Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси


Нихоятда кучли таъсир кўрсатадиган захарли


Download 165 Kb.
bet3/9
Sana25.10.2023
Hajmi165 Kb.
#1721644
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.

Нихоятда кучли таъсир кўрсатадиган захарли моддалар

Кальций арсенат, кальций арсенит ва натрий арсенат, альдрин, анабазин сульфат, гранозан, париж яшили, меркуран, никотин сульфат, октаметил, тиофос, хлорпикрин ва бошқалар.

  1. Ўта захарли моддалар

Метил бромид, гептахлор, гексахлорцнклогексан, дихлорэтан, зоокумарин, крисид, метилмеркаптофос, метафос, препарат М-81, пентахлорфенол, рух фосфид, ратиндан.

  1. Ўртача захарли моддалар

Авадекс, бутифос, папам, гексахлоран, ДДТ, хлор - ИФК, карбин, карбофос, метилнитрофос, формалин, фосфамид ва бошқалар.

  1. Кам захарли моддалар

Авенин, атразин, диуран, монурон, кўк совун, темир купороси, каптан, олтингугурт, эфирсульфонат, минерал мойлар ва боишқалар.
б) ХИМИЯВИЙ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА КИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Химиявий моддалар қуйидаги йўллар билан одам организмига кириши мумкин.
О ғ и з о р қ али.
Химикатлар билан ишловчи одамлар шахсий гигиена ва меҳнат гигиенаси қоидаларига амал қилмаган пайтларда заҳарли моддалар тушган сув ёки овқат билан оғизга ва сўнгра ошқозонга тушиши мумкин. Бу йўл орқали кирган захарли моддалар меъда-ичак йулида тўқиманинг турли суюқликлари (ферментлар, ҳазм ширалари, кислота ва бошқалар) таъсирида қисман парчаланиши ва шу тариқа бироз зарарсизланиши мумкин.
Н а ф а с й ў л л а р и о р қ а л и.
Ҳар хил газсимон, буғсимон моддалар, шунингдек аэрозоллар, учувчан (жуда майда, кукунсимон) каттиқ моддалар нафас йўллари орқали организмга кириши мумкин. Бунда химия­вий моддалар ўзгармаган ҳолда тезда ўпкадан тўғри қонга ўтади. Захарли бирикмаларнинг нафас йўлларида сурилиши бир қанча шарт-шароитларга, жумладан нафасга олинадиган ҳаводаги модда концентрациясига, нафас олишда қатнашадиган ўпка сиртининг катта-кичиклигига, газ ёки буғ ҳолатидаги модданинг қонда эрувчанлигига, қон айланиш тезлигига боғлиқ.

Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling