Информатиканинг ишлаб чикариш тармоги сифатидаги ўзига хослиги ва ахамияти шундаки, халк хўжалигининг бошка тармоклари мехнат унумдорлиги кўп жихатдан унга богликдир


Download 24 Kb.
Sana22.02.2023
Hajmi24 Kb.
#1221307
Bog'liq
Хулоса 2


Х у л о с а

Информатиканинг ишлаб чикариш тармоги сифатидаги ўзига хослиги ва ахамияти шундаки, халк хўжалигининг бошка тармоклари мехнат унумдорлиги кўп жихатдан унга богликдир. Бундан ташкари, бу тармоклар меъёрида ривожланиши учун информатиканинг ўзида мехнат унумдорлигини анча юкори суръатларда ўсиб бориши лозим, чунки замонавий жамиятда ахборот кўпрок сўнгги истеъмол предмети сифатида намоён бўлмокда: одамлар учун дунёда рўй бераётган вокеалар, уларнинг касбий фаолиятига доир предмет ва ходисалар, фан ва жамиятнинг ривожланиши хакида ахборот зарур. Мехнат унумдорлигининг бундан кейинги ўсиши ва фаровонлик даражасини кўтариш, катта хажмдаги мультимедиа ахборотини (матн, графика, видео-тасвир, товуш, анимация) кабўл килиш ва ишлашга янги интеллектуал воситалар ва «инсон-машина» интерфейслардан фойдаланиш асосидагина эришиш мумкин Информатикада мехнат унумдорлиги ошиши суръатлари етарли бўлмаса, бутун халк хўжалигида мехнат унумдорлиги ўсишининг анчагина камайиши рўй бериши мумкин.Маълумки, компьютер ахборотларни киритиш, туплаш ва улар устида турли хил арифметик ва мантикий амалларни бажариш хамда уларни тахлил этиш учун мўлжалланган. Бундай ахборотлар устида иш олиб бориш коидалари ЭХМ учун тўзилган дастурлар оркали амалга оширилади.Хулоса килган холда шуни айтиш мумкинки, давлатимиз нуфўзли давлатлар билан иктисодий алокаларни бошлаган экан, албатта хар икки давлат ўртасида ахборот алмашинуви табиийдир.


Бундай алокаларни янада яхшиланишида ёш авлодни хозирги замон компьютерлари ва дастур таъминоти асосидаги ахборотларни кайта ишлаш усуллари хакидаги билимлар билан бойитиш катта рол ўйнайди. Мен ушбу диплом ишини бажараётганимда компьютерлар халк хўжалигининг мухим омили эканлигига, фан сохасида, яъни укитишнинг янги технологиялари хисобланган электрон укув дастурлар фойдаси катта эканлигига ишонч хосил килдим. Ватанимиз ривожланиши учун мен ўз билимимни ва малакамни доимо ошириб боришга харакат киламан.



Download 24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling