8-Мавзу: Умумтаълим муассасаларида соғлом психологик муҳитни яратиш мақсад


Download 0.56 Mb.
Sana14.10.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1701559
Bog'liq
8 мавзу

8-Мавзу: Умумтаълим муассасаларида соғлом психологик муҳитни яратиш

МАҚСАД

  • Умумтаълим муассасаларида соғлом психологик муҳитни яратишга қаратилган кўплаб усул ва машғулотлардан фойдаланиш ҳамда ижтимоий-психологик иқлимга ижобий таъсир кўрсатиш.
  • Жамоа аъзоларининг ҳиссий-эмоционал ҳолатлари, шахслараро муносабатлар ва зиддиятли хатти-ҳаракатларни коррекциялаш, уларнинг психологик маданиятини юксалтириш.

ВАЗИФАЛАРИ:

  • •Ўқитувчиларга шахснинг ёш даврлари психологик хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.
  • •Ўқитувчиларда психик саломатлик, билим, ва кўникмаларни
  • шакллантириш,соғлом турмуш тарзи ва психологик маданиятни тарғиб қилиш.
  • • Психологик диогностика ишларини олиб бориш.
  • •Психологик тренинглар ўтказиш.

Ёш даврларининг психологик хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.

  • Ўқитувчиликда меҳнат ва ўқув фаолиятининг самарадорлигида
  • шахснинг ёшига оид психологик хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиш педагогик жамоада психологик соғлом муҳитни яратишнинг муҳим ва зарур шартидир. Шахснинг ёшига оид психологик хусусиятлари ўз вазифасига қанчалик масъулиятли ёндошишида намоён бўлади.

Ўқитувчилардаги индивидуал психологик хусусиятларни аниқлаш, уларнинг

  • Ўқитувчилардаги индивидуал психологик хусусиятларни аниқлаш, уларнинг
  • қобилиятлардан мақсадли ва унумли фойдаланиш, жамоа меҳнатига ва муҳитига ижобий таъсир кўрсатади. Ўқитувчиларнинг диққат эътибори ўқув тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этиш учун аҳиллик ва ҳамкорликда фаолият кўрсатишга йўналтирилса мақсадга мувофиқ. Чунки диққат шахснинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининиг оширилишини тақоза этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлигидир.

Ўқитувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятларни аниқлаш

  • Мактаб психологи томонидан қуйидаги тест олиши натижасида жамоадаги ўқитувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлинади.
  • Сўровнома ва тестлар
  • Психодинамик хусусиятлар.Экстра-интровертлик ва нейротизм (ҳиссий барқарорлик)даражасини аниқлаш “Айзенк шахс сўровномаси”методикаси.
  • Педагогик йўналганликни аниқлаш. Эмпатияни аниқлаш сўровномаси. Мулоқотчанлик хусусиятлари.Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари.
  • Барча сўровнома ва тестларлар илова қилинади.

Мулоқот мавзусига тегишли ўйинлар

  • Маълумот узатишдаги хатоларни бартараф этиш мақсадида фаол тинглашни ўрганиш машқи таклиф этилади. Бу машқ йўриқномасига кўра ҳамма ўқитувчилар уч кишилик гуруҳларга бўлинадилар. Бу гуруҳдаги уч ўқитувчи уч хил ролда иштирок этади:гапирувчи, тингловчи ва назоратчи.
  • Гапирувчи ҳаётдаги бирор бир воқеани айтиб беради ва тингловчи бу воқеани иложи борича эсида олиб қолиб, қайтадан
  • такрорлаб айтиб бериши керак. Назоратчининг вазифаси йўл қўйилган хатоларни айтишдан иборат. Гуруҳдаги ҳар бир иштирокчи учта ролдан бирортасида иштирок этиши шарт. Ушбу машқни бажариш орқали иштирокчилар вербализатсия, яъни фаол тинглаш методини ўзлаштирадилар.

Ўқитувчилар учун тавсиялар

  • Ишдан кейин ўзингиздаги ортиқча
  • асабий ҳолатни енгиллатиш усулларини ўйлаб топинг. Китоб терапия, гул терапия, мусиқа терапия, ва бошқалардан фойдаланинг. Кечқурун вақт топиб иш вақтида содир бўлган камчиликларни таҳлил қилинг, ҳеч қачон ёмон фикрга борманг, ёмонликни ўйламанг.

Ўқувчиларнингбир- бирлари билан тажриба алмашиб ҳамкорлик асосида фаолият олиб боришлари уларнинг муносабатларида

  • Ўқувчиларнингбир- бирлари билан тажриба алмашиб ҳамкорлик асосида фаолият олиб боришлари уларнинг муносабатларида
  • аҳиллик ва ўзаро ишонч туйғуларини мустаҳкамлайди.

Хулоса

  • Мавлоно Румийдан ҳикматли сўзлар -Ўзинг билган,неча марталаб ўтган йўлда ҳам
  • адашасан.Ўзинга кел! Юрмаган йўлингдан ёлғиз борма,йўл кўрсатувчидан асло юз ўгирма!
  • -Тунд табиатли кишига илму урфон ўргатиш йўл тўсар қароқчининг қўлига қилич беришгаўхшайди. Билим,мол-мулк,мартаба ва ҳукмронлик ёмон табиатли кишилар қўлида фитнага айланади.
  • Ўз табиатимизни яъни руҳиятимизни гўзал ва тарбияли қилишда ҳамиша бир-биримизни қўлаб қувватлайлик азиз устозлар!
  • Барчамизнинг асосий мақсадимиз-яхши фарзанд тарбиялаш эканлигини, чунки улар биздан ўрнак олишини унутмайлик азиз Ватандошлар!

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling