1-мавзу МАНТИҚ бўйича слайдлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#99349
Bog'liq
1-мавзу МАНТИҚ бўйича слайдлар

1– Мавзу: Мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти. Мантиқнинг асосий қонунлари.


МАНТИҚ
 
(грекча-логика, арабча -мантиқ) фикр,сўз,ақл,қонуният.
Объектив мантиқ.
Объектив олам қонунятларини ифодалайди.
Субъектив мантиқ.
Фикрлар ўртасидаги алоқадорликни ифодалайди.
Тафаккур шакллари
ва қонунларини
ўрганувучи фан.
1.1-илова
БИЛИШ - воқеликнинг шу жумладан онг ходисаларнинг инсон миясида субъектив идеал образлар шаклида акс этиши.
БОСҚИЧЛАРИ
Билишнинг асоси ва мақсади -амалиётдир
Хиссий билиш
-оламни сезги органлари ёрдамида билиш
.Хусусиятлари.
 
1. Объектнинг субъектга бевосита таъсирини тақоза этади.
2. Предметнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиради.
3. Предметнинг яққол хиссий образини хосил қилади.
4. Ҳар бир инсонда индивидуал намоғн бўлади.
5. Билишнинг дастлабки ва зарурий босқичи.
Ақлий билиш
тафаккур(фикрлаш, ақлий билиш)
Предмет ва ходисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги қонуний боғланишлар акс эттирилади.
Хусусиятлари:
1.Воқеликни абстракт-лашган ва умумлашган холда акс эттиради. 2.Борлиқни билвосита акс эттиради. 3.Инсоннинг ижодий фаолияти ҳисобланади.
4.Тил билан узвий алоҳида яъни тил фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади.
ШАКЛЛАРИ
Сезги. Предметнинг бирорта ташқи хусусиятини (ранги, шакли, хиди, таъми) акс эттирувчи яққол образ.
Идрок. Предметнинг яхлитобрази бўлиб, шу предмет ҳақида сезгилар берган маълумотни бирлаштириш натижасида хосил бўлади.
Тасаввур. Аввал идрок этилган предметнинг образини инсон миясида қайта хосил қилиниши ва шу асосда янги образларнинг яратилишидир
Тушунча. Бир элементли синфнинг ёки бир турдаги предметлар синфининг муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли. Масалан:Тошкент шаҳри (бир элементли синф), университет (бир турдаги предметлар синфи).
Хукм. (мулохза) Предмет ва ходисаларнинг муно-сабатлари, хусуси-ятлари хақида тасдиқлаб ёки инкор этиб билдирилган фикр.
Хулоса чиқариш. Бир ва ундан ортиқ мулохазаларнинг мантиқий боғланиши-дан маълум қоидалар асосида янги мулоҳа-зани хосил қилувчи та-факкур шакли.
1.2-илова
ТАФАККУР ШАКЛИ
ВА ТАФАККУР ҚОНУНИ
Тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши)дир. Тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд.
Тафаккур қонуни муҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. тафаккур қонунлари мазмунидан келиб чиқадиган, муҳокамани тўғри қуриш учун зарур бўлган талаблар фикрнинг аниқ, изчил, етарли даражада асосланган бўлишидан иборат.
Мантиқни ўрганишнинг аҳамияти
Мантиқ ишонч – эътиқодни (илмий эътиқодни) шакллантиришнинг зарурий воситасидир.
Формал мантиқ фан ва техникада исботлаш ва асослашнинг муҳим воситасидир.
Формал мантиқ таълим тизимининг барча бўғинларида ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишда асосий воситадир.
Формал мантиқни ўрганиш фикрлаш маданиятини шакллантиради ва ривожлантиради, фикрни тўғри қуриш малакасини ҳосил қилади.
1.3-илова
АЙНИЯТ ҚОНУНИ
Таъриф
Формуласи
Маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир.
а=а
НОЗИДЛИК ҚОНУНИ
Таъриф
Формуласи
Айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмас, ҳеч бўлмаганда улардан бири, албатта, хато бўлади.
аа
1.4-илова
УЧИНЧИСИ ИСТИСНО ҚОНУНИ
Таъриф
Формуласи
Фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олувчи, айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида бир вақтда ва бир хил нисбатда айтилган, икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикрлардан бири чин, бошқаси хато учинчисига ўрин йўқ.
аа
ЕТАРЛИ АСОС ҚОНУНИ
Таъриф
Формуласи
Ҳар бир буюм ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак.
а→в
1.5-илова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling