3-маъруза iec 61131 стандартининг таркиби ва талаблари iec 61131 стандартининг пайдо бўлиши


Download 18.21 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi18.21 Kb.
#1163224
  1   2   3
Bog'liq
3-маъруза


3-МАЪРУЗА
IEC 61131 СТАНДАРТИНИНГ ТАРКИБИ ВА ТАЛАБЛАРИ
IEC 61131 стандартининг пайдо бўлиши
Дастурланадиган мантиқий контроллерларга талаб ошгани сари уни ишлаб чиқарувчиларнинг сони ҳам ортиб борди. Бунда ҳар бир ишлаб чиқарувчи фирма ёки компания ДМКдан фойдаланиш учун ўз услуби ва техникасини яратди. ДИК фойдаланувчилари учун эса соноат контроллери қайси ишлаб чиқарувчиларга тегишли бўлишидан қатъий назар асосий муаммони хал қилишга яроқли бўлиши муҳим омил ҳисобланади.
Турли фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган ДМКлар билан ишлашда хар бир фирманинг фақат ўзигагин хос бўлган ёндашув фойдаланувчилар фаолиятини маълум маънода чеклаб қўяди. Масалан Siemens фирмасининг ДМКларини дастурлашни ўрганган фойдаланувчи ОВЕН фирмасининг контроллерларини дастурлашга тушуна олмаслиги мумкин. Натижада фойдаланувчилар фақат битта фирманинг ДМКга боғланиб қоладилар. Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида International Electrotechnical Commission IEC (Халқаро электротехника қўмитаси) томонидан 1979 йилда махсус техник экспертлар гурухи тузилади. Бу гурухнинг вазифаси аппарат воситалари, уларни монтаж қилиш, тестлаш, техник хужжатларни расмийлаштириш каби бир қатор муаммолар билан шуғулланиш эди.
Стандартнинг биринчи варианти 1982 йилда эълон қилинган. Бу стандарт катта ҳажмдаги ишларни ўз ичига олгани сабабли уни бўлмларга бўлиб чиқилган. Хозирги кунда мазкур стандарт саккизта бўлимдан иборат. Булар:

  1. Умумий маълумот

  2. Жихоз ва тестлашга қўйиладиган талаблар

  3. Дастурлаш тиллари

  4. Фойдаланувчи йўриқномаси

  5. Хабарлар спецификацияси

  6. Саноат тармоқлари

  7. Ноаниқ мантиқ билан дастурлаш

  8. ДМКни дастурлаш тилларини қўллаш ва амалга оширииш принциплари қўлланмаси

Бошида бу стнадартга 1131 рақами берилган эди. 1997 йилдан IEC 5 хонали белгилашга зтганидан сўнг стандартга IEC 61131 рақами берилди. Мазкур қўлланма саноат контроллерларини дастурлаш тиллари IEC 61131-3 га бағишланган.


Download 18.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling