6- маъруза. Бурғилаш насослари


Download 19.87 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi19.87 Kb.
#1572164
  1   2
Bog'liq
6- Маъруза. Бурғилаш насослари


6- Маъруза. Бурғилаш насослари

Кудукларни бурғилаш жараёнида тоғ жинсларини парчаловчи асбоблар ишкаланиш таъсирида кизиб кетади: айникса қаттиқ тоғ жинсларини бурғилашда купрок кизийди. Бурғилаш жараёнида парчаланган тоғ жинсларини кудук забойидан тозалаш ва тоғ жиснларини парчаловчи асбобларни совитиш учун кудукка маълум босим остида ювиш суюқлиги хайдалади.


Бурғилаш насослари куйидаги талабаларга жавоб бериши керак.
- хайдаш линиясидаги босимнинг узгаришига карамай бир хил микдордаги суюқликни таъминлаши;
- бурғилаш технологиясига караб суюқлик микдорини маълум диапазонда узгартириш:
- таркибида абразив заррачалари ва актив реагентлари бўлган суюқликларни узок муддат ичида хайдаш ишини таъминлаш;
- зарур суюқлик микдорини бир хил маромда хайдаш;
- эксплуатация пайтида хавфсиз, ишлаётганда ва дала шароитида ремонт қилиш ишлари кулай бўлиши;
- гидравлик қуввати ва габарит бирлигига тўгри келувчи кичик массага эга бўлиши керак.
Юкорида келтирилган талабларга поршенли насослар тўла жавоб беради. Бу турдаги насослар цилиндр ичида суюқлик бўлмаган такдирда хам суюқликни суриши мумкин. Бирок ишчи кисмларидаги етарли зичланишлар бўлмаганлиги сабабли бунинг сира иложи йўқ.
Поршенли насослар конструктив жихатидан икки турга бўлинади: поршенли ва плунжерли.
Агар поршеннинг узунлиги унинг диаметридан кичик бўлса дискали поршенлар деб аталади. Бундай дискали поршенлар резинали зичлагичларга эга бўлади. Плунжерли насослар ташки сальниклар системасига эга, ейилиб борган сари махсус винт ёрдамида тортиб борилади. Шу Билан бирга бу сальникларни маълум муддатдан сунг алмаштириш мумкин.
Поршенли насослар куйидаги асосий кисмлардан иборат:

  1. Сурувчи клапан

  2. Хайдовчи клапан

  3. Поршень

  4. Цилиндр

  5. Бир томонлама утказувчи клапан

  6. Сетка

Поршенли насослар бир ёклама ва икки ёклама ишловчи турларга бўлинади. Бурғилаш ишларида икки еклама ишловчи поршенли насослар ишлатилади.





Download 19.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling