4-мавзу. Тупроқнинг сув режими


Download 22.74 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi22.74 Kb.
#1519341
  1   2
Bog'liq
4 мавзу Ўқиш ва кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун


4-мавзу. Тупроқнинг сув режими

Режа:
1. Тупрок остидан суғориш усулини кўллаш шартлари


2. Тупрок остидан суғориш усулининг афзаллик ва камчиликлари.
3. Суғориш тармоклари тизими конструкцияси.
4. Томчилатиб суғориш тизими ҳисоби.


Умумий тушунчалар. Тупрок ости суғориш тармоклари 45-50 см чукурликда курилади. Ер ости суғориш тармокларри сопол кувур, шох боғламлари, ичига чакик тош ёки шагал солинган новлардан ва бошка говак материаллардан курилади.
Насос станциясининг босими таъсирида сув бу тармокка юборилади. Суғориш кувурларига (нов ёки шох боғламларига) келтирилган сув унинг говак жойлари (кувур говак бўлса) ёки кувўрнинг уланган жойларида махсус колдирилган тиркиш (ёрик) лар (агар кувур говак булмаса) оркали чикиб, капилляр кўтарилиш конунига ҳамда тупрокнинг сув шимиш (суриш) хоссасига биноан тармок атрофидаги майдонни намиктиради.
Тупрок остидан суғоришнинг кўпгина афзалликлари бор:
1) экин майдонларида эгат олинмайди, муваккат шохобчалар курилмайди, демак, кишлок хўжалиги ишларини механизациялаштиришга кулай шароит яратилади;
2) ер текислаш ишлари камаяди;
3) суғориладиган е.ф.к. ошади;
4) ер суғорилгач, унинг устидан каткалок ҳосил булмайди, тупрок фаол катламининг структурасии бузилмайди;
5) ернинг нами узок вактгача сакланади, чунки бунда тупрокнинг устки 10-115 см калинликдаги катлами куруклигича колади;
6) бегона утлар ва ўсимлик зараркунандалари ривожлана олмайди;
7) ерни чикинди сувлар билан суғоришда саниратия коидалари бузилмайди;
8) эртанги сабзавотларни етиштириш максадида илитма суғориш (илик сув бериш) га имкон яратилади ;
9) суғориш иши автоматлаштирилганлигидан кам меҳнат сарфланади.
Тупрокни остидан суғоришнинг бундай афзалликларига карамасдан бу усул хозирча турли тупрок – гидрогеологик шароитлар хиисобга олинган тарзда яхшилаб ишлаб чикилгани йук.
Тупрок остидан суғоришнинг камчиликлари:
-суғориш тармоғини куришнинг кимматга тушиши;
-суғориш сувининг фильтрацияга кўпрок сарф бўлиши;
-механикавий таркиби енгиил бўлган кумли ва кумок, шунингдек, тошлок тупрокларда бу усулдан фойдаланишнинг мумкин эмаслиги;
-кувурларнинг ичига лойка тикилиб колиш каби камчиликлари бор.
Тупрок остидан суғоришга куйидаги тизимлар киради:
1) насос станцияси;
2)сув келтириш каналлари ёки кувурлари;
3)суғориш кувурлари, иншоотлари, вентиллари, жумраклари ва бошкалар
Тупрокка сув бериш усулига караб тупрокни остидан суғориш тизими учга бўлинади: 1) босимли тизим ; 2) босимсиз (окма) тизим; 3) вакуумли тизим (В.Г.Корнев тизими).
Босимли тизим бош кувур, суғориш кувурлари ва кувур-зовурлардан иборатдир.
Бош кувурлар калта-калта (узунлиги 75,0 см, диаметри 10-12,5 см) сирланган сопол кувурлардан тузилади .
Суғориш кувурлари ҳам калта-калта (узунлиги 30-40 см, диаметрии 5-6 см) сопол кувурлардан тузилади ва катор ораликларини 1,75-2,0 м дан килиб, 40-50 см чукурликда ёткизилади. Суғориш кувурлари бош кувурга уланади. Кувурларнинг бир-бирларига уланган жойлари цемент коришмаси билан суваб куйилади. Кувурлар говак булмаса, кувурларнинг туташган жойларида сув ўтадиган тиркишлар колдирилади .
Суғориш кувурлари 0,0025-0,0040 нишабликда ёткизилади. Кувурдаги сув босимини ростлаш максадида кувур бошида ва унинг узунлиги буйлаб ҳар 30- 120 м да вентиллар (жумраклар) урнатилади.
Суғориш кувурларининг этак учлари кувур-зовурга туташтирилади. Кувур-зовурлар диаметри 150-200 мм ли асбест-цемент кувурлардан иборат. Тупрок ута намикиб коладиган бўлса, тармок ичидаги сув кувур зовурларга тушириб юборилади. Кувур - зовурлардан зах кочириш максадида ҳам фойдаланиш мумкин. Киш фаслида тармокдаги сувни чикариб юборишда ҳам кувур зовурлардан фойдаланилади.
Босимсиз (окма) тизим. Бу тизимда сув катта кувурлардан намиктириш (суғориш) говак кувурларга уз-узидан окиб киради. Намиктириш кувурларнинг этак учлари доимо очик туради. Бу кувурларда куйилган сувнинг микдори тупрокнинг тула сура олиши мумкин бўлган микдорда тенг бўлади . Кувур буйлаб уз-узидан окаётган сув борган сари тупрокка шиимилиб камаверади.
Катта кувурлар бир-биридан 200-400 м масофада ёткизилади. Катта кувурга уланадиган суғориш кувурлари ўзаро параллел ҳолда, бир-биридан 1 : 2 м масофада ёткизилади. Уларнинг узунликлари 100- 200 м (чунки катта кувурлар икки томонга сув берадиган бўлса) бўлади.
Вакуумли тизим жуда говак (майда тешикли) кувурчалардан иборат. Бу кувурлар 40-50 см чукурликда, 0,002- 0,003 нишабликда ёткизилади ва уланиш жойлари (учлари) сув утмайдган килиб суваб куйилади. Тупрокнинг сув шимувчанлигига караб кувур каторлар оралиги 1,75- 2,0 м дан бўлади. Ёткизилган кувурлар устига алибастр ва гилдан тайёрланган коришма куйилади. Бу коришма кувур бош кисми (кулок боши) сув келтириш каналига уланади. Сув келтириш каналидаги сувнинг сатҳи кувурдаги сув сатҳидан пастда сакланади.
Тизимни ишга тушириш учун барча кувурлар сувга тўлдирилади. Говак кувурдаги сувнинг тупрокка шимилиб бориши натижасида , кувур ичида сийраклашиш-вакуум ҳосил бўлади. Вакуум таъсирида каналдан кувурга яна сув келади. Тупрок маълум калинликда намикканича ва тупрокниинг суриш кучи кувур ичидаги вакуум кучига тенглашгунча, бу процесс давом этаверади. Шундай килиб, тупрок узлуксиз намлигича тураверади. Тупрок жуда намиккач, бу процесснинг акси бўлади.
Кувурда вакуум ҳосил бўлиш ходисасини туғри белгилаш йўли билан тупрокка ўсимлик учун зарур намликни саклаб туриш мумкин.
Суғориш кувурларнинг этак учлари коллекторга – боши берк кувурга бириктирилади ва унга суриш сифони урнатилади. Бу кувур ичига кирган ҳаво сифон ёрдамида суриб олинади. Демак, кувур ичидаги сийраклашиш кучи бу сифон ёрдамида ростлаб турилади.
Тупрокни остидан узлуксиз суғоришнинг куйидаги камчиликлари бор:
а) тизимни куриш жуда мураккаб ва киммат;
б) сув остки катламларга утиб кўпрок исроф бўлади;
в) кувур ичида доимо вакуум ҳосил киилиб туришга туғри келади.
Бунда суғориш кувурлари ўрнига новлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Новлар сув утказмайдиган материалдан тайёрланади, унинг ичига говак сопол кувур ёткизилади ва устига кум тукилиб, нов тулгазилади. Сув сопол кувур ва кумдан утиб юкорига караб тупрокка сингади.
Тупрок остидан узулуксиз суғориш окибатида сув пастки катламларга утиб, унда сув катлами ҳосил килиши мумкин. Бундай ходиса хайдалма катлам остига сув утказмайдиган катлам жойлашган холларда юз беради. Шунинг учун узулуксиз суғориш усулидан фойдаланиш унча максадга мувофик эмас.

Download 22.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling