960 номдаги ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон вариантлари ахборот-ресурс маркази базасига киритилган


Download 13.94 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi13.94 Kb.
#1166009

17. Дарс жараёнида ахборот коммуникация технологиялари, замонавий педагогик технологиялар ва инновацион технологиялар натижаларидан фойдаланиш даражаси.
Университетда 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёни курслар ва предметлар кесимида модул тизимида ташкил этилиб дистанцион электрон ўқитиш жорий қилинган (dl.urdu.uz - LMS moodle платформаси). Ҳозирги кунда 567 номдаги фанлар LMS moodle платформасига киритилган бўлиб 51 гигабайт электрон информациядан иборат, жумладан: - 45 000 электрон тест саволлари ва топшириқлар: - 28 000 та электрон маълумотлар; - 18 000 та амалий машғулотлар учун электрон материаллар; - 153 та маъруза электрон презентацияси; - 48 та видео намойишли маърузалар мавжуд. Шунингдек, чет тилларни самарали ўрганиш учун 12 лингафон хона мавжуд. Университет серверида жойлашган маълумотлар ва модул тизими мунтазам равишда замонавий педагогик ва инновацион технологиялар билан бойитиб борилмоқда.
Университетда ўқитиш усуллари (анъанавий, ноанъанавий), технологиялар (креатив ўқитиш технологиялари, муаммоли ўқитиш технологиялари, ўқитишнинг ўйинли технологиялари, ўқитишнинг инновация технологиялари), ўқитишнинг интерактив методлари ва масофадан ўқитиш ўқув жараёнига муваффақиятли татбиқ этилган, уларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш ишлари олиб борилган.
Университетда дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини ташкил қилиш мақсадида мавжуд жами 1317 компьютердан 1197 таси бевосита ўқув жараёни учун ажратилган ва шундан 688 таси компьютер синфлари, компьютер маркази ва ахборот-ресурс маркази залларига ўрнатилган.
39 та аудиторияга электрон доска ва 120 га яқин аудиторияларга видеопроекторлар, ҳамда 18 та ўқув аудитория ва залларга телевизорлар ўрнатилган.
960 номдаги ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон вариантлари ахборот-ресурс маркази базасига киритилган.
Бугунги кунда дарс машғулотларида АКТ, ЗПТ ва ИТ натижаларидан фойдаланиш даражасини орттириш бўйича маълум чоралар белгиланган. Жумладан, 2017-2018 ўқув йилида яна 45 та аудиторияга видеопроекторлар ўрнатилди.
Download 13.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling