Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари
Download 0.55 Mb.
|
Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- .1-расм.Навоий аэропортининг чизмаси
- Гидрометеорологик ишлар
- Мухандислик-геологик ишлар
Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари Аэропорт мураккаб қурилиш иншоати ҳисобланиб, унинг таркибига : аэродром ҳаво йўлининг тасмаси (АҲЙТ) , техник хизмат кўрсатиш худуди (ТХКХ), ҳаво харакатининг бошкарув , радио-навегация ва учиш- қўниш обьектлари киради (9.1-расм). Асосий турғун шамол йўналиши бўйлаб бош учиш тасмаси жойлаштирилиб учиш –қўниш тасмаси сунний цементбетон қопламларидан иборат бўлади (СУЦБҚТ). СУЦБҚТ йуналишда грунтли иккиламчи учиш –қуниш тасмаси (ГУҚТ) , унга ёндош ва охирги хафвсизлик (ЁХТ) ва (ОХТ) тасмалари туташтирилади.Самалётларни тўхтаб туриши ва таьмирлаш учун махсус тўхташ жойлари (МТЖ) барпо этилади. СУЦБҚТ ва МТЖ лар билан боғлаш учун уларга паралелл бўлган магистирал рулеж йўлакчаси (МРЙ) ва ва рулеж йўлакчаси (РЙ) ўтказилади. Тўхташ жойлари ва рулеж йўлакчалари сунний цментбетон қоплама билан қопланади. Аэродром иншоотларида ер ости мухандсилик тизимлари таркибини ташкил этган: ер ости қувурлари (сув қочириш тизими), сув билан таьминлаш тизими ва кабел йўллари алоҳида ўрин тутади. Аэропортларни лойиҳалашдаги лойиха боскичлари таркиби ва лойиҳалашдаги ҳал этилиши керак бўлган вазифалари, ҳамдаа мақсадига кўра турли ҳажмдаги геодезик қидирув ишларини ўз ичига олади: 9.1-расм.Навоий аэропортининг чизмаси: 1-сунний қопламали ҳаво йўлининг учиш қўниш тасмаси (СУЦБҚТ); 2-рулеж йўлакчалари (РЙ); 3-магистирал рулеж йўлакчаси (МРЙ); 4-самалётларни тўхтаб туриш ва таьмирлаш жойи (МТЖ); 5-канал -Мухандислик геодезик ишлар (жойда тасвир олиш , планли баландлик асосини барпо этиш, бош учиш –қўниш тасмасини трассалаш ,аэропорт майдони ва унга туташ худудлари тасвирини олиш, учиб-қўниш жойларини ва тўсиқлар баландликларини аниқлаш , ер-ости йўлларини сув келтириш , сув қочириш тизимларини, электр узатиш йулларини қидирув ва геодезик ўлчовлар); -Гидрометеорологик ишлар (шамолни тезлиги, йўналиши, туман, ёғингарчилиги, хавонинг темпратураси, намлик ,тупрокларни музлаш холати ҳақидаги метереологик маьлумотларни тўплаш); -Мухандислик-геологик ишлар (мухандислик геологик ва тупроқ грунтларини ўрганиш асосида майдоннинг гидрогеологик ва геоморфологик таснифларини белгилаш , қурилиш материалларини жойларини аниқлаш); Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling