Ҳайвонлар экологияси ва табиатдан фойдаланиш


Download 0.62 Mb.
Sana30.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1310320
Bog'liq
ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ. Иномов Хайитали Эргашали ўғли


ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ
Хайвонлар биосферанинг асосий компонентларидан бири хисобланади. Ўсимликлар билан бирга улар табиатда кимёвий элементларнинг айланиб юришида катта ахамиятга эга. Сайёрамиздаги хайвонот дунёсининг сони кўп бўлиб, улар 2 миллиондан ортиқ турни ташкил этади. Хайвонот дунёси вакиллари қуёш нури таъсирида ўсимлик хосил қилган органик моддалар билан озиқланиб, табиатда моддаларнинг биологик айланишида мухим роль ўйнайдилар.
Катта ва кичик денгиз ҳайвонлари хисобига чўкинди жинслар (бор, охактош) хосил булади. Маржон полиплар фаолияти натижасида илиқ, денгизларда ороллар юзага келади. Хайвонлар тупроқ, хосил қилишда иштирок этади. Ер катламларида хаёт кечирувчи юмалок, чувалчанглар, чумолилар, қўнғизлар ва уларнинг қуртлари, сутэмизувчилар (ер қазувчилар) ва бошқа хайвонлар тупроқни юмшатадилар, хаво ва намлик билан таъминланишига имкон яратиб, органик моддалар билан тупроқни бойитади ва унинг унумдорлиги ошишига сабаб бўлади. Хайвонлар иштирокида ер ости ва грунт сувларининг кимёвий таркиби шаклланади, ўзига хос ер усти атмосфераси ҳосил бўлади.
Ўсимликлар хаётида хам хайвонлар мухим ахамиятга эга. Баъзи бир ўсимликлар маълум хашаротлар ёрдамида чангланиб, уруғ мева хосил қиладилар. Масалан, қизил себарга фақат қовоқари ёрдамида чангланади; кечаси гуллайдиган баъзи бир ўсимликлар тунги капалаклар ёрдамида чангланадилар. Кўп ўсимликларнинг мевалари илмокли, тиканакли бўлиб, хайвонларнинг жунига ёки одамнинг кийимига ёпишиб қолади ва шундай қилиб узоқ-узоқларга тарқалади.
Дашт ва чўлларда яшайдиган ўтхўр ҳайвонлар кўплаб тўпланадиган жойларда улар ўсимликларга салбий таъсир кўрсатадилар; масалан, сув хавзалари атрофларида ўсимликлар камайиб кетади. Узоқ вақт давомида яйловларда чорва моллари боқилмаслиги ҳам кўнгилсиз салбий оқибатларга сабаб бўлган, яъни Ўрта Осиё чўлларида чўл мохи қумнинг бутун юзасини эгаллайди, тупроққа нам утказмайди, оқибатда қумларнинг гидрологик шароити кескин ёмонлашади ва саксовул, қандим, бутасимон шўра ва бошқа йирик ўсимликлар нобуд бўлади. Бундай ерларда чорва моллари боқилса, мох, кўпайиб кетмайди.
Хайвонлар ўрмон ва тоғлардаги буталар, ўтларга ҳам салбий таъсир этади. Ўрмонларда ҳайвонлар кўпайиб кетса, кедр, эман, кора қайин каби дарахтларнинг ҳосили умуман йўқолиб кетади. Ўрта Осиё тоғларида ёввойи
чўчқалар ва жайронлар ёнгоқ, олма, нок, тоғолча, меваларини жуда севиб ейди. Toғ олдиларида кемирувчилар хандон писта ва бодом меваларига катта зарар етказади.
Инсон билан ҳайвонот дунёси ўртасида узаро муносабат ҳар доим ҳам тинч йўл билан борган эмас. Одамлар ўз тарихининг дастлабки босқичларида кўп йиртқич ҳайвонлар хужуми хавфи остида яшаган. Шунинг учун ҳам инсонлар ҳайвонларга қарши доимий кураш олиб борганлар. Инсонлар заҳарли ҳайвонлар ва ҳашаротлардан қутулиш мақсадида кўпларини қириб юборганлар. Бунинг устига ўша даврларда овчилик ва балиқчилик инсон фаолиятининг асосий сохалари ҳисобланган. Ана шунинг учун ҳам кишиларнинг ҳайвонот дунёсига таъсири катта бўлган ва ҳайвонларнинг бемалол кўпайишига салбий таъсир кўрсатган.
Хайвонлар инсон хаётида жуда катта аҳамиятга эга. Одамзот ўзига керак бўлган жуда кўп хом ашё ва озиқ - овқат махсулотларини ҳайвонлардан олади. Бундан ташқари, ёввойи хайвонлар хонаки хайвонлар уларнинг зотини яхшилаш ва янги зотлар етиштиришда манба хдсобланади.
Жуда кўп дори-дармонлар ҳайвонлардан ва уларнинг махсулотидан олинади.
^АЙВОНОТ ОЛАМИНИНГ СОНИ
Кейинги илмий маълумотларга кура, планетада хай-
вонларнинг 1,5 млн. тур ва тур вакиллари борлиги маълум.
Улар турли гурухдарга так,симланганлар. Уларнинг турли
гурухларини сони хакидаги маълумотлар 1-жадвалда бе-
рилган.
Тарихий маълумотлар буйича хдйвонот дунёсининг вакиллари
1000000-1500000 атрофида. Айрим манбаларда та-
биатда учрайдиган хдшаротларнинг сони 3 млн. дан ортик;,
лекин уларнинг купчилиги урганилмаганлиги туфайли
фанда Уз уринларини олган эмас.
Х,айвонот оламини урганиш натижалари курсатишича,
турлар сони ва улардаги эндемлик буйича Австралийда 235
та сутэмизувчилар ва 7200 та кушлар тури булиб, уларнинг
90 фоизи ХУДУД учун эндемик хисобланади. Мадагаскар
оролида учрайдиган 300 та ер усти моллюскалари тури
(100 фоизи), 500 та к^нгизлар тури, 260 та сутэмизувчилар
тури (95 - 99 фоизи) эндемикдир.

Дунёда учрайдиган 9000 кушлар турининг 720 таси, суд-


ралиб юрувчиларнинг ва сувда-курукдикда яшовчи 9000
минг турнинг 92 таси, баликдарнинг 19000 туридан 2800
таси, сутэмизувчиларнинг 4000 туридан 322 таси Россия
Худудида учрайди.
Хайвонлар дунёси вакилларининг турларини урганиш
жуда кддимдан бошланган ва улар хдквдаги маълумотлар
турли даврларда тупланиб к;олган (2-жадвал).

Жадвалдан куриниб турибдики, ^симлик ва хайвонлар


хакидаги маълумотлар асрлар оша алломаларнинг та-
баррук асарлари орк,али бизгача етиб келган ва жамлан-
ган. Масалан, Аристотель келтирган 454 та турдан 180 та
Хайвон тури Эгей денгизидан топилган, улардан 116 та
балик;тури ва 60 дан ортиги умурткдсиз жонворлар булган.
Урта аср Урталарида хайвонларнинг 8843 тури, ^тган аср-
нинг охирида 27 700 та, XX асрнинг Уртасида умуртцали
Хайвонларнинг 5 740 та тури ва тур вакиллари маълум
булган.
Россия худудида хайвонларнинг 125 - 130 мингдан ортик;
турлари булиб (3-жадвал), улар Ер куррасидаги хайвон тур-
ларининг 8,5 фоизини ташкил к,илади (Гептнер, 1971).

Олимларнинг таъкидлашича, собик, Иттифок, худудида


хдйвонлар турининг озлигига сабаб, мамлакат тропик мин-
такдга Караганда шимолда жойлашганида. Жадвалдан кури-
ниб турибдики, хайвонларнинг асосий гурухдарига сутэ-
мизувчилар (350 тур), кушлар (710), судралиб юрувчилар
(160), баликдар (1500), моллюскалар (2000), бугимоёкди-
лар (9 000 - 100 000) киради.
9.2. >^АЙВОН ТУРЛАРИНИНГ ЯШАШ ВА^ТИ
Хайвонлар узига хос к^пайиш, яшаш муддатига эга. Ма-
салан, гидралар 2 йил яшаса, актиналар - 60 йил, ёмгир
чувалчйнглари - 10 йилдан ортиц, лентасимон Гижжалар
(солитер) - 20-25 йил, зулуклар - 20, дарё к,иск,ичбак;аси -
20-30, катта денгиз кис^нчбакаси (омар) - 50 йилча,
купоёкдар - 5-6, чумолиларнинг оналик формалари - 5-10,
асаларининг оналик формаси - 5-7 йил, май к^нгизи бир
ой, дрозофил пашшаси - 10-37 кун, пашшалар 19-112 кун,
битлар - 48 кун, ниначи - 1-2 ой яшайдилар (4-жадвал).

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling