Ахмад дониш фалсафаси


Download 302.64 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi302.64 Kb.
#1245631
Bog'liq
FALSAFAAAAA

АХМАД ДОНИШ ФАЛСАФАСИ


Гулмуратов Олмос

Ахмад Дониш ХIХ асрнинг 2-ярмида Туркистон рус чоризми томонидан босиб олинди. Бу асрнинг 60-70 йилларида халқнинг қаттиқ қаршилигига қарамай Чор россияси аскарлари зўравонлик, қурол ишлатиш йўли билан Туркистон шаҳар ва қишлоқларни ишғол қилдилар. Ерли халқлар орасида мустамлакачиликка қарши марифатчилик ғоялари тарқала бошлади. Янги таьлим-тарбия шаҳобчалари, мактаб, маориф, маданий тарғибот, жадидчилик ҳаракати ривож топди. Мана шундай шароитда Туркистонда кўплаб марифатчилар етишиб чиқди. Ма’рифатпарварлик мафкурасининг кўзга кўринган вакилларидан бири Аҳмад Дониш (1827-1897) бўлиб, у фалсафа, фалакиёт, риёзиёт, адабиёт, тарих соҳасида асарлар ёзган. Аҳмад Дониш мамлакатни одилона бошқариш учун ислоҳот зарурлигини уқтиради. Давлат, олимнинг нуқтаи назарича, халқнинг манфаатини ҳимоя қилиши, ҳукмдор эса, билимдон, ақлли бўлиб ўз атрофидагилар билан кэнгашиб давлатни идора қилиши лозим. Бундай фикрлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар олимнинг «Наводирул-вақоэ» ва бошқа рисолаларида ўз ифодасини топган.

Аҳмад Дониш ўз ижтимоий-сиёсий қарашларини рэал фактлар ўз даврининг ҳукмдор фаолиятидан олинган тарихий далиллар асосида баён қилган. “Рисола дар илми курра” (“Глобус ҳақида”) “Мунозир ал-Кавокиб” (“Юлдузларни кузатиш”) каби асарларида ўзининг астраномия ва гэография фанларига оид қарашларини ёритиб бэришга ҳаракат қилган. “Тарихий рисола” асарида Бухоро амирлигидаги инқирознинг сабабларини тахлил қилиб, жамият тараққиётининг асосий шартини тадрижий, босқичма- босқич амалга ошириладиган ислоҳотларни ҳаётга жорий қилиш эканлигини илмий-назарий жиҳатдан асослаб бэришга хизмат қилади. Донишмандларнинг бундай ғоялари ҳамон ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

Аҳмад Дониш шарқ шоирлари ва муттафаккирларининг асарларини кўп ўқиди ва ўрганди. Ибн Сино, Умар Ҳайём, Навоий,Тузулий ва Бэдил асарлари билан яқиндан бўлишиб, уларнинг фикрларидан ўз рисолаларида фойдаланишга интилди. Фалсафий, ижтимоий-сиёсий, бадиий масалалар билан бирга табиий фанларни айниқса астрономия илмини ўрганишга катта этибор бэрди.

Дониш “Рисола дар илми курра” (“Глобус ҳақида рисола”) ҳам ёзган бўлиб, унда глобусни вазифаси ва унинг илм учун аҳамияти, ундан амалий фойдаланиш ҳақида гап боради. 12 бобдан иборат бўлган “Изтигрожи бул ва арзи балат” (“Жойларнинг узунлиги ва энини оʻлчаш”) асарида Аҳмад Дониш жойларнинг урнини улчаб чиқариш осмон меридианини соатларда бэлгилаш масалалари ҳақида мулоҳаза юритади.

Аҳмад Дониш уз ватанини қолоқлиқдан чиқариш ёлларини тинмай излади. “Киши уз ватанини ҳимоя қилсагина, уз халқи билан бирга булсагина, – дейди Дониш, – у ҳар доим барҳаётдир”. У Шарқ мутафаккирлари таьлимотини урганиш билан бир қаторда Гарбда тарқалган ижтимоий-сиёсий таьлимотлар билан ҳам қизиқади. Гарчи бу таьлимотларни Дониш қабул қилмаган болсада, унинг буларга нисбатан боʻлган муносабати мутафаккирни кенг коламдаги тадқиқотчи ва ижтимоий-сиёсий орзулари кенгроқ эканлигини кўриш имконини беради.

Аҳмад Дониш ўзи ҳам бағрикенг инсон эди. У ўз-ўзини англаш, ўз нафсини идора қилиш, муроса билан яшаш, муроса билан яшаш, ўзаро ҳурмат, сабр тоқат, қаноат, шукр, кэчиримли бўлиш, чидамлилик, бир – бирини қадрлаш, ҳолислик, саҳобатли бўлиш, мэҳр-оқибат каби инсон каби сифатларда намоён этади. Хуллас, Аҳмад Дониш ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги шундаки, у ахлоқий тарбиянинг вазифаларини белгилаб берди. Тарбия жараёнида ота-она, атроф-муҳитнинг ролини кўрсатиб ўтди. Тарбия жараёнида илм ва ҳунарнинг аҳамияти юқорилигини исботлаб берди.


Download 302.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling