Ахборот технологиялари факультети ахборот технологиялари кафедрасининг навбатдан ташқари йиғилиш баённомаси


Download 28.07 Kb.
bet1/5
Sana21.04.2023
Hajmi28.07 Kb.
#1375391
  1   2   3   4   5
Bog'liq
хамма Ochiq dars bayonnoma


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАФЕДРАСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ
ЙИҒИЛИШ БАЁННОМАСИ
2022 йил 6 сентябр Термиз шаҳри.


Қатнашдилар: Ахборот технологиялари факультети декани физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD) А.Сафаров, “Ахборот технологиялари” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор О.Хатамов; ўқитувчилари М.Абдуллаев, Ш.Абдуллаев, И.Холлиев, К.Чориев, С.Хурамов, Р.Хуррамов, А.Менгноров, М.Ибрагимова, “Амалий математика” кафедраси катта ўқитувчилари: М.Джураев, И.Чориев, ишга талабгорларнинг очиқ дарсларини кузатувчи ишчи гуруҳ ходимлари: эксперт С.Суллиева, психолог Ш.Холмуродова, педагог Х.Бердиева ҳамда бўш (вакант) ўқитувчи лавозимига талабгорлар.
Кун тартиби:
Ахборот технологиялари кафедраси бўйича бўш (вакант) ўқитувчи лавозимига талабгор Норкобилов Собир Хамза ўғлининг очиқ дарси муҳокамаси.


Эшитилди:
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан, кафедра мудири и.ф.д., проф. О.Хатамов сўзга чиқиб, кафедрадаги вакант ўқитувчи лавозимига талабгор Норкобилов Собир Хамза ўғли тўғрисида маълумот берди. Сўнгра талабгорнинг Ахборот технологиялари факултети Амалий математика таълим йўналиши 3-курс 301-302-гуруҳ талабаларига II-жуфтликда, соат 9:30да 301-аудиторияда “Java дастурлаш тилида if, switch, for, while, do while операторлари” мавзусида ўтган очиқ дарсини муҳокамаси бўйича сўз навбатини Амалий математика кафедраси катта ўқитувчиси М.Джураевга берди.
М. Джураев талабгор С. Норкобилов дарсни Давлат таълим стандарти талаблари асосида, методик жиҳатдан юқори даражада ўтганлигини, машғулот саломлашиш, давоматни олиш ҳамда янги мавзу баён этиш билан бошланганлигини, маърузада техник ва дастурий воситалардан унумли фойдаланганлигини маълум қилди. Талабгорнинг очиқ дарсдаги камчилиги сифатида дарснинг мақсадини яна ҳам чуқурроқ белгиланганда мақсадга мувофиқ бўларди ҳамда педагогик технологиялардан кўпроқ фойдаланишни тавсия қилган бўлар эдим деб сўзига якун ясаб, сўз навбатини дарсга ташриф буюрган профессор-ўқитувчиларга берди.
Сўнгра, дарсга ташриф буюрган педагог Х.Бердиева сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Х. Бердиева талабгор жуфтликка ажратилган соатдан унумли фойдаланганлигини, маъруза давомида ўз касбий компетентлигини намойиш этганлигини, талабаларни ўқув жараёнида фаоллаштирганлигини, машғулотнинг кириш қисмида ўтилган мавзу юзасидан билимларни мустаҳкамлашга эришилганлигини, маърузада талабаларни фаоллаштириш мақсадида Нима учун? – график органайзерини қўллаганлигини ва улардан муаммоли саволга жавоб беришлари талаб этилганлигини таъкидлаб ўтди. Х.Бердиева, С. Норкобиловнинг очиқ дарсини олий таълим меъёрий талабларига жавоб беради ва уни қониқарли баҳолайман деб, сўзига якун ясади.
Шундан сўнг, Ахборот технологиялари кафедраси ўқитувчиси И.Холлиев ҳамда А.Менгноровлар ҳам сўзга чиқиб ўз ижобий фикрларини билдиришди. Ташриф буюрганларга дарс равон, аниқ ва содда тилда тушунтирилиши ва шу билан бирга жонли, ўзаро мулоқотлар асосида олиб борилганлигини, мультимедиа воситаларидан ўринли ва унумли фойдаланилганлигини ҳамда дастур кодларини унумли ишлата билганлигини таъкидлашди.
Дарсга ташриф буюрган профессор-ўқитувчиларнинг ҳар томонлама муҳокамаларидан сўнг, Норкобилов Собир Хамза ўғлининг очиқ дарси олий таълим меъёрий-директив талабларига мувофиқ деб топилди.
Норкобилов Собир Хамза ўғли Ахборот технологиялари кафедрасидаги мавжуд бўш (вакант) ўқитувчи лавозимига тавсия этилди.



Download 28.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling