4- амалий машғулот: Тос камари суяклар тузилиши. Тошкент-2022
Download 183 Kb.
|
анатомия 4-мавзу — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- ( ossa cinguli membri inferiotis)
- Чаноқ , тос суяги ( os coxae
- Os coxae – чаноқ суяги
- Эътиборингиз учун рахмат.
4- Амалий машғулот: Тос камари суяклар тузилиши. Тошкент-2022 Оёқ суяклари иккита йирик қисмга бўлинади. 1- Оёқ камари суяклари бўлиб булар иккита, ўнг ва чап чаноқ суяклари (ossa cinguli membri inferiotis) ҳамда, уларнинг ўртасида жойлашган думғаза ва дум суяклари бўлса, 2- Оёқнинг эркин қисмидаги суяклардир. Булар сон, болдир ва оёқ панжа суякларидан ташкил топган. Чаноқ (pelvis), тос суяги (os coxae) жуфт ясси суяклардан ташкил топган бўлиб, ҳаракат, ҳимоя ва таянч вазифаларни бажаришда бевосита иштирок этади. Чаноқ суяклари думғаза билан бирикиб, оёқ камарини ҳосил қилади ва сон суяга билан бирикиб, одам ҳаракатида иштирок этади, тос бўшлиғида жойлашган аъзоларни ҳимоя қилади. Асосий вазифаси гавданинг унга тушган оғрлигини оёққа ўтказиб беришидир. Чаноқ, тос суяги (os coxae) учта суякнинг бирикишргдан ташкил топган: ён бош суяги - (os ilium), қўймич суяги - (os ischii) қов суяги - (os pubis). Бу уч суяк бўғим юзаларининг учлари сон суяклари кириб турадиган, энг кўп оғирлик тушадиган қўймич косаси (acetabulum) бўлиб унинг яримой бўғим юзаси (facies lunata) ички деворини ташкил этади. Ташқи қисмида қўймич ўймаси (incisura accetabule) ,қўймич коса ичида, яъни марказий қисмида коса чуқурчаси (fossa acetabuli) жойлашади. Қўймич косаси янги туғилган болаларда қисман яссиланган бўлади суякларнинг бирлашиши тоғай тўқимаси орқали содир бўлади. Қўймич ва қовуқ суякларининг бирлашган жойларидаги тоғай тўқима тахминан 6 ёшларда суяк тўқимасига айланади. Уччала суяк боўғимларининг суяклашиши қизларда 12-14 ёшда, ўғил болаларда эса 13-16 ёшда якунланади. Ёш улғайиши билан қўймич коса катталашиб ва чуқурлашиб боради. Os coxae – чаноқ суяги
Эътиборингиз учун рахмат.Download 183 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling