4-амалий иш (6 соат) Мавзу


Download 297.03 Kb.
bet1/2
Sana16.03.2023
Hajmi297.03 Kb.
#1279091
  1   2
Bog'liq
АТда АТ- 9,10-а.иши- 4 соат


4-амалий иш
(6 соат)
Мавзу: Microsoft Access муҳитида маълумотлар омборини яратиш ва унги маълумот киритиш.


Ишдан мақсад: Microsoft Access маълумотлар омборини бошқариш тизими (МОБТ) муҳитида ишлаш технологияси билан танишиш, жадваллар структурасини яратиш ва маълумотлар киритишни ўрганиш.


Амалий иш режаси:

  1. Microsoft Access муҳитида янги маълумотлар омбори ва жадвалларни яратиш;

  2. Берилган маълумотлар асосида жадвал майдонлари типини аниқлаш ва яратилган жадвални сақлаш.



Машғулот учун зарур воситалар: ўқув машғулоти маълумот базаси; шахсий компьютер; Microsoft Word матн муҳаррири; Microsoft Access МОБТ.


Топшириқ:
1. Янги маълумотлар омборини яратинг.
2. Маълумотлар омбори жадвалини яратинг.
3. 4.1-жадвалга мувофиқ жадвал майдонлари типини аниқланг.
4. Яратилган жадвални сақланг.
5. 4.2-жадвалга мувофиқ жадвални маълумотлар билан тўлдиринг.
6. Маълумотлар кенглиги бўйича жадвалнинг ҳар бир майдони кенглигини ўзгартиринг.
7. Жадвалдан Антитополь маҳсулотини қидиринг.
8. «Дата поступления товара» майдонидаги маълумотларни камайиш тартибида сараланг.
9. «Предназначение» ва «Стоимость» майдонларидаги маълумотларни фильтрланг.
10. Яратилган жадвалнинг қоғозда чоп этилгандаги кўринишини кўриб чиқинг.


Ҳисоботга қўйиладиган талаблар: Лаборатория ишининг натижалари сифатида компьютерда қайта ишланган маълумотлар жадвал шаклида тақдим этилиши керак (файл номи «Автокосметика.mdb»).


Ишни бажариш технологияси:

  1. Янги маълумотлар омборини яратиш учун:

  • Microsoft Access ни юкланг, очилган мулоқот ойнасидан Новая база данных пунктини танланг;

  • в окне «Файл новой базы данных» ойнасида МОга ном беринг (Имя файл пункти) ва сизнинг МО сақланадиган папкани танланг (Папка пункти. Access автоматик равишда МОга dbl, файл типига эса – Базы данных Access (Database) номини таклиф этади. Файлга
    Автокосметика номини беринг, файл типини эса ўзгартирманг, чунки бошқа файл типлари алоҳида ҳолатларда зарур бўлади;

  • <Создать> тугмасини босинг.

  1. Маълумотлар омбори жадвалини яратиш учун:

  • маълумотлар омбори мулоқот ойнасида Таблицы ускунасини танланг, сўнг <Создать> тугмасини босинг;

  • в окне «Новая таблица» ойнасида Конструктор пунктини танланг ва <ОК> тугмасини босинг. Амалга оширилган ишлар натижасида жадвал ойнаси конструктор режимида очилади, бунда жадвал майдонларининг структураси белгиланади (4.1-расм).


4.1-расм. Конструктор режимидаги жадвал ойнаси – бу режимда жадвал майдонлари номи ва типи киритилади.



  1. Жадвал майдонларини аниқлаш учун:

  • Имя поля устуни сатрига биринчи майдон номи “Код товара”ни киритинг;

  • Тип данных устуни сатридаги рўйхат тугмасига босинг ва очилган рўйхатдан Счетчик маълумотлар типини танланг. Общие ускунаси майдонлари Access қандай белгилаган бўлса, ўзгартиришсиз шундай қолсин. Маълумотлар омборидаги Автокосметика жадвалининг қолган майдонларини аниқлаш учун 4.1-жадвалдагидек кўрсатмаларни бажаринг.


Download 297.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling