Ахборот хати 023 йилнинг февраль куни соат 11: 00 да Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Интернет журналистика ва медиаменежмент


Download 29.93 Kb.
Sana15.02.2023
Hajmi29.93 Kb.
#1201299
Bog'liq
Ахборот хати


Ахборот хати
2023 йилнинг 7 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Интернет журналистика ва медиаменежмент факультети Рақамли медиа ва интернет журналистика кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси билан ҳамкорликда “Реалликнинг рақамли трансформацияси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. “Халқаро Интернет хавфсизлиги” куни муносабати билан ўтказилаётган мазкур анжуман қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

  1. Рақамли муҳит трансформацияси: ахборотнинг ишончлилиги масалалари

  2. Медиасаводхонликнинг ахборот манбалари билан ишлашдаги ўрни

  3. Дезинформация, мизинформация ва малинформация: кейслар таҳлили

  4. Интернетда сифатли контент тайёрлаш масалалари

Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилади. Нашр харажатлари – 1 бет учун 20 минг сўм. Талабалар муаллифлигидаги тезислар бепул чоп этилади.
Анжуман тўпламида чоп этиш учун тайёрланган тезислар юқоридаги йўналишларга мувофиқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 14 ҳажмли Times New Roman шрифтида, сатрлар оралиғи 1.5, матн саҳифасининг ўнг томонидан 1 см, чапдан 3 см, тепа ва пастки қисмидан 2 см масофа қолдирилган шаклда тақдим этилади. Ҳар бир тезис ҳажми 5 бетдан ортмаслиги унда иқтибос келтирилган манбалар рўйхати матн охирида келтирилиши лозим.
Конференция ташкилий қўмитаси тезисларни саралаш ҳуқуқига эга.
Тезислар Telegram мессенджери орқали
+998906117015 (@GulnozaNajmiddinova),
+998903332884 (@Sohiba0507),
+998974540844 (@foresgreen3) рақамларига қабул қилинади.
Анжуманда маъруза билан қатнашиш истагида бўлганлар қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари лозим: +998998552486 (доцент Шаҳноза Норбековна Тайлакова)
Анжуман ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Қиёт даҳаси 88-уй (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, 7-қават (Red seven)).
Download 29.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling