6-мавзу: диффузион шарбатни тозалаш. Сатурасия ва сульфитация жараёни
Download 480.37 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диффузия шарбатини тозалаш
- Дефикация жараёни
10-МАВЗУ: САТУРАЦИЯ ВА СУЛЬФИТАЦИЯ ЖАРАЁНИРЕЖА:
ДИФФУЗИЯ ШАРБАТИНИ ТОЗАЛАШДАГИ I-ЧИ ВА II-САТУРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ I сатурацияни вазифаси, охак билан чўктирилган шакармасларни (дастлаб ва асосий дефекацияларда чўктирилган чўкмаларни эритмага ўтишини минимал даражада сақлаб) тўлиқроқ даражада ажратиш, охак билан чўктирилган шакармаслар учун адсорбция самарасини максимал даражага етқазиш ва яхши филтрацион, седиментацион хоссаларга эга бўлган чўкмалар ҳосил қилиш. I-Сатурацияни ўтказиш. Абсорбция тезлиги, юқорида келтириб ўтилгандек гидрооксид калцийни карбонизация даражаси ва ишқорийлигига боғлиқ, бошланғич ишқорийлиги қанчалик юқори ва карбонизация даражаси эса қанчалик паст бўлса, углерод икки оксидини (СО2) абсорбция тезлиги шунча юқори бўлади. Ўз навбатида СО2 эса абсорбция тезлиги, ва сатурация газидаги концентрацияси кўпайиши билан ортади. I-сатурацияни 80-85 0С да ўтказилади, негаки асосий дефекацияда 85-90 0С гача қиздирилган шарбатни харорати 4-5 0С гача пасаяди. Карбонат калцийда шакармасларни адсорбцияси паст температураларда (40-60 оС) ўтказилиши яхши самара беради, аммо бу режимда сатурациялаш шарбатни кучли кўпириб кетиши сабабли жуда қийин кечади. Кўпгина шакар заводларида сатурация бир поғонали тўхтовсиз ишлайдиган сатураторларда ўтқазилади. ДИФФУЗИЯ ШАРБАТИНИ II-САТУРАЦИЯСИ. Иккинчи сатурацияга таркибида (0,09 – 0,11 % СаО), сахароза, КОН, NаОН, СаА2 ва бошқа шакармаслар бўлган шарбат келиб тушади. Диффузия шарбатини углерод икки оксиди билан иккиламчи қайта ишлашдан мақсад, I – сатурация ўтқазилгандан кейин шарбат таркибидаги эркин гидрооксид калций, калий ва натрий тузларини органик кислоталар ва комплекслар кўринишида тўлиқ чўктириш. Шарбат таркибидаги калцийли тузларни охиригича чиқарилмаслиги натижасида, буғлатиш аппарати иссиқлик алмашгичлари юзасидаги куйиндиларни ҳосил бўлишини тезлаштириб сахароза йўқотилишини ортиради. Диффузия шарбатини тозалаш
Дефикация жараёниDownload 480.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling