4-мавзу. Тупроқнинг сув режими


Download 22.74 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi22.74 Kb.
#1519341
1   2
Bog'liq
4 мавзу Ўқиш ва кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун

Томчилаб суғориш ниисбатан янги усул бўлиб, ўсимликларни суғоришнинг маҳаллий (локал) усули ҳисобланади. Бунда суғориш сувининг минимал хажми сарфланади. Томчилаб суғоришнинг ишлаши куйидагича:
- сув ер усти ёки ер остида жойлашган труба оркали бевосиита ризосфера (тирик катлам) га кичик хажмда бериилади. Бунда сув босими 5…20 м гача ҳосил килинади.
Томчилаб суғориш - кўп йиллик ўсимликдан (боғ, узумзор, баъзи полиз) ларни суғоришда кенг кўлланилади ва сув кичик сарф оркали (0,9…9,0 л/соат) бевосита дарахт илдизига тушиб улар ораси курук бўлади. Сув участкага таксимлагич кувурлар тизими оркали берилади. Суғориш кувурларига ҳар бир дарахт ёнига капельница - томчилатгичлари урнатилади. Томчилатгичлар – микро сув куйгич, микро босим пасайтиргичлардан иборат бўлади. Томчилаб суғориш тизими куйидагилардан иборат: (схема)
-контроль – таксимлаш блоки – (КТБ), (насос, фильтр, монометрлар – фильтр олди ва оркасига, сув сарфи ва босимини ростлагичлари, бак – уғит аралаштиргич, уғит эритмасини сепувчи эжектор. );
-магистрал , таксимлагич, суғориш кувурлари ва томчилатгичлари;
-бошкарув пульти ва намлик датчиклари;
Томчилагичлар суғориш кувуридаги босимни тулигича сундиради. Сув томчилатгич оркали босимсиз томчилаб дарахт асосий илдиз системаси жойлашган зонага берилади. Сув бериш тезлиги хар бир тупрок учун унинг шимиш хусусиятига боғлик. Шунинг учун хар бир томчилатгичлар сув сарфи конструктив равишда 4-12 л/соат кабул килинади. Хар бир дарахт остига суғоришлар оралигида канча сув бугланса, шунчалик сув берилади. Томчилаб суғоришда ўсимлик ёшига , сонига экиш калинлигига, тупрок ва иклим шароитига караб 0,1…0,5 кисми кўлланади. Актив илдизлар таркалган зонада намланиш контури ҳосил килинади. Томчилаб суғоришни нотекис, i = 0,6 гача бўлган ерларда кўллаш мумкин. Томчилаб суғориш – барча зоналарда самара берди , асосан эса арид зонада, качонки сув ресурслари чегараланган зоналарда яхши самаралидир. Томчилаб суғоришда q = 0,1 … 0, 15 л /с. га
Томчилаб суғоришда барча турдаги тупрокларда, улар механик таркибидан катъий назар кўлланилади. Айникса оғир тупрокларда ер ости якин ерларда ва шўрланган жойларда яхши самара беради.
Томчилаб суғоришнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда сув сифатига алоҳида талаб куйилади. Системани лойка билан тулиб колишига карши сув фильтр оркали утказилади. Томчилатгичларнинг бегона утлар ўсиши натижасида тулиб колишини олдини олиш учун мис кўпороси кушилади. (1 м2/л). Томчилаб суғоришда 12…19 ёки 25 мм ли кувурлар ишлатилади. Томчилагичлар диаметри асосан 2 мм дан ошмайди.
Сув окиш режимига караб - томчилаб суғориш асосан куйидагича бўлиши мумкин: томчи куринишда (Молдавия, Украина), кичик оким (Таврия) ва даврий порция окими куринишда (Коломна) бўлади.
Ишлатиш характерига караб – стационар ва бир мавсумда фойдаланишга мўлжалланган бўлади.
Тупрок юзасида жойлашишига караб - ер устидан , тупрок устидан ва тупрок остидан.
Келтирилган усул асосан Молдавия, Шимолий Кавказ, Кримда ишлатиб келинади . Ёмғирлатишга нисбатан томчилаб суғоришда бир хил ҳосил олиш учун унга 50…80 % кам сув сарфланади,фильтрация ва буғланиш кескин камаяди.
Афзалликлари:
-Кўп йиллик дарахт , узумларни суғоришда яхши самара беради.
-Сув сарфи иктисод килинади.
-Суғоришни автоматлаштириш имконияти.
-Катта текислаш ишлари шарт эмас.
-Илдиз катлам зонасига сув билан бирга озука элементларини бериш мумкин.
-Энергия сарфи кам.
-Фойдаланиш кулай, барча тизимни кайта куриш мумкин.
-Уғит , гербицид ва захарли химикатлар кам сарфланади;
-Меҳнат кам сарфланиб, унумдорлик ошади.
Камчиликлари:
-Томчилатгичларнинг тешиклари тикилиб колиши натижасида уларнинг ишдан чикиши ;
-Илдиз катлами намлик режимини алоҳида контроль килиш мухим.
-Намланиш контури атрофида капилляр сув алмашиниши натижасида тузларнинг йигилиши.

h - намланиш маркази чукурлиги, м;
( α- тупрок хажм оғирлиги , т/м3;
K1 – умумий майдонга нисбатан намланган майдон катталиги, га ;
b - H - ўртача намликнинг юкори ва пастки чегараси.
Суғориш нормасининг киймати олма дарахти учун максимал – 400 м3/ га ,минимал - 200 м3/га бўлиши мумкин.
Ёки:
200 м3/га да 652 л/ дарахт – q томч = 5,0 л/соат
400 м3/га да 1271 л / дарахт - q томч = 5,2 л/соат
Ёнғоқ дарахти учун: m= 86,4 м3/га l да 553 л/дарахт- q томч = 6,4 л/ соат


Такрорлаш учун саволлар:
1.Тупрок остидан суғориш усули хакида тушунча беринг.
2.Тупрок остидан суғориш усулини кўллаш шартларини келтиринг.
3.Тупрок остидан суғориш усули кандай афзалликларга эга?
4. Тупрок остидан суғориш усулининг камчиликларини сананг.
5.Суғориш тармоклари тизими кандай конструкциясига эга?
6.Томчилатиб суғориш тизими кандай шароитда ишлатилади?
7.Томчилатиб суғориш тизимининг конструктив элементларини сананг.
8.Томчилатиб суғоришнинг афзаллик ва камчиликлари.
9. Томчилатиб суғоришда суғориш нормасининг ўсимлик турига боғликлиги.
Download 22.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling