Ахборот сохасини ислох килиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana11.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1258804
  1   2   3   4
Bog'liq
pUDia6TiXZvsvDjoL4WlJi8NU6llABMpSPOY0rIw



Ахборот сохасини ислох
килиш, ахборот ва сўз
эркинлигини таъминлаш
РЕЖА:
1.
Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи. 
2.
Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ахборот
соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги. 
3.
Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари
такомиллашувида замонавий ахборот
технологияларининг роли


Инсоният тарихида ахборот тўплаш ва тарқатишнинг
дастлабки оғзаки (воизлар, жарчилар, чопарлар ва бошқалар) 
ва
(попируслардаги, эълон тахталари ва ҳакозолардаги) 
намуналари номунтазам бўлсада, қадим замонлардан яхши
маълум. Ўша даврлардаёқ тўлақонли ахборот ва хабарга талаб
ҳамда эҳтиёж турли манбаларда ўз аксини топган. 
Зардуштийлик тарихининг манбаларида айтилишича, Зардушт
худонинг пайғоми (хабари)ни одамларга етказиш орқали
босқинчилик ва вайронликлар олдини олиш, ҳалол меҳнат
қилиб, тинч-тотув яшаш, адолат ва ҳақиқатга сажда қилиш
кераклигини ўргатган.


Оммавий ахборотнинг асосий маъносини англатувчи маълумот
йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ҳамда тезкор хабарлар ёзиб
жамиятни огоҳ этиш билан машғул кишилар Амир Темур даврида
ҳам бўлганлиги маълум. Бу ҳақда Соҳибқироннинг «Қиссаи
Темур»да: «Амр этдимким, ҳар сарҳад ва вилоят, лашкар ва
мамлакатға бир ахборнавис (хабарлар ёзувчи, яъни мухбир) тайин
этгайларким, сипоҳ ва ҳоким ва раъият ва бегона лашкар ва мол ва
манолнинг мудохил ва махориж ва бегона одамлар ва карвоннинг
кирмак ва чиқмоғи ва ҳамсоя подшоҳлар мамлакатининг ахбори ва
аларнинг аъмоли ва афъоли ва узоқ баладалардин даргоҳимға юз 
қўйғон уламо ва фозил одамларнинг ишлар ва сўзларин ростлиғ ва
дурустлиғ била ёзиб даргоҳға йиборгайлар», деган фикри бунинг
далилидир.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling