Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси


Download 165 Kb.
bet1/9
Sana25.10.2023
Hajmi165 Kb.
#1721644
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.


Р Е Ж А


1. КИРИШ


II. АСОСИЙ ҚИСМ


a) ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.


б) ХИМИЯВИЙ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА КИРИШ ЙЎЛЛАРИ.


в)ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ.


г)БИРДАНИГА ҚАТТИҚ ЗАҲАРЛАНИШ ВА СУРУНКАСИГА (ХРОНИК) ЗАҲАРЛАНИШ.


д) ХИМИЯВИЙ БИРИКМАЛАР ВА ДОРИВОР МОДДАЛАРДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА ДАВОЛАШ ВА ТЕЗ ЁРДАМ БЕРИШ.

е)ЗАҲАРЛАНГАНДА ТЕЗ ЁРДАМ БЕРИШНИНГ УМУМИЙ УСУЛЛАРИ.




ё) ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАРНИНГ ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ


ж)заҳарли химикатларга баҳо бериш, заҳарли дозалар ҳақида умумий тушунчалар.
III. ХУЛОСА
IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


I. КИРИШ
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган моддалар жуда кўпчилиги заҳарли хоссаларга эга бўлади, шу сабабли улар организмга бирор йўл билан кирганида ки­ши заҳарланиб қолиши мумкин. Хар қандай модданинг организмга қанчалик таьсир кўрсатиши бир канча шарт-шароитларга боғлиқ. Бир томондан, модданинг химиявий тузилиши, физик хоссалари, миқдори, иккинчи томондан, организмнинг ўзига хос ҳолати, ёши, жинси вa бошқа омиллар катта аҳамиятга эга бўлади.
Хлорорганик, фосфор opганик бирикмалар орасида хам, симоб, мишьяк бирикмалари орасида ҳам химиявий тузилишига кўра жуда кучли таъсир кўрсатадиган ва таъсири бирқадар камроқ билинадиган моддалар бор. Масалан, фосфорорганик бирикмаларнинг метоксил аналоглари, этоксил аналогларига қараганда бир неча баробар кучсизроқ таъсир кўрсатади ва хоказо.
Моддаларнинг организмга таъсир кўрсатадигаи физик хоссаларидан yларнинг эрувчанлиги, учувчанлиги, нечоғлиқ яхши сўрилишини кўрсатиб ўтиш керак. Модда, эримайдиган, сўрилмайдиган бўлса заҳарли таъсир кўрсатмайди. Аксинча, организмга яхши сўрилиб, ундаги тўқима суюқликларида яхши эрийдиган бўлса, таъсири кучаяди.
Модданинг таъсир кучини белгилаб берадиган яна бир омил унинг миқдори (концентрацияси)дир. Организмга кирган модданинг миқдори қапчалик кўп бўлса таъсири шунчалик кўп билинади. Баъзи ҳолларда мод­данинг таъсири қон билан органдаги миқдорига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, айрим моддаларнинг миқдори ўзгармай қолса хам, вакт ўтиши билан таъсири кучайгандан кучайиб боради.
Баъзи захарли моддалар организмга такрор-такрор кирганида таъсирининг кучайшини айтиб ўтиш керак. Бу — ўша моддаларнинг организмда аста-секин йиғилиб боришига (кумуляция) боғлиқдир.
Химиявий моддалар организмга такрор-такрор кириб турадиган бўлса, организм ўша моддаларга нисбатан сезгир бўлиб қолиши, иккинчи томондан, киши айрим моддалар таъсирига ўрганиб қолиши мумкин (бунда модданинг таьсири кўп билинмайди).
Захарли моддалар таъсирида организмнинг заҳарланиши унинг ўзига хос ҳолатига, яшаш шароитларига боғлиқ бўлади. Чунончи, ёш болалар, бирор касалликдан эндигина тузалиб келаётган одамлар соғлом ва бақувват одамларга қараганда заҳарли модда таъсирига кўпроқ берилувчан бўладилар. Индивидуал сезгирлик жинсга хам боғлиқ, баъзан аёлларнинг эркакларга қараганда заҳарлар таъсирига кўпроқ сезгир бўлиши шуни кўрсатади. Спиртли ичимликлар хам заҳарли моддалap таъсирини кучайтиради.



Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling