар учун ахамияти
4-босқич
С.Бахадированинг «Такдир» романи


Бугунги Ахборот соати материаллари бўйича гуруҳ раҳбаримиз Ш.Алланазарова Ахборот соатининг 1-босқичидаги Президентимизнинг сўзларини айтиб ўтди. Давлатимизда бўлаётган ўзгаришлар, спортчиларимизнинг чет ел давлатларида бўлаётган мусобақаларда давлатимиз бойроғини кўкларга кўтариб, дунёга танитиб келгусида бизлар ҳам шундай даражага етказишимизни такидлаб ўтди.
Янада гуруҳ раҳбаримиз ёшларимизнинг халкга мурожати ҳақида кенг маънода маълумотлар ҳақида тушунтириш берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвон ва медаллар билан тақдирланган эди.
Мамлакатимизда ёшлар камолоти, спорт ривожи учун пухта замин яратилган. 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси изчил амалга оширилмоқда. Жойларда янги спорт объектлари ишга туширилиб, ёшлар соғлом турмуш тарзига фаол жалб этилмоқда. Профессионал спортчиларнинг машғулотлар ўтказиши, маҳоратини мунтазам ошириб бориши учун замонавий шароитлар яратилмоқда.
Ўтган қисқа вақтда спортчиларимиз бир нечта турнирларда иштирок этиб, улкан ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, 14-22 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан 2-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, совриндор спортчиларимиз 2020 йилги Токио Олимпиадасига ҳам йўлланма олди.
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2 октябрь куни Сенат Раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг сиёсий иродаси ва қатъий саъй-ҳаракати туфайли Ўзбекистон - Россия стратегик ва иттифоқчилик муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Автомобиль йўлларини қуриш ёки таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотлар ва хусусий шерикларни фаол жалб қилиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, халқаро ва давлат аҳамиятига молик 1 минг 600 километрлик йўлларга доир 18 та йирик лойиҳани шундай ҳамкорлик асосида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмагани сабабли тармоқ даромадининг 85 фоизи ёқилғи-энергетикага сарфланмоқда. Тармоқдаги йўқотишлар эса 35-40 фоизга етган. Энергия ресурслари харажати ва тўловлардаги номутаносиблик оқибатида кредитор ва дебитор қарздорлик юзага келмоқда.
Шу боис Президентимиз соҳани тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд қувватларни янгилаш ва бошқарувни такомиллаштириш вазифаларини белгилаб берди.

С.Бахадирова машхур носир ва адабиётшунос танқидчи олима. У 1944 йил қораузак туманида таваллуд топган. «Тақдир» романида хам ёзувчи бир нечта катта кичик воқеалар мураккаб инсон тақдирлари оркали қахрамонлар хаётини ривожлантириб боради. Халмурза Айтеке байнинг ӯлимидан қӯрқиб жон сақлаш максадида қочиб кетади. Нурман отаси учун хун талаб қилади. Халмурзанинг укаси Гулмирзани агдариб ташлайди.


ҚАРОР:




  1. Талаба ёшлар ўртасида гуруҳда мунтазам спорт мусобоақалари ўтказилсин.

  2. Талаба ёшлар ўртасида гуруҳда йўл коидалари ва унга амал қилиш бўйича сай ҳаракатлар олиб борилсин.

  3. Талаба ёшлар кўплаб китовлар ўқиб маънавий маданиятини оширсин.



Мажлис раҳбари: Ш.Алланазарова
Мажлис котиби: Х. Алланиязов
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling