2 5208524917376550378

Sana01.01.1970
Hajmi
#99278
Bog'liq
2 5208524917376550378


3-апрел куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Короновирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаатини йўлладилар ва янги "Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлатлашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" фармонни имзоладилар.
Мурожаатда ҳар бир инсон ўзи намуна бўлиб, дунёқарашини ўзгартириб, карантин қоидаларига тўла риоя қилишга чақирдилар. Албатта бутун дунё инсоният мураккаб даврни бошдан кечираётган бир даврда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилаётганлиги, махсус комиссияни 24 соат ишлаётганлиги, ўлим ҳолат қайд этилмаслиги чораси сифатида Кореядан мутахассислар жалб этилганлиги яна Хитой, Германия, Россиядан мутахассислар олиб келиниши аҳоли ўртасида касалликни албатта яқин кунларда енгишга ишонч уйғотади. Юртбошимиз мурожаатига жавобан ҳар бир иймони бор халқимиз лаббай деб жавоб қилиб карантин нормаларига, шифокорлар тавсияларига 100 фоиз амал қилишимиз билан юртимиз, Мустақил Ўзбекистонимиз бу офатдан ёруғ юз билан чиқиб кетишимизга ишонамиз.
Фармонда 2020 йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарлари- жами 20 турдаги яъни 13 та озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиена маҳсулотлари импорт қилишда божхона божии ва акциз солиғи ундирилмайди дейилган. Бу бозорларимизда ушбу маҳсулотлар нархини ошмаслигига, савдо пештахталарида ушбу маҳсулотлар жойи бўшаб қолмаслиги натижасида ҳалқимиз ўртасида ортиқча хавотирликни йўқолишига сабаб бўлади
Ижтимоий муҳофазага мухтож аҳоли қатламига берилаётган эътиборни март- июнь ойдарида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва хужжатлар талаб этилмаслиги 6 ойдан 1 йилгача узайтириш киритилган. Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади. Бу каби эътиборни ҳали хеч давлатда кузатилмаганини алоҳида эътироф этиш жоиз деб ҳисоблаймиз.
Ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар камайтирилиши, карантин даврида аҳолининг ортиқча кўчага чиқишларини ва оворагарчиликни олдини олади.
Туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Бунинг сабаби ташқи ва ички туризм карантин сабаб бутунлай тўхтайди. Вақтинча тўхтаб турган ушбу соҳа билан шугулланувчи тадбиркорлар эса, бу тартиб орқали ортиқча солиқ туламасдан, иқтисодий зарар кўрмаслигига олиб келади. Фармон билан кўзда тутилаётган бундай янгилликлар, давлатимиз, шахсан Президентимиз томонидан фақат касаллик тарқалишинининг олдини олиш ёки касалланганларни соғлиғини тиклаш билангина эмас, балки ахолининг барча қатламини, ҳатто касал бўлмасада, иқтисодий жиҳатдан ҳам ночорланиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Фармоннинг яна бир мақсади, аҳоли, айниқса кўчада ҳар хил кичик бизнес ва бошқа тадбиркорлик билан тирикчилик қилиб юрган шахслар солиқ ва шунга ўхшаган мажбуриятлар босимида қолиб, ўзларини яна кўчага уриб юрмаслиги, хавотирга берилмасдан тинчгина вақтинча кўрилаётган чораларга қулоқ солиб, ўз соғлиги ва халқимиз соғлиғи муҳимлигини биринчи поғонага кўтариш зарурлигини тушуниб етишлари учун, оқибат эса бу касаллик хавфидан эртароқ қутулишимиз учун қилинмоқда. Президентимизнинг бу ҳатти-ҳаракатларини юрт отасининг ўз халқи учун қилаётган жуда катта ғамхўрлиги ва жонфидолиги деб қабул қилишимиз керак.
Шундай оғир вазиятда баъзи фуқароларимиз карантин нормаларини менсимаётганлиги, унинг оқибатларини тўғри идрок қилмаётганлиги, узоқни кўраолмаётганлиги нафақат ўзини соғлиғини, балки фарзандларимиз, ота оналаримиз соғлиғини хатарга қўяётганлигини ҳар бир фуқаро тушиниб етиши керак. Халқимизда илгари "авомхалқ" деган тушунча бўлган. Бу атама ўта оми, саводсиз кишиларга нисбатагина ишлатилган. Лекин биз бугун 21 асрда яшамоқдамиз. Айниқса бизнинг мамлакатимизда саводлилик даражаси ўта юқори. Шундай мамлакатлар борки аҳолининг ярми, ҳатто ундан кўпроғи мутлақо саводсиз. Биз эса дунё цивилизациясидан ўз урнига га бўлган, балки айрим масалаларда илгарилаб бораётган, насли насаби буюк қудратли халқмиз. Келинг азиз юртдошлар ана шу билим ва маданиятимизга муносиб ҳатти-ҳаракат қилайлик. Ўзимизни асраш орқали БУТУН ХАЛҚИМИЗНИ, ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ ва алал оқибат дунёни асраб қолайлик. Бунингучун фақат уйда қолайлик.

М.Ў.Ўразалиева
Олий малис қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling