7- маъруза Электр занжирнинг синусоидал сигнал таъсиридаги хусусиятларини ҳисоблаш


Download 1.44 Mb.
bet1/5
Sana20.11.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1788589
  1   2   3   4   5
Bog'liq
oVjsWKNepZOYnO1lLrTFsOAchkK0gdutgdrF6Lj0

7- маъруза

Электр занжирнинг синусоидал сигнал таъсиридаги хусусиятларини ҳисоблаш


Электроника ва радиотехника кафедраси

Режа

1. Синусоидал сигнал.

2. ЭЗ нинг частотавий хусусиятлари.

3.Резистив ва реактив занжирларда қувват.

4. ЭЗ нинг импеданс характеристикаси.

Синусоидал сигнал

  • Синусоидал сигналлар кенг тарқалган. Мисол учун уни биз девор розеткасидан оламиз, агар сиз “10 мкВ да 1 Мгц частотада” деган иборани эшитсангиз, билинки гап синусоидал сигнал хақида кетаяпти. Синусоидал сигнални математик ифодаси U = A sin2πƒt,
  • А – сигнал амплитудаси, ƒ – частота, сонияга циклда ёки герцда.

Синусоидал сигнал

  • Айрим ҳолларда координаталар бошини (t = 0) вақтнинг исталган моментига кўчириш фойдалийдир, бунда синусоидал кучланиш учун ифодага фазани қўшиш керак бўлади: U = A sin(2πƒt + φ).
  • Бурчак частотаси тушунчасини ҳам қўллаш мумкин ва бунда синусоидал сигнал қуйидаги ифода кўринишида бўлади: U = A sin ωt, бу ерда ω - бурчак частотаси, 1с даги радианда. Бу ерда ω = 2πf.

Синусоидал сигнал

  • Тўлқиннинг синусоидал шакли учун сигнал даври вақтини градусда ёки радианда ифодалаш мумкин ва бунда бир тўлиқ цикл 360° га тенг (Т = 360°), ёки радианда 2π эканини инобатга олишимиз керак.
  • Давр ва частота математик жиҳатдан бир бирига қарама-қарши катталиклардир. Сигнал вақти даврининг пасайиши билан унинг частотаси ошади ва аксинча.

Синусоидал сигнал

  • Синусоидал сигналлар амплитуда, фаза ёки частотаси бўйича модуляция қилинган бўлиши мумкин. Ушбу параметрларга қараб амплитуд, частот ва фаза модуляцияли сигналлар бўлади.
  • Синусоидал сигнал кўплаб физик жараёнлар, чизиқли электр занжирлар (ЭЗ) хусусиятлари учун ахборот ташувчилар ҳисобланади. Чизиқли ЭЗ нинг ток ва кучланишлари чизиқли функция боғлиқлиги билан тақдим этилган элементлардан ташкил топган.
  • Агар чизиқли ЭЗ нинг киришига синусоидал сигнал таъсир кўрсатса, унинг чиқишида ҳам синусоидал сигнал бўлади, аммо унинг амплитуда ва фазаси бошқача бўлади. Бу фақат синусоидал сигнал учун хақлийдир.
  • Ўзгарувчан токли синусоидал сигналлар кучланиш амплитудаси ёки токи ва частота билан характерланади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling