Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси
Download 165 Kb.
|
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.
ж) заҳарли химикатларга баҳо бериш, заҳарли дозалар ҳақида умумий тушунчалар.
Синтез қилинган хар бир заҳарли химикатнинг самаралиги аввало тегишли қишлоқ хўжалик муассасаларининг лабораторияларида, тажриба участкаларида синаб кўрилади. Синов натижалари яхши бўлиб чиқса, химикат колхоз ва совхозлардаги ишлаб чиқариш шароитларида ҳам синаб кўришга топширилади. Химикатни ишлаб чиқариш шароитларида синаб кўриш учун давлат санитария инспекциясидан тегишли рухсат олинган бўлиши ва синов ишлари ўша химикат учун белгиланган муваққат инструкцияларга мувофик олиб борилиши керак. Модомики шундай экан, химикатни гигиена ва токсикология жиҳатидан текшириш дала шароитларида синаб кўришдан олдин бошланади. Химикат текширилганда, унинг ҳар хил ҳайвонлар учун нечоғлиқ заҳарли эканлиги тажриба йули билан аниқланади. Бу тажрибаларда модданинг ҳайвонларга кўрсатадиган маҳаллий (айрим органларга) ва умумий (бутун организмга) таъсири, жумладан нафас йўллари, меьда-ичак йўли, шикастланмаган тери ва шиллиқ пардалар орқали яхши сўрилиш-сўрилмаслиги аниқланади ва шундай қилиб унинг қай даражада заҳарлилиги белгиланади. Ҳар қандай модданинг организм учун қанчалик заҳарлилигини белгилаш учун токсикологияда энг кам заҳарли доза, ўлдирадиган энг кам доза, ўлдирадиган ўртача доза, ўлдирадиган энг катта доза деган тушунчалардан фойдаланилади. Тажриба ҳайвонлари организмига бир йула юборилганида вақтинча давом этадиган билинар-билинмас ўзгаришларни келтириб чиқарадиган модда миқдори модданинг энг кам з а х а р л и д о з а с и ҳисобланади. Тажриба ҳайвонлари организмига бир йўла юборилганда ўша ҳайвонлардан биттасини ўлдирадиган модда миқдори унинг ўлдирадиганэнг кам дозаси хисобланади. Бу доза баъзан минимал ЛД, яъни letalis diosis minimalis деган лотинча ибора билан ҳам белгиланади. Ў л д и р а д и г а н ў р т а ч а доза деганда тажрибадаги ҳайвонларнинг ярмисини, яъни 50 процентини ўлдирадиган модда миқдори тушунилади. Одатда бу доза ЛД50 деган белги билан ифодаланади ва текширилаётган моддадаги бир нечта хайвон группасига туғри миқдорда бериб кўрилганда олинган натижаларни бир-бирига солиштириб кўриш ва статистика усулларидан фойдаланиб, ишлаб чиқиш йўли билан аниқланади. Ў л д и р а д и г а н э н г к а т т а доза тажрибадаги хайвонларнинг ҳаммасини ўлдирадиган модда миқдоридир. Бу доза ЛД100 ёхуд ЛДмах белгиси ёки letalis dosis maximalis, яъни ўлдирадиган абсолют доза, деган ибора билан белгиланади. Дозаларни аниқлаш юзасидан ўтказиладиган тажрибалар одатда майда ва йирик ҳайвонлар (оқ сичқон, каламуш, қуён, мушук) устида олиб борилади. Тажриба учун қандай ҳайвонни танлаб олиш кераклиги текширувчининг ўз олдига қўйган вазифасига боғлиқ. Лекин тажриба учун олинган группадаги ҳайвонларнинг тури ва индивидуал хусусиятлари (жинси, ёши, танасининг оғирлиги ва бошқалар)нинг бир хил бўлишига аҳамият бериш жуда муҳим. Захарли химикатларга гигиеник ва токсикологик жихатдан баҳо бериш учун қўйиладиган тажрибалар моҳият эътибори билан икки хил бўлади: ўткир тажрибалар ва сурункали тажрпбалар. Химикатнинг қай даражада заҳарлилигини аниқлаш учун қўйиладиган ўткир тажриба дейилганда, ўша модда организмга бир ёки бир неча марта юборилганида унинг қандай ўзгаришларга сабаб бўлишини ўрганиш, шунингдек ўлдирадиган дозаларини аниқлаш мақсадида қилинадиган тажрибалар тушунилади. Ўткир тажрибада ҳайвон заҳарланганидаи кейин аҳволининг қандай ўзгариб бориши диққат билан кузатилади, айни вақда, ташқи кўриниши (жунининг одатдагича силлиқ бўлиши ёки хўрпайиб қолиш), ҳаракатлари (ҳаракатдан қолиши ёки талвасага тушиши), нафас олиши, тана температураси, кўз корачиқларниинг холати, ичининг бушалиши, қайт қилиш-қилмаслигига аҳамият берилади. Ҳайвонга заҳар берилгандан кейин заҳарланиш белгилари қанча вақтдан сўнг пайдо бўлганлиги, заҳарланишнинг нечоғлиқ оғирлиги. Ҳайвониинг қанча вақтдан кейин ўлиб қолганлиги хисобга олинади. Химикат хайвонга бир тўла юборилиб, унинг қандай заҳарли таъсир кўрсатиши текширилади ва ўша химикатнинг организм хаётфаолиятинипг кайси томонларига кўпроқ таъсир қилиши аниқланади. Химикатга гигиеник ва токсикологии жиҳатдан баҳо беришдан асосий мақсад, ўша химикатнинг ҳайвон организмига сурункасига узоқ вақт кириб турганида заҳарли таъсир кўрсатмайдиган дозасини аниклашдир. Буни аниқлаш учун одатда ҳайвонлар устида сурункали тажриба қилинади. Бу тажрибаларда химиявий препаратнинг бўсаға дозаси белгилаб олинади. Модданинг бўсаға д о з а с и деб, ўша моддадан узоқ муддат давомида (4-6 ойдан 10—12 ойгача) хайвонга ҳар куни бериб турилганида унинг организмида билинар-билинмас вақтинча ўзгаришларни келтириб чиқарадиган энг кам миқдорига айтилади. Бўсаға дозаси одатда ҳайвон тана оғирлигининг ҳар бир килограммига тўғри келадиган модда миқдори билан ифодаланади. Препаратнинг бўсаға дозаси сурункали тажрибада мах-сус усуллар билан аниқлаб олинганидан кейин шу маълумотлардан фойдаланиб, овқат моддаларида ва ташки муҳитнинг бошқа объектларида йўл қўйиладиган миқдори, яъни нормаси белгиланади. III. ХУЛОСА Қишлоқ хўжалигида ишлатишга мўлжалланган ҳар қандай химиявий препарат практикага жорий этилишидан олдин ҳар томонлама текширувдан ўтказилиб, турли жиҳатдан синаб кўрилиши шарт. Заҳарли химикатларга баҳо бериш деганда ана шу текширув ва синовларда қўлга киритилган маълумотларга қараб чиқариладиган хулоса кўзда тутилади. Бу текширув ва синовлар асосан икки мақсадда, бир томондан, химикат қишлок, хўжалигида ишлатиладиган унинг қанчалик фойда бериши мумкинлигини аниқлаш мақсадида, иккинчи томондан, бирон йўл билан одам ва ҳайвонлар организмига тушиб қолгудек бўлса, нечоғлиқ заҳарли таъсир кўрсата олишини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Download 165 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling