Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси


Download 165 Kb.
bet8/9
Sana25.10.2023
Hajmi165 Kb.
#1721644
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.

ё) ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАРНИНГ ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ.
Хозир ишлаб чиқарилаётган зaxapли химикатлар хилма-хил химиявий моддалар туркумига кирадиган» бўлганидан, уларнинг қандай принципга асосан таъсир килишини бирма-бир айтиб бериш қийин. Шундай бўлсада, талайгина химикатларнинг таъсир механизми бир вақтда аниқланган. Чунончи, фосфорорганик бирикмалар организмнинг фермент системасига таъсир кўрсатади ва шу йўл билан организмдаги биохимик процессларнинг боришини ўзгартириб қўяди. Маьлумки, организмнинг ҳаёт фаолиятида, аниқроқ, қўзғалишларининг бир нерв ҳужайрасидан бошқасига ёки нерв охиридан ижрочи ор­ган ҳужайрасига ўтишида медиаторлар деб аталадиган алоҳида химиявий моддаларнинг аҳамияти катта. Ме­диаторлар нерв ҳужайраларидан ишланиб чиқади ва нерв охирларида бўлади. Нерв толасидан келаётган нерв импульси нерв охирига етганидан кейин медиатор ажралиб чиқади ва ижрочи ҳужайранинг (аксари, мускул ёки без ҳужайрасининг) оқсил структуралари билан реакцияга киришади, шунинг натижасида ижрочи хужайра қўзғалиб, ўзига хос ишни бажаради (мускул хужайраси қисқаради, без ҳужайраси секрет ишлаб чиқаради). Ҳозир ацетилхолин деган модданинг нерв импульеларини бир структурадан иккинчисига ўтказишда иштирок қиладиган медиаторларнинг бири эканлиги аниқланган. Нормал шароитларда нерв толасидан унинг охирига импульс етиб келганда бир оз миқдор ацетил­холин ажралиб чиқади. Шу ацетилхолин мускул толасининг қисқаришига ёки безнинг секрет ажратишига сабаб бўлади. Ҳужайранинг ўзига хос иши шу тариқа пировардига етганидан кейин, энди керак бўлмай қол­ган ацетилхолин тўқимадаги алоҳида фермент - холинэстераза ферменти - таъсирида парчаланпб кетади. Натижада бояги ишчи ҳужайра яна аввалгидек қўзғалувчан холга келади ва навбатдаги нерв импульсини қабул қилишга тайёр бўлиб туради.
Бир қанча махсус текширишларда аниқланганидек, фосфорорганик бирикмалар холинэстераза ферменти би­лан реакцияга киришиб, шу фермент активлигини пасайтиради. Фермент активлиги пасайиб қолганидан кейин нерв қўзғалишларида ажралиб чиқадиган ацетил-холиннинг парчаланиши тўхтайди ёки хийла камаяди, натижада ацетилхолин тўқималарда тўпланиб қолади ва ишчи ҳужайрага энди анча кучли ва узоқ таъсир кўрсатиб туради, шунга кўра заҳарланишга хос бир қанча ўзгаришлар юзага келади. Сиртдан қараганда бу — тегишли нервлар тонусининг бир қадар кескин кучайиши билан ифодаланади.
Мишьяк, симоб бирикмалари хам асосан фермент системаларига таъсир кўрсатади. Лекин улар холииэстеразага таъсир қилмай, балки бошқа ферментларнииг, хусусан олтингугурт тутадиган ва хилма-хил биохимиявий процессларда иштирок этадиган тиол ферментларининг активлигини пасайтиради.
Хлорорганик бирикмалар паренхиматоз органларга, жумладан жигарга таъсир қилиши билан ажралиб ту­ради. Хлорорганик бирикмалар билан заҳарланган одамларда жигар функциялари издан чиқиб, организмнинг ҳимоя реакциялари сусайиб қолади. Шунингдек организмда тўхтовсиз рўй бериб турадиган оксидланиш процесслари ҳам издан чиқади.
Заҳарли химикатларнинг таъсир механизми тўғрисида гапирилар экан, фалон хилдаги химикат оргаиизмнинг фалон функцияларини издан чиқаради, бошқа системаларига таъсир қилмайди, деб айтиш нотқғри бўлур эди. Органпзмга тушган хар қандай захарли модда кенг доирада таьсир кўрсатиб, тери системаси, эндокрин безлар системаси, юрак қон томирлар системаси ва бошқа орган хамда туқималар вазифасини ўзгартиради. Лекин бундан хилма-хил ўзгаришлар орасида организмнинг бирор системасига хос ўзгаришлар устун туриши мумкин. Организмдаги қайси системанинг кўпроқ ўзгаришга учраши хар бир ҳодисага ўша ўзгаришларни келтириб чиқарадиган химиявий модданинг табиатига боғлиқ бўлади.



Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling