4-Mavzu: “Ilk qadam” davlat o’quv dasturi” Reja
Download 44.13 Kb.
|
4-amaliy
4-Mavzu: “Ilk qadam” davlat o’quv dasturi” Reja: 1. “Ilk qadam” davlat o’quv dasturining mazmun, mohiyati 2. “Ilk qadam” davlat o’quv dasturining maqsad va vazifasi 3. Maktabgacha ta’lim tashkiloti pedagoglarning ish jurnalini yuritish tartibi 4. “Ilk qadam” davlat o’quv dasturi asosida nashr qilingan “Maktabgacha ta’lim tashkilotlarida ta’lim jarayonini mavzuli rejalashtirish” kitobi va undan foydalanish. 1. “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида болага йўналтирилган ёндашув – бу шундай ўқитишки, у боланинг ёш хусусиятларини, унинг қобилиятларини, қизиқишларини, эҳтиёжларини, тажрибасини, мактабгача таълим ташкилотига келгунигача оиладаги маданиятни ҳисобга олади, бу болани ўқитишдаги мақсадларга эришишида ёрдам беради. Ўқитиш болалар энг оптимал равишда қандай ривожланаётганликлари ва ўқиётганликларини билишга асосланиши керак; Ўқтишдаги муваффақият педагогнинг болаларни қандай қилиб ўқитиш ва ривожлантириш методлари ҳамда усулларини билишига боғлиқ бўлади; Педагогнинг асосий вазифаси бу боланинг потенциални аниқлаши ва унинг ривожлантирилишига ёрдам кўрсатиш; Мактабгача таълимнинг ўзига хослиги болаликнинг қадр-қимматини тушуниш ва уни муддатидан олдин катта бўлиб қолишга туртки бермаслик. Педагог қуйидагиларни билиши ва ёдда тутиши лозим: Болаларни улар қандай бўлсалар, шундай қабул қилиш. Болаларга ўқитиш мақсадларига эришишда кўмаклашиш. Болалар нималарга қодир эканликларини ва улар ўз ёш гуруҳларида қандай ўқиётганликларини билиш тарбиячига ўқитишни режалаштириш ва ташкил этиш учун бошланғич маълумотни бериш. Агар педагог барча болаларга бир хилда ёндашадиган бўлса, бола муваффақият қозона олмайди. Педагог боланинг турли хил предметлар билан фаолиятини, унинг турли хил машғулотларга киришиб кетганлигини доимий кузатиши керак, болаларнинг қобилият, қизиқиш ва эҳтиёжларини билиб олишга интилиши лозим. Ривожлантирувчи ёндашув – боланинг табиий равишда улғайишининг муҳимлигини баҳолаш ва таҳлил этиш имкониятини яратадиган ривожлантиришга йўналтирилган ёндашув. Бу ёндашувга мувофиқ болалар: ўйин жараёнида атроф муҳит ҳақидаги маълумотларни ўзлаштириб, фаол таълим олади; ривожланишнинг қонуний босқичларини босиб ўтади; ҳиссий ва когнитив(ақлий) ривожланиши учун ижтимоий ўзаро муносабатларга эҳтиёж сезади. Ривожланиш марказларида ҳар бири ўзига хос суръатда, бетакрор шахс сифатида ривожланади. 1. “Ilk qadam” davlat o’quv dasturining mazmun, mohiyati. Maktabgacha ta’lim muassasasining davlat o‘quv dasturi “O‘zbekiston Respublikasining ilk va maktabgacha yoshidagi bolalarni rivojlantirish borasidagi Davlat talablari”ga muvofiq ishlab chiqilgan me’yoriy-huquqiy hujjat bo‘lib, unda maktabgacha ta’lim muassasasining maqsad va vazifalari, o‘quv-tarbiyaviy faoliyatning asosiy g‘oyalari, maktabgachayoshdagi bolalarni ta’limning keying bosqichiga o‘tishidagi asosiy kompetensiyalari belgilab berilgan. O‘zbekiston Respublikasi hududida joylashgan quyidagi ta’lim muassasalarida: davlat maktabgacha ta’lim muassasalari; maktabgacha ta’lim sohasida xizmat ko‘rsatuvchi nodavlat muassasalari; maktabgacha guruhlarga ega bo‘lgan «Mehribonlik» bolalar uylari; maktabgacha va boshlang‘ich ta’limni nazorat qiluvchi boshqaruv organlarida – ushbu davlat o‘quv dasturini qo‘llash majburiydur. Download 44.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling