37-Иштирокчи Исми ва фамилияси: Matenova Ayjamal Koshkarbayevna


Download 30.02 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi30.02 Kb.
#1612844
  1   2
Bog'liq
37 Maqola taxriri


37-Иштирокчи

Исми ва фамилияси: Matenova Ayjamal Koshkarbayevna
Иш ёки ўқиш жойи, лавозими: Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy universiteti 1- kurs tayanch doktoranti
Телефон: +998 99 7609105 телеграмм: +998 99 7609105
Глобаллашувнинг оқибатлари ҳақида фикр юритар экан, баъзи мутахасислар замонавий алоқа воситалари ёшларни ўзига оҳанрабодек тортаётгани сабабли, «интернет авлоди», «Google болалари» ёки «Facebook фарзандлари» сингари иборалар пайдо бўлганига алоҳида урғу бермоқдалар. Уларнинг фикрича, бу ҳол ўғил-қизларимиз тарбияси бировларнинг қўлига ўтиб қолиши эҳтимолини оширади. Чунки уларга ота-онадан кўра интернет ёки уяли телефон кўпроқ «тарбия» бера бошлайди. Бу борада ёвуз кучларнинг интернетдан фаҳш, гиёҳвандлик ва зўравонлик, терроризм, фашизм, нацизм ва шовинизм каби бало-қазоларни тарқатиш воситаси сифатида фойдаланаётгани катта ташвиш уйғотади.1
Zamonamiz rivojlangan sari tilimizga internetning ta’siri katta bolyapti, u orqali yangi “Google bolalalri”, “internet avlodi”, “Facebook farzandlari” kabi iboralar bilan birga yangi farzand tarbiyasini buzuvchi “buzg’unchi tarbiya vositalari ham kirib kelmoqda. Bu vositalar farzandlarimizga terrorizm, faxsh, giyohvandlik, zo’ravonlik, fashizm, natsizm va shovinizm kabi insoniylikga zid bo’lgan buzg’unchi g’oyalarni ham olib kelyapti va farzandlarimizni kuchli tornado singari o’z domiga tortib ketyapti va bu vaziyat biz ota-onalarni, ustozlarni katta tashvishga qoyib bormoqda.
Шу билан бирга, айрим Европа давлатларида “анъанавий ҳокимиятни тан олмаслик, ундан қўрқмаслик” ғояси остида бирлашаётган NET авлод, Интернет болалари ёки фуқаролари (netizens) гуруҳи пайдо бўлди. Бу гуруҳ давлат ҳокимиятининг расмий хабарларига қарши чиқувчи сиёсий кибер халқаро уюшма сифатида ташкил топди. Уларнинг биринчи сиёсий партияси 2006 йил Швецияда пайдо бўлди. 2009 йилда бу партия 7,1% овоз билан Европа парламентида 2та жойга эга бўлди. 2011 йилда ушбу партиянинг 33та давлатидаги фаолияти аниқланди. Хусусан, партиянинг рўйхатга олинмаган аъзолари АҚШ ва Россияда фаол ҳаракат олиб бормоқда. Партия аъзоларини 20-30 ёш оралиғидаги ўсмирлар ташкил этади.2
Bu havf ayniqsa ko’plab Evropa davlatlarida kurtak yozmoqda va yangi guruh ya’ni “ netizens” sifatida tashkil topib, o’zlarini an’anaviy hokimiyatdan qo’rqmas, pisand qilmaslikga davat qilib, ular ayniqsa o’z mustaqil fikriga ega bo’lmagan, virtual hayot qurbonlariga aylangan 20-30lar atorofidagi yoshlarni tortmoqda. Bu yoshlar kiber uyushma sifatida rivojlanib, ilk siyosiy partiyasi 2006 yilda Shvetsiyada tashkil topdi. 2009 yilga kelib esa o’z ovoziga ega bo’lib 7,1% yig’di va Evropa parlamentini 2ta ovoziga ega bo’ldi. 2011 yilda esa bu partiyaning a’zolari 33ta davlatda osh yurutayotganligi ma’lum boldi. Ayniqsa AQSH va Rossiyada o’z harakatini yashirin tarizda olib bormoqda.
Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола зўравонлик руҳидаги сайтларни, 26% бола миллатчилик ҳарактеридаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлаган. ЮНИСЕФ томонидан ўтказилган сўровлар интернетдан фойдаланадиган болаларнинг 90 фоизи ахлоқсиз сурат ва видеоларга дуч келиши, 60 фоизи эса бу турдаги ахборотни мақсадли равишда излаганини кўрсатди. Ҳатто ўзимизнинг баъзи ёшларимиз учун ҳам интернет ва қўл телефонлари ахлоқсизлик манбаига айланаётгани ўта ташвишлидир. Негаки, бундай ғаразли таъсир домига тушиб қолган фарзандларимизда яқинлари ва қариндошларга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари сусайиб, эгоизмга мойиллик кучайиб бормоқда.3
Butunjahon ekspertparni tadqiqotiga ko’ra dunyo bo’ylab 38% bola zo’ravonlikga moyil saytlardan, 26% bola millatchilikga tegishli saytlarni doimiy ravishda ko’rib borishi aniqlangan. Bolalardi ximoya qiluvchi tashkilot UNICEF o’tkazgan so’rovnomaga ko’ra deyarli 90 % yoah o’spirinlar tarbiyasiz foto va videolardan foydalanganligi bundan 60% esa maqsadli qidirganligi aniqlangan.Barchamizni internet va qol telefonlari tarbiyani buzuvchi asosiy omil bo’lib borayotganligi barchamizni xovotirga soladi.Chunki, bu o’rgimchak to’riga tushgan bolada mehr- muhabbat, insoniylik singari tuyg’ular yoqolib, o’rbiga egoizm kuchayib bormoqda.

Глобаллашувнинг салбий жиҳатлари билан уйғунлашиб бораётган бундай ҳолатлар, дея таъкидлайди атоқли олима Ҳ.Шайхова, ахборот соҳасидаги хавф-хатарларининг оқибатларини, бу борадаги таҳдидларнинг мазмун-моҳиятини далиллар асосида фош этиш ва барча ёшлар қатори, ўқувчи ва талабаларни ҳам маърифий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш ҳар бир зиёли, ўқитувчи, маънавият ва маърифат ходимининг долзарб бурчига айланганидан далолат беради.4


Hamma taniqli olima H.Shayxova fikriga ko’ra globallashuv jarayonida bu vaziyatlar ijobiy bo’lmagan tomonlari bilan birlashib bormoqda, bu esa barcha o’qituvchi, ma’naviyat va ma’rifat xodimlarining kelib chiqishi mumkin bo’lgan oqibatlarni oldini olishda taqdidlarning mohiyatini chuqur tushunish va oldini olishda barcha imkoniyatlardan foydalanishni talab etadi.
Шу сабабдан, мактаблар, ўрта таълим муассасалари ва олий ўқув юртларида ўқиётган ёшларнинг ахборот маданиятини шакллантириш ва бу йўналишда ўқувчи ва талаба ёшларларни тарбия қилиш муаммоси Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” деган машҳур иборасининг мазмун-моҳиятига мос бўлиши лозимлиги бугунги давр талабига айланди, дейиш учун барча асосларимиз бор. ХХ аср бошида янграган атоқли маърифатпарвар бобомизнинг бу пурҳикмат сўзлари, 100 йил илгари миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлса, ҳозирги кунда таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳамда юртимизда юқори малакали кадрлар тайёрлашучун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарблигини исботлашга ҳожат йўқлиги шубҳасиз.5
Shularni inobatga olgan xolda buyuk ajdodimiz Abdulla Avloniyning “ Tarbiya biz uchun yo hayot, yo mamot, yo najot, yo halokat, yo saodat, yo falokat masalasidir” degan iborasining qanchallik muhim ahamiyat tashkil etishini va bu ibora ayni bizni zamon talabiga mos kelishi va tarbiya masalalarini o’zida aks ettirishini barchamiz chuqur anglashimiz kerak.XX asr boshida paydo bolgan bu ibora nafaqat 100yil oldingi muhit va zamonni balkim hozirgi kunimizdagi nafaqat yoshlar ta’lim tarbiyasini balki, yuqori malakali kadrlar tayyorlashda ham muhim bir ibora bo’lib kelmoqda.
Биз яшаётган XXI аср, нафақат глобаллашув ва ахборот соҳасининг жадал ривожланиш даври, балки у информацион ва интеллектуал рақобат замони ҳамдир. Бугунги глобаллашув шароитида барчамиз ахборот, инновацион жараёнлар ва таълим-тарбиянинг ўзаро алоқадорлиги янада тиғизлашаётган ва шу билан бирга, бу соҳадаги масалалар кўпайиб, уларга доир муаммолар кескинлашаётган даврда яшамоқдамиз. Бу жараёнларга нисбатан тез мослашувчанлик, мавжуд вазиятни ўрганиш ва унга холисона баҳо бериш, таҳлил қила олиш қобилияти етук мутахассисдан ҳам, ёш ўқувчи ва талабадан ҳам муайян малака ва кўникмани, бирор бир тарзда намоён бўладиган маҳоратни талаб қилмоқда.
XXI asr globallashuv, axborot sohasining kuchli taraqqiyot davri bilan birgalikda, u informatsion va intellektual raqobat zamoni hisoblanadi.Va barchamiz shuni anglashimiz kerak boladiki, globallashuv jarayonida axborot, innovatsion jarayonlar va ta’lim-tarbiya chambarchas bog’liqdir, bu esa ularga aloqador muommolarni topish va kerakli yechim qabul qilishni talab qiladi.Bunday vaziyatda esa o’z kasbi egasi ham, yetuk mutahasiss ham, yosh o’qituchi ham muayyan malaka, bilim va ko’nikmaga ega bo’lishi shart.
Бугунги кунда қайси ривожланган мамлакатнинг маърифий тарбия тизимини ва структурасини, айниқса таълим тизимини таҳлил қиладиган бўлсангиз, албатта, уларда ўқувчи ва талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳаётнинг барча соҳалари каби ахборот майдонида ҳам рақобатбардош бўлиши, аниқ мақсадга йўналтирилган қадриятларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги кўзга ташланади. Бу ҳолат ҳар бир мамлакатнинг ўз келажагини ёшларда кўришини англатади.
Hozirgi kunda dunyoning rivojlangan mamlakatlarida yoshlarni, o’quvchi va talabalarni tarniyalashda axborot zamonidagi raqobatbardoshlik millat qadriyatlarida, ularni yoah avlodga singdirishda ham katta ahamiyat kasb etadi. Bu esa rivojlangan davlatlar ham kelajakni bilimli, tarbiyali yoshlar qo’lida ko’rishini ko’rsatadi.
Шу нуқтаи назардан ёшлар билан боғлиқ барча масалалар таълим тизимига бориб тақалади. Таълимга тикилган маблағ келажакка тикилган сармоядир, деган қараш ва ёндашувлар бежизга келиб чиқмаган. Масалан, 2014-йилда Австралияда таълим тизимига бўлган харажатлар ялпи ички махсулотнинг 4,8% ини ташкил қилган эди. Бу кўрсаткич Франция, Италия, Япония ва Буюк Британия кўрсаткичларига тенг бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда АҚШда таълим тизимига бўлган харажатлар ялпи ички махсулотнинг 4,9%, Янги Зерландияда эса 5,8%ни ташкил қилади. Мазкур давлатларнинг таълим тизими жаҳоннинг бу борадаги энг юқори стандарт талабларига жавоб беради ва у халқаро эътирофга сазовор бўлгани учун бутун дунёда ўрнак сифатида диққат-эътиборни ўзига жалб қилаётгани бежиз эмас.
Yuqorida keltirilgan ma’lumotlarni inobatga olsak, yosh avlod masalalari ta’lim bilan chambarchas bog’liqligi ko’rsatadi. Ta’limga kiritilgan investitsiya, kelajakga kiritilgan investitsiyadir va u o’zini oqlashi tabiiy. Masalan 2014-yilda Avstraliyada ta’lim tizimiga qilingan harajatlar yalpi ichki maxsulotning 4,8% ni ko’rsatgan. Bu foiz Fransiya, Italiya,Yaponiya va Buyuk Britaniya ko’rsatkichlariga teng bo’lib xisoblanadi. Ayni vaqtda AQSH ta’lim tizimidagi xarajatlar yalpi ichki maxsulotning 4,9%, Yangi Zelandiyada esa 5,8% ni ko’rsatadi. Bu davlatlarning ta’lim tizimi dunyodagi eng kuchli standard talablariga javob beradi va xalqaro e’tirofga sazovar bolganligi uchun ham butun dunyoga o’rnaqk sifatida tan olinmoqda.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, баркамол авлод тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралди ва ушбу тамойилга бугунги кунда ҳам оғишмай амал қилинмоқда. Бу жиҳатдан, ҳозирги даврда ўқувчи ва талаба ёшларнинг маънавий камолотини, жумладан ахборот тарбиясини самарали ташкил этишга хизмат қиладиган таълим тизимида маърифий-тарбиявий масалаларнинг устуворлиги бу борадаги иммунитетни шакллантиришга бағишланган кўплаб ҳужжатларда, айниқса Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўзининг яққол ифодасини топган6.
Shu sababdan O’zbekitson respublikasi 1991-yil, mustaqillikdan keyin yosh avlod tarbiyasini davlat, siyosat darajasigacha ko’tardi va hozirda ham bu borada ancha ishlar qilinmoqda. Misol sifatida O’zbekiston respublikasining “ Ta’lim to’g’risida”gi Qonuni va kadrlar tayyorlash milliy dasturi bu borada yosh avlodta tarbiyaviy masalarda yot g’oyalarga bo’lgan immunitetni shakllantirishda katta ahamiyatga ega.
Шу маънода, 2017 йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиши, 2016 йилда янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги Фармони ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплек чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги Қарориўтган йилларда бу соҳада тадрижий ва тизимли тарзда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мантиқий давомини белгилаб берди, дейиш мумкин.
Buning amaliy ifodasi sifatida, 2017-yilda tashkil topgan O’zbekiston Yoshlar ittifoqi, 2016-yilda yangi tahrirdagi “O’zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosati to’g’risida”gi qonunning qabul qilinishi va davlatimiz raxbarining 2017’yil 5-iyulda qabul qilingan “ Yoshlarga oid davlat siyosati samaradorligini oshirish va O’zbekiston Yoshlar ittifoqi faoliyatini qollab quvvatlash to’g’risida”gi Farmoni va O’zbekiton Yoshlar ittifoqi faoliyatini takomillashtirishga doir kompleks chora-tadbirlar to’g’risida”gi 2017-yil 18-iyuldagi Qarori mustaqillikdan keyingi davrda amalga oshirilgan tub islohotlarning mantiqiy davomini belgilab berdi, deb aytishimiz mumkin.

Шу билан бирга, жамиятимиз ётининг барча соҳалари қатори, таълим тизимида ҳам ислоҳотлар жараёни янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”, “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорлари ҳамда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартда қабул қилинган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ва 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорлари таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни ташкил килиш ва самарали амалга ошириш учун муҳим ҳуқуқий асосларни яратди.



Bundan tashqari ta’lim tarbiya tizimida davlatimiz raxbarining farmon va qarorlari barcha sohadagi rivojlanishda katta ahamiyat kasb etdi. Ayniqsa 2017-yil 30-sentyabrda qabul qilingan “ O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi faoliyatini takomillashtirish to’g’risida”gi, “Ta’lim va tibbiyot muassasalarini moliyalashtirish mexanizimini hamda davlat moliyaviy nazorati tizimini yanada takomillashtirish to’g’risida”gi, “ Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohaylarda faol ishtirokini taminlash bo’yicha qo’shimcha chora tadbirlar to’g’risida”gi Qarorlarni va “Umumiy o’rta, o’rta maxsus va kasb-hunar ta’limi tizimini tubdan takolimmashtirish chora tadbirlari to’g’risida”gi Farmoni, Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martda qabul qilingan “Umumiy o’rta ta’lim to’g’risidagi nizomini tasdiqlash haqida” va 2017-yil 6-apreldagi “Umumiy o’rta va o’rta maxsus, kasb-xunar ta’limining davlat ta’lim standartlarini tasdiqlash to’g’risidag”gi Qarorlarini atab o’tishimiz zarur.

1


Download 30.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling