Ҳаёлим ҳаёлингга интеграция қилсам, Гардингни суриб кўзга мотивация қилсам


Download 17.48 Kb.
Sana26.10.2023
Hajmi17.48 Kb.
#1724238
Bog'liq
Энг бахтли бўйдоқ


Ҳаёлим ҳаёлингга интеграция қилсам,
Гардингни суриб кўзга мотивация қилсам,
Кўнглинг инжа кўзгудир, ногоҳ дарз кетмасин деб,
Жонимдан ғилоф айлаб, ломинация қилсам.

На илож, яшаяпман ёлғон, чинларинг аро,


Баландпарвоз гапирмам «сарлочин»ларинг аро,
Балки бир бор шивирлаб қулоқчинларинг аро –
Қайтиб ҳеч кас қилолмас кульминация қилсам.

Овозли хабарларинг – такаллумингдан сенинг,


Тотли «мп3»ларинг – тараннумингдан сенинг,
Табиий лаблар аро табассумингдан сенинг –
Мурда янглиғ ҳисларим активация қилсам.

Бўлсамда минг бўлакка, дил боғланмас бўлакка,


Ҳажринг тиғлари охир етиб борди суякка,
Ёзғирсам ҳайрон бўлма, керак бўлса
Фалакка – Васлинг бермади дея апелляция қилсам.

Майли, санкция бергил жабру ситамлар узра,


Омадим кулиб жами юлдуз одамлар узра,
Юрагимда тўшалган алвон гиламлар узра
Фақат сен ила танҳо папаратсилар қилсам...

Муҳаббат – йўл, мен бошдан, сенчи, сўнгидан келиб,


Мен Шомдан келсам гўё сен Фарангидан келиб,
Бир хуш тушь кўрсам, у тушь яна ўнгидан келиб,
Чап кўксимда биз учун Ассоциация қилсам.

Ҳуснинг мулкига жами иқтисодим ўтказиб,


Қалб ҳисоб рақамингга ҳиссиётим ўтказиб,
Бу ҳам етмаса... шартта бор ҳаётим ўтказиб –
Фанда йўқ инқилобий инновация қилсам!
© Рустам Мирвоҳид


Ариқларда лойқа сувлар оқар эди
Менга ўша, ўша Жанзе ёқар эди
Дарахтларда гуллар куртак очар эди
Лабларидан ўпгим келар шунақанги шакар эди

Жанзе, Жанзе, Жанзеда


Мериясикилмасте мастеда
Даре дил-дил дил дивана
Жанзе, Жанзе, Жанзеда
Жанзе-Жанзе

Гили-гили-гили гилосидан


Кўнглим кулар сочинг толасидан
Айбинг сени онанг чиройли туғган
Жанзе жоним

Шамол эсса шамолдан


Дарё тошса дарёдан
Ёмғир ёғса ёмғирлардан
Рашк қиламан, рашк қиламанда

Жанзе, Жанзе, Жанзеда


Мериясикилмасте мастеда
Даре дил-дил дил дивана
Жанзе, Жанзе, Жанзеда
Жанзе-Жанзе (2х)

Дардимни билмай севгим йиғлар


Пешонангда синдур йиғлар
Юрагингда кимдир йиғлар
Гапирмайсан, гапир Жанзе

Жанзе, Жанзе, Жанзеда


Мериясикилмасте мастеда
Даре дил-дил дил дивана
Жанзе, Жанзе, Жанзеда
Жанзе-Жанзе

Ариқларда лойқа сувлар оқар эди,
Менга ўша, ўша Жанзе ёқар эди,
Дарахтларда гуллар куртак очар эди,
Лабларидан ўпгим келар, шунақанги шакар эди

Кўзинг қора майнинг гилосидан,


Кўнглинг инжи сочинг толасидан,

Рақс тушасан қалбим ноласидан,
қасдинг олиб биров боласидан.


Гўзлаллигинг Жанзе ойдан юққан,

Қалб ўғриси сенга қайдан юққан?!


Айбинг сени онанг чиройли туғган
Жанзе жоним

Шамол эсса шамолдан


Дарё тошса дарёдан
Ёмғир ёғса ёмғирлардан
Рашк қиламан, рашк қиламанда

Жанзе, Жанзе, Жанзеда


Мериясикилмасте мастеда
Даре дил-дил дил дивана
Жанзе, Жанзе, Жанзеда
Жанзе-Жанзе (2х)

Дардимни билмай севгим йиғлар


Пешонангда синдур йиғлар
Юрагингда кимдир йиғлар
Гапирмайсан, гапир Жанзе

Жанзе, Жанзе, Жанзеда


Мериясикилмасте мастеда
Даре дил-дил дил дивана
Жанзе, Жанзе, Жанзеда
Жанзе-Жанзе




Энг бахтли бўйдоқ


Дўстлар дейди оила, бўйдоқларни уйласин,
Карнай-сурнайлар аро ҳолпалар ҳам куйласин,
Кабоби майлику-я, сихи хечам куймасин –
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Кечалари уйига тонгга яқин келади,
Жентрада ҳар тамон шамол мисол елади,
Улфатлар орасида энг катта бир темадир –
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Рахматулин индамас, тўй қачон деб сўрайди,
Уйланса ойлигини “контракт”да тўлайди,
Кун аро кўнгилчаси янги қизни ўрайди –
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Совға қилиб бергаймиз, Зохид ака шимидан,
Тўйиз ўтиб кетмасин, зимдан ими – жимидан,
Абутуриент хозирча турмуш фани – илмидан –
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Абдурауф бу хазил, “arkadaş xeç yorulma”,
Бир жойдан маҳкам ушлаб, ортинга хеч ўгрилма,
Шахзод қаранг, гапларимиз “тўғрима” -
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Шерзод ака, Бобуржон, айтинг бу не иқтисод,
Насл қолдириш асли меросдурку, одамзод?!
Балки тушунча бошқа, лекин йигит соғ авлод,
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Ингилизча, ўрисча, турли трендлари бор,
Момиқ”, “ХБ” киймайди, тоза брендлари бор,
Хатто, Кореяларда “girlfriend”лари бор,
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


Қўлга узук тақсангиз, оилага байроқдир,
Етти қадамдан кейин “GPS”ла пайлоқдир,
Октябр эртага, тўғри кимга узоқдир,
Орамизда энг бахтли Абдурауф бўйдоқдир.


С. Абдужалилов
09.08.2023 йил
Download 17.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling