Oylik maosh hisoblash

Sana01.01.1970
Hajmi
#99907
Bog'liq
Oylik maosh hisoblash


Ойлик маош қандай ҳисобланади?

Facebook ижтимоий тармоғидаги Маслаҳат.уз гуруҳида ойлик маош қандай ҳисобланиши ҳақида пост қолдирилди.


Айтайлик сизнинг ҳисоблаб чиқилган ойлик маош (начисление) ингиз 1,040,472 сўм бўлсин (энг кам иш ҳақи 149,775 сўм).
Сиздан олинадиган даромад солиқлари:
1) Энг кам иш ҳаққи миқдоридан 0 % ушланади , яъни 1,040,472 - 149,775 = 890,697 сўм қолди.
2)Энг ками иш миқдорининг 5 бараваригача 7,5 % ушланади ,яъни 149,775 х 5 = 748,875 х 7,5 % = 56,166 сўм ушланади.
3) Энг кам иш ҳаққи миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача 17 % ушланади , яъни 890,697 - 748,875 = 141,822 х 17 % = 24,110 сўм ушланади.
4) Энг кам иш ҳаққи миқдорининг 10 бараваридан ортиғидан 23 % ушланади. Сизда бу йўқ .
Мана шу ҳаммаси даромад солиғи ҳисобланади. Сизда жами 56,166 + 24,110 = 80,276 сўм даромад солиғи ушланади.
Бундан ташқари 1 % касаба уюшмаси бадали (проф.взнос) (бунинг мажбурийми ёки йўқ аниғини билмайман) 1,040,472 х 1% = 10,405 сўм ушланади , яна 8% пенсия жамғармасига мажбурий суғурта ушланади , яъни 10,040,472 х 8% = 83,238 сўм ушланади.
1,040,472 - 83,238(8%) = 957,234 - 10,405(1%) = 946,829 - 80,276(даромад солиғи) = 866,553 сўм сизнинг қўлингизга тегадиган ойлик маошингиз ҳисобланади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling