08.10.2019.баённома

Sana01.01.1970
Hajmi
#259759
Bog'liq
08.10.2019.баённома


Бухоро давлат университети Агрономия ва биотехнология факультети
Биология кафедраси йиғилиши
БАЁННОМАСИ

Бухоро тумани, факультет 2019 йил 8-октябрь биноси 208-хона Соат 14:00




Йиғилиш раиси: А.Қ.Қодиров- Агрономия ва биотехнология факультети декани


Йиғилиш котиби: М.Раупова-биология кафедраси ўқитувчиси
Қатнашдилар: Жами кафедра аъзолари: 29 нафар.
24 нафар профессор- ўқитувчилар
КУН ТАРТИБИ:

1. Кафедра профессор-ўқитувчиларини Прездентнинг фармонлари, вазирлик ҳайьати қарорлари ва ректорат буйруқлари билан таништириш.


2. Ўкув хоналари ва лабаратория хоналарини жиҳозлаш.
3. Иқтидорли талабалар тўғрисида маълумотлар ва уларнинг иш режаларини бажарилиши таҳлили.
4. Кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режасини бажаришини назорат килиш ва уни муҳокама қилиб бориш.
5. Докторант Жалолов Элбекнинг бажарган илмий ишларининг қискача ҳисоботи
6. Турли масалалар
1. 1-курслар магистратура мавзу ва раҳбари тайинлаш.
2. Ишга жойлашганлик тўғрисида далолатномаларни таҳлиллаш.
3. Янги ишга келган ўқитувчиларнинг дарсларга кириб қилган дарс таҳлили.
________________________________________________________________
Агрономия ва биотехнология факультети декани А.Қ.Қодиров сўзга чиқиб: Ўзбекистон Республикасининг Ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таьлим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда “Таьлим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллатириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 16-январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари) билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 23-сентябрдаги 797-сонли “Олий таьлим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан таништирди. Қарорда “Олий таьлим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини тартиби тўғрисида” Низом илова қилинган бўлиб, у 8-бобдан иборат. Кафедра профессор-ўқитувчиларини Низом билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2019-йил 23-сентябрдаги 2686-3-сонли “Абитурентлар томонидан олий таьлим муассасаси қабул камиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида” ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруғи билан таништирди.
Биология кафедраси бўйича масьул ҳодим, доцент Н.Э.Рашидов сўзга чиқиб:- Агрономия ва биотехнология факультети биносидаги Биология таьлим йўналаши учун ажратилган аудиториялар, лаборатория хоналарини жихозлаш тўғрисида маьлумот берди. Унга кўра 1-иловага асосан хоналар тақсимланди.
Биология кафедраси доценти Ҳ.Қ.Эсанов сўзга чиқиб:-Агрономия ва биотехнология факультети Биология таьлим йўналашида 1-босқичда 120 та, 2-босқичда 152 та, 3-босқичда 84 та, 4-босқичда 62 та, ҳаммаси бўлиб 418 та талаба таҳсил олади. Шуларнинг ичидан иқтидорли талабаларни ажратиб олиб, улар билан илмий ишлар олиб боришни кучайтириш кераклигини такидлади. (2-иловага қаралсин)
Биология кафедраси доценти Б.Б.Тохиров сўзга чиқиб:- Кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режасини бажаришини назорат килиш ва уни муҳокама қилиб бориш тўғрисида сўзлади. Унга кўра Биология кафедраси профессор-ўқитувчилари М.И.Ғуломов, М.Мустафоева, Р.Рахмонов ва Ж.Саидовларнинг кетиши муносабати билан уларнинг йиллик юкламаси бошқа ўқитувчиларга тақсимлаб берилди. Шунга асосан тақсимоти ўзгарган профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларини тартибга солиб беришлари кераклиги такидланди.
Биология кафедраси Кафедра доктаранти Э.Б.Жалоловнинг илмий ишлари ҳисоботи тингланди. Биология фанлари доктори, профессор С.Б.Бўриев раҳбарлигида “Бухоро вилояти балиқчилик сув ҳавзаларидаги юксак сув ўсимликлари ва уларни балиқчиликда қўллаш” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тажрибалар олиб боряпман. Иш 75 бетдан иборат бўлиб, кириш, ишнинг долзарблиги, илмий янгилиги, 5 та боб, хулоса, таклифлар бор. Илмий мавзуимнинг моҳиятини шундан иборатки, Бухоро вилояти балиқчилик сув ҳавзаларидаги юксак сув ўсимликларининг тарқалиши, уларнинг балиқчиликдаги аҳамияти ва юксак сув ўсимликларнинг балиқ маҳсулдорлигига таьсирини ўрганишдан иборат бўлиб, 89 та тур ва 3 та экологик гуруҳларга бўлиб ўрганилган. Турли мавсумда илмий раҳбарим билан биргаликда тажрибалар ўтказдик. Тажрибалар натижаларини тартибга солиб, қайд қилдик.
Шундан сўнг, кафедра аъзоларининг фикр мулоҳазалари тингланди. Э.Б.Жалоловнинг илмий иши юзасидан турли саволлар берилди. Кафедрада узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган профессор– ўқитувчилар ёш ўқитувчиларга ўзларининг тавсияларини бердилар. Биология кафедраси бўйича масьул ҳодим, доцент Н.Э.Рашидов сўзга чиқиб:- Ўзаро дарсларга кириш режаси ҳар бир профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларида қайд этилган бўлиши кераклигини такидлади. Янги ишга келган ўқитувчиларнинг малакали профессор-ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида дарсларга кириб қилган дарс таҳлили, олиб борилган ўзаро дарсларга кириш натижаси, дарсдан сўнг таҳлил этилган ва ўзаро фикр алмашинилган. Масалан: С.Салимованинг Биология кафедраси катта ўқитувчиси Б.Жабборовнинг дарсларига, З.Хаджаеванинг кафедра доценти Н.Рашидовнинг дарсларига кириб қилган таҳлилиларини айтиб ўтиш мумкин. Биология кафедраси б.ф.д. проф Бўриев С.Б. сўзга чиқиб:- 2019-2020- ўқув йилида 5А140103 Ихтиология ва гидробиология магистратура таълим йўналишига 4 та талаба қабул қилинган. Шунинг учун магистрларга илмий рахбар ҳамда мавзулари тўғрисида маълумот бердилар.(3-иловага қаралсин)
Биология кафедра катта ўқитувчиси Н.А.Шамсиев сўзга чиқиб:- 2018-2019-ўқув йили битирувчиларининг ишга жойлашганлик тўғрисида далолатномаларини таҳлил қилди. 2018-2019-ўқув йили битирувчиларининг 8 нафари ишга жойлашганлик тўғрисида далолатномаларини келтириб берган. Ишга жойлашганлик тўғрисида далолатномаларни тезроқ йиғиб олош кераклигини такидлади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling